JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » ТАДБИРКОРНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯЧИСИ

ТАДБИРКОРНИНГ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯЧИСИ

19-07-2017 12:11 ---

– Маълумки, 19 июнь куни Ўзбе­кис­тон Республикаси Президентининг "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ундан кўзланган мақсад ва асосий вазифалар нималардан иборат?

– Бугунги кунда юртимизда 525 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоиздан ортиғи кичик ва хусусий бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаяпти. Улар республикамизнинг 78 фоиздан ортиқ аҳолисини иш билан таъминламоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, жумладан, бизнес соҳаси вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш, жойларда бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига, аввало, вилоятлар, шаҳар ва туманларда сифатли давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш, давлат органлари ва тадбиркорлик тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини, айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини энди бошлаган даврларда уларни қўллаб-қувватлашнинг янги самарали тизимини яратишни тақозо этади. Бу вазифаларнинг ҳал этилиши нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, мақоми, йўналиши ва фаолият кўлами, мулк шаклидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон Респуб­ликаси Савдо-саноат палатаси томонидан таъминланиши кўзда тутилган. Мазкур фармон аввало, тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини, шунингдек, Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштирилишини таъминлайди. Булар эса тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳаларидир.

– Шулардан бири хусусида кенгроқ тўхталсангиз.

– Жумладан, ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасини оладиган бўлсак, мам­­лакатимиздаги тадбиркорлик субъ­­ект­­ларининг халқаро ишбилар­мон­­лик ҳамжамиятига интеграция­лашуви, ма­ҳал­лий корхоналар маҳсу­лот­­­ла­ри­нинг ташқи бозорларга чиқа­ри­ли­­ши­ни таъминлаш, миллий брендларни хорижда фаол илгари суриш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни, шунингдек, замонавий технологияларни жалб этиш; бизнес форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва уларда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш; тадбиркорлик субъектларига ишончли ҳамкорлар, янги бозорларни излаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорга йўналтириш, экспорт турларини кенгайтириш ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, уларга ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишда ёрдам кўрсатиш; ташкил этилган кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналарда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторларга ҳар томонлама кўмаклашиш; ушбу муҳим ва долзарб вазифаларни амалга оширишда мамлакатимизнинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг чет элдаги ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлашдан иборат.

– Палатанинг фармонда кўзда тутилган қўшимча ваколатлари тўғрисида ҳам сўзлаб берсангиз.

– Фармонга мувофиқ Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Яъни, тадбиркорлик соҳасидаги барча лойиҳалар мажбурий равишда Палата билан келишилиши зарур. Назорат органлари томонидан режалаштирилган текширувлар ҳақида аввалдан Савдо-саноат палатасига хабар берилиши, шунингдек, давлат органлари, жумладан, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳузурида ташкил этиладиган жамоат маслаҳат кенгашлари таркибига Савдо-саноат палатаси вакилларининг киритилиши тартиби жорий этилмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бизнес-ҳамжамияти билан давлат органлари ўртасида мулоқот қи­лиш­нинг самарали механизмини йўлга қўйиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида фармонда Савдо-саноат палатаси ва Олий Мажлис палаталарининг қў­ми­талари ҳамкорликда хусусий мулк ва тад­биркорликни ривожлантириш, улар­нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат­ларини таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ходимларининг ҳисоботларини тинг­лаш ва бошқалар назарда тутилган.

– Президентимизнинг "Ўзбекис­тон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу ҳақда қисқача маълумот бериб ўтсангиз.

– Қарорда, хусусан, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, улар давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектларининг хизматлари, бизнес-хизматлардан бир жойда фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш ва имкониятларни тақдим этиш орқали тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

– Фармон ижросини таъминлаш борасида бевосита Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам тўхталсангиз.

– Бошқармамиз мутахассислари зиммадаги вазифаларга ҳар доим жиддий муносабатда бўлишган. Эндиликда эса масъулият янада кучайтирилди. Эришилаётган натижалар ҳам шунга муносиб бўлиши керак. Тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бош вазифамиз бўлиб қолаверади. Жумладан, яқинда хатирчилик ёш тадбиркор маҳаллий хом ашёдан жинси матоси ишлаб чиқариш корхонаси очиш учун ер майдони ҳамда банк кредити олишда қийналаётганлигини билдириб, шу масалада амалий ёрдам кўрсатишимизни сўради. Маслаҳатимиз унга маъқул келиб, 9,5 миллион АҚШ доллари миқ­доридаги хорижий инвестиция киритиш юзасидан шартнома тузди. Насиб этса, яқин келгусида вилоятимизда экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарадиган замонавий корхоналар сони яна биттага кўпаяди. Бундай мисолларни кўплаб келтиришим мумкин. Хуллас, Президентимизнинг мазкур фармони мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорликнинг янада ривожланиши, чет эл инвестицияларининг кенг жалб қилиниши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга чиқишига хизмат қилади.

Олим ХЎЖАЕВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!