JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИНИНГ ЁРҚИН НАМОЙИШИ

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИНИНГ ЁРҚИН НАМОЙИШИ

27-04-2017 13:52 ---

Кўрик-танлов шаҳарда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик ривожининг ўзига хос намойишига айланди. Унда шаҳримизнинг 29 нафар энг олд тадбиркор ва ҳунармандлари иштирок этган ҳолда ўз маҳсулотларини ҳамшаҳарлар ҳамда ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этишди. Бу ерда кўргазмага қўйилган кўплаб турдаги аъло сифатли маҳсулотлар мамлакатимизда, жумладан, шаҳримизда тадбиркорлик сифат ва самарадорлик жиҳатидан янги босқичга кўтарилганлигини яна бир бор кўрсатиб берди.

– Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, – дейди Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Раджабов, – Чунки мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг энг муҳим шартларидан бири юқори сифатли, жаҳон бозорида рақобатбардош, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кескин кўпайтиришдир. Бу эса, ўз навбатида давлатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлашнинг энг асосий омилларидан ҳисобланади.

Танлов иштирокчиларининг тадбиркорлик – ишлаб чиқариш фаолияти билан танишар эканмиз, ана шундай масъулиятли вазифаларни шараф билан уддалаб келаётган чинакам тадбиркорлар сафи кенгайиб бораётганлигининг гувоҳи бўлдик.

– Корхонамиз 2014 йилда мўъжазгина гиламчилик цехи базасида ташкил этилганди, – дейди "Ишонч-Гилам” масъулияти чекланган жамиятининг бўлим бошлиғи Ғанишер Нишонов. – Ўтган даврда корхона сезиларли даражада ривожланди, замонавийлик касб этди. Айни пайтда бизда Белгия технологияси асосида ишлаб чиқарилаётган ўнлаб турдаги ва ўлчамдаги юқори сифатли гилам ва гиламчилик маҳсулотлари мамлакатимиз бозорларида жуда харидоргир. Шунинг баробарида экспорт салоҳиятимиз ҳам юксалиб бормоқда. Айни пайтда ҳар ойда 45 минг квадрат метр гилам маҳсулотлари экспортга йўналтирилмоқда.

Бундан ташқари, корхонамиз томонидан шаҳримизда кўп қаватли уй-жой биноларини қуриш, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш ҳам намунали йўлга қўйилган. Бу эса янгидан 150 та ишчи ўринлари яратилишини таъминлади. Буларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги, рағбатлантирилаётганлигининг самарасидир.

Кўрик-танлов 2016 йилги фаолият натижаларига кўра шаҳримизнинг энг яхши тадбиркор ва ҳунармандларини аниқлаб берди.

Тадбиркорлик йўналишида "Ишонч-Гилам” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шавкат Холназаров танлов ғолиби бўлди. "Навоий-Пряжа” ишлаб чиқариш фирмаси ҳамда "Навқирон нозанин” оилавий корхонаси раҳбарлари фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Ҳунармандлик йўналишида эса Обида Қодирова танлов ғолиби деб эълон қилинди. Жаҳонгир Эргашев ҳамда Альфия Мавлюдовалар совринли иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорларга тегишли даражадаги диплом ва эсдалик совғаларини шаҳар ҳокими Умарбек Халилов тантанали равишда топширди.

Шаҳар раҳбари кўрик-танлов иштирокчиларига тадбиркорлик фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва келгусида янги муваффақиятлар тилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!