<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Interaktiv xizmatlar » Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

11-09-2014 11:10 Interaktiv xizmatlar  

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органларининг тузилмаси, таркиби, функциялари ва асосий фаолияти, уларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби: 

 

1. Навоий шаҳар Ҳокимлиги аппарати ходимларининг автобиографияси ва лавозим мажбуриятлари маълумотномаси.

2. Навоий шаҳар Ҳокимлиги аппарати ходимларининг қабул кунлари

3. Навоий шаҳар Ҳокимлиги аппарати структураси.

 

Навоий шаҳар ҳокимининг
2013 йил 30 сентябрдаги Ф-43-сонли
 фармойиши асосан тасдиқланган илова
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА УЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМА
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу Йўриқнома Навоий шаҳар ҳокимлигида (кейинги матнларда – шаҳар ҳокимлиги) Фуқаролар мурожаатлари бўйича иш юритилиши тартибини белгилайди ва фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, қайдлаш, кўриб чиқиш, уларнинг бажарилишини, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ҳамда ҳокимлик ва унинг бўлинмаларида фуқароларни шахсан қабул қилиш тартибини ўрнатади.
1.2. Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрь “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Фуқаролар мурожаатлари бўйича иш юритиш ҳокимлик ва ҳокимлик бўлинмалари Умумий бўлимларидан алоҳида ташкил этилади ва олиб борилади. 
1.4. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш жараёнида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Мурожаат – фуқаро, жамоа, мансабдор ва бошқа шахсларнинг ёзма ёки оғзаки шаклда баён қилинган аризаси, таклиф ёки шикояти.
Ариза  - фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатидир.
Таклиф – фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаатидир.
Шикоят – фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир.
Мурожаатнинг дубликати – аввалги мурожаатни кўриб чиқиш натижасидан норози бўлиб, у фуқаролар ёзма мурожаатларини қабул қилади, уларни қайд этишни ва ижро назоратини амалга оширади. Шунингдек, фуқароларнинг бўлинма раҳбарияти ҳузуридаги шахсий масалалар бўйича қабулини ташкил этади ва ундаги мурожаатларни қайд этиб, улар юзасидан ҳам ижро назоратини олиб боради.
Ижрочи ходим – мурожаатдаги раҳбар устхати (резолюцияси)да кўрсатилган биринчи ходим.
2. ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ҚАЙДЛАШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
2.1. Ҳокимлик ва бўлинмалари раҳбариятлари номига юборилган аризалар, шикоятлар, таклифлар (кейинги матнларда – мурожаатлар) ҳокимлик ва бўлинмалари раҳбариятлари буйруғи билан тайинланган масъул шахслар томонидан почта алоқаси воситалари орқали қабул қилиниши мумкин.
Фуқароларнинг расмий сайт орқали юборилган мурожаатлари  белгиланган тартиб билан амалга киритилган “ҳокимлик расмий сайти орқали фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш қоидалари”га мувофиқ, фуқаролар мурожаатлари хизмати томонидан қабул қилинади.
2.2. Ҳокимлик раҳбариятига ёзма равишда мурожаат қилувчиларни қабул қилиш, келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида, уларнинг моҳияти, тўғри расмийлаштирилганлиги, керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги, мурожаатчи ҳақида тўлиқ маълумотлар аниқланади.
Хат конвертлари йўқ қилинмайди, улар ариза билан бирга сақланади.
2.3. Фуқаролар томонидан ёзма мурожаат тақдим этилмаса, улардан оғзаки мурожаат қабул қилинганлиги ҳақида маълумотнома тузилади. Маълумотнома оғзаки мурожаат қилган шахс ҳамда мурожаатни қабул қилган масъул шахс томонидан имзоланади ҳамда мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
2.4. Ҳокимлик раҳбарияти ваколатига кирмайдиган масалалар билан боғлиқ ёзма мурожаатлар келганда, улар кўпи билан 5 кунлик муддатда тегишли идораларга юборилади, бу ҳақда фуқаро хабардор қилинади.
2.5. Мурожаатлар алфавит журналида қайд этилади. Фуқароларнинг қонунбузарлик, фуқаролар ҳуқуқи чекланмаганлиги ҳақидаги ҳамда бошқа ижтимоий – маиший характердаги мурожаатлари, шунингдек, юқори ташкилотлардан, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан келиб тушадиган мурожаатлар ҳокимият раҳбарияти томонидан дастлаб кўриб чиқилиб, ижрочи ходим белгиланганидан сўнг, масъул шахс томонидан қайд  - назорат карточкалари тўлдирилган ҳолда назоратга олинади.
Фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш, санаторий, болалар дам олиш оромгоҳларига йўлланма ажратиш, ўқиш ҳаражатларини қайтариш, иш стажини тиклаш каби мурожаатлари алфавит журналида қайд этилади, уларга қайд – назорат карточкалари тўлдирилмайди.
2.6. Мурожаатнинг биринчи бетига бўш жойига “кириш ҳужжатлари” штампи босилиши йўли билан кириш рақами, санаси ва тегишли индекси кўрсатилган ҳолда қайд этилади.
2.7. Индекс икки ҳарфдан иборат бўлади. Биринчи ҳарф мурожаатнинг турини кўрсатади: 
ш – (шикоят), а – (ариза), т – (таклиф);
Иккинчи ҳарф фуқаро фамилиясининг бош ҳарфини кўрсатади:
Масалан:
кир № 15-аш  (Абдураимов шикояти);
кир № 17 ма  (Мамараимов аризаси);
кир № 19 жт  (Жалилов таклифи).
2.8. Фамилияси, исми, отасининг исми (Ф.И.О.), унинг турар жойи кўрсатилмаган ва имзо билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди. Бу мурожаатлар алфавит журналига қайд этилиб, анонимлиги ҳақида маълумотнома тузилиб, у бўйича иш юритиш тугатилади. Агар ишнинг мурожаатида тайёрланаётган ёки амалга оширилган жиноят ҳақида хабар берилса, у зудлик билан кимга тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
2.9. Текшириш жараёнида ариза муаллифи томонидан айнан бир масала юзасидан берилган мурожаат (унинг дубликати) турли давлат органлари ёки ташкилотлардан ижрочиларга кўриб чиқиши учун келиб тушганда, аввалги мурожаат билан биргаликда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича жавоб берилади ҳамда биринчи мурожаат рақами ва индексига каср чизиғи чизилиб, кейин тартиб рақами қўйилган ҳолда қайд этилади. Масалан: № 52-ши, № 52/1-ши деб, № 52/2-ши № 52/3-ши деб кўрсатилади ва бирламчи карточкага қайд этилади.
2.10. Такрорий мурожаат келиб тушганда навбатдаги тартиб рақами билан қайд этилади, қайд-назорат карточкалари эса биринчи хатнинг қайд қилиш рақами ва индекси кўрсатилади. Такрорий аризаларнинг ўнг бурчагида қайд-назорат карточкасида “такрорий” деб ёзиб қўйилади ва олдинги хамма ёзишмалар тўпланади.
2.11. Ёзма мурожаатлар қуйидагича қайд этилади:
- кириш хатлари-келиб тушган куни;
- чиқиш хатлари- имзо қуйилган куни.
Чиқиш ҳужжати (хисоб) қўшимча равишда қайд этилмайди.
Мурожаатларнинг энг мухимлари, яъни қонунбузарликлар ёки фуқароларнинг ҳуқуқи чекланганлиги ҳақидаги  шикоятлар, шунингдек, фуқароларнинг юқори ташкилотлар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар орқали келиб тушган шикоятлар кўриб чиқиш учун шаҳар ҳокимига киритилади, қолган ҳамма мурожаатлар тегишлича: унинг ўринбосарларига мурожаат олинган кундан ёки кўпи билан кейинги куни берилади.
2.12. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ва ҳаракати устидан шикоят қилинаётган бўлинмалар ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади.
2.13. Мурожаатлар ижрочи ходим томонидан қонунда бегиланган муддатда кўриб чиқилиши шарт, устхат (резолюция) ёзиш учун шикоят ёки аризада бўш жой бўлмаганда, шунингдек, хужжатни қайтариш шарт бўлганда, устхат (резолюция)ни олохида вараққа ёзишга рухсат этилади.
2.14. Ҳокимлик раҳбарияти томонидан дастлабки кўриб чиқилган мурожаатлар масъул шахсга қайтарилади, резолюцияга мувофиқ журналларга ва қайд-назорат карточкасига қўйилиб, мурожаат ижрочи ходимга берилади. Якуни бўйича ижрочи ходим томонидан маълумотнома тузилиб жавоб лойиҳаси билан раҳбарга киритилади.
2.15. Мурожаатда бир неча раҳбарларнинг ваколат доирасига таалуқли масалалар бўлса, шаҳар ҳокимининг устхати (резолюцияси)да биринчи бўлиб кўрсатилган раҳбар ёки алоҳида тайинланган ижрочи масъул ҳисобланади ва у томонидан мурожаат бўйича тўла ҳажмда текшириш ўтказилиши ташкил этилади. Масъул ижрочи мурожаатга тааллуқли хужжатларни бошқа ижрочилардан олиб, дастлабки ва якуний жавоблар юборилишини таъминлайди.
2.16. Муқаддам айнан шу мазмундаги мурожаат бўйича тўла ва холисона текшириш ўтказилиб, аризачига асосланган жавоб берилган бўлса, бундай мурожаат дубликатлари кўриб чиқилмасдан, назорат йиғма жилдга жамланади ва аризачига бу ҳақда хабар берилади (янги очилган ҳолатлар бундан мустасно).
2.17. Ҳокимлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун қуйидаги мурожаатлар тақдим этилади:
- фуқароларнинг юқори турувчи ташкилотлардан, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар томонидан назоратга олиниб, юборилган мурожаатлари;
- ҳоким ва унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан келган мурожаатлар;
- бўлинма раҳбарларининг суистеъмолчиликлари, уларнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар;
- такрорий келиб тушган мурожаатлар.
2.18. Жойларда кўрилиши учун юбориладиган мурожаатлар:
- мазкур Йўриқноманинг 2.17. банди 1-хатбошиси қайд этилган ташкилот ва органлар томонидан назоратга олинмай юборилган мурожаатлар;
- дастлабки мурожаатлар, агар уларни жойларда кўриб чиқилганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса;
- жойлар (бўлинмалар)даги раҳбарларнинг ваколат доирасида бўлган мурожаатлар кўриб чиқиш учун жойларга юборилади. Жойларга юборишда мазкур Йўриқноманинг 
2.4. банди талаби асосида амалга оширилади.
2.19. Мурожаатларни бевосита шаҳар ҳокимлиги ва бўлинмалари раҳбарларига ижро этиш учун топшириш масъул шахс томонидан уларнинг Умумий бўлимлари, девонхоналари орқали амалга оширилади.
2.20. Бўлинма раҳбарлари ҳокимлик раҳбарияти топшириғига мувофиқ, қонунда белгиланган муддатларда қўйилган саволлар моҳияти бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ва хат муаллифига жавоб хати тайёрлаш бўйича чораларни кўрадилар.
2.21. Мурожаатларда баён қилинган важларни тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида ҳокимлик (бўлинма) раҳбариятининг буйруғи асосида комиссия тузилиб, зарур ҳолларда у тегишли мутахассисларни жалб қилишга ҳақли. Мурожаат жойига чиққан ҳолда, муаллиф иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.
2.22. Мурожаатда кўрсатилган важларни текшириш жараёнида, раҳбариятдан қўшимча маълумотлар, тегишли меъёрий ҳужжатлар, фаолияти устидан шикоят қилинаётган мансабдор ёки бошқа шахсларнинг тушунтиришлари талаб қилиб олиниши мумкин.
Текшириш натижаларига кўра маълумотнома тузилиб, мурожаатда кўрсатилган важлар тўлиқ ёки қисман тасдиқланса, унда комиссия томонидан раҳбариятга бузилган ҳуқуқни тиклаш бўйича зарурий чораларни кўриш тўғрисида қарор чиқариш таклиф этилади ва хат муаллифига жавоб хати лойиҳаси тайёрланади. Мурожаатда кўрсатилган далиллар исботланмаган тақдирда, рад жавоби асосланган ҳолда берилади. 
Жавоб хати ҳоким ёки қўйилган масалалар хизмат вазифасига тегишли бўлган ўринбосари томонидан имзоланади, шу куниёқ ёки ижро муддати тугашидан 2-3 кун олдин масъул шахсга берилади.
2.23. Мурожаатларда баён этилган талабларнинг қондирилиши рад этилганда. фуқароларга юқори органларга шикоят қилишлари юзасидан, уларнинг ҳуқуқлари ҳақида тушунча берилади.
2.24. Келган мурожаат қайси тилда ёзилган бўлса, жавоб ҳам ўша тилда тузилади.
2.25. Раҳбарият томонидан кўрсатилган биринчи ижрочи ходим аризачига бериладиган жавобнинг мазмуни, ахборотнинг ишончлилиги, тўлалиги, ўз вақтида бажарилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади.
2.26. Аризачига бериладиган жавоб хати масъул шахс томонидан қайд этилади ва хат муаллифига жўнатилиши учун ўша куни ҳокимликдаги Умумий бўлимга (иш      юритувчи масъул котибга) топширилади.
2.27. Мурожаат этган фуқароларга берилган жавобларга Ўзбекистон Республикаси давлат сирлари, тижорат сиридан таркиб топган, махфийлиги ҳақидаги жорий келишувга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ оммалаштирилиши бўйича бошқа чекланишларга эга бўлган маълумотлар (“Хизматда фойдаланиш учун”, банк сири ҳамда шу каби маълумотлар) киритилишига йўл қўйилмайди.
3. МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТИ
3.1. Ҳокимлик раҳбарияти номига йўлланган мурожаатлар қайд этилганидан кейин 1 ойгача бўлган муддатда, масалалари қўшимча ўрганишни талаб этмайдиганлари эса кўпи билан 15 кунлик муддатда кўриб чиқилиши шарт.
Мурожаатларни назорат (ойлик) муддатида кўриб чиқишга имкон бўлмаганда, кўриб чиқиш муддати назорат муддатига нисбатан кўпи билан 1 ойга узайтирилиши мумкин, бунинг учун ижрочи ходим сабабларини ва мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати узайтирилишини кўрсатган ҳолда мурожаатни кўриб чиқишнинг дастлабки муддатини белгилаган раҳбарга билдирги беради ва бу ҳақда аризачига ёзма равишда маълум қилади.
4. ИЖРО ЭТИЛИШИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
4.1. Назоратга олинган мурожаатларни белгиланган муддатларда ижро этиш юзасидан жавобгарлик ва назорат масъул шахсга юклатилади.
4.2. Шикоятларни, аризаларни ижро этиш муддати, улар раҳбар резолюцияси билан масъул шахсга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар муддатнинг тугаши иш кунига тўғри келмаганда, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг охирги куни ҳисобланади. 
4.3. Мурожаатнинг ижро муддати, уни белгилаган мансабдор шахс томонидан узайтирилади.
4.4. Ижрони назорат этиш назорат карточкалари ва компьютер ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади.
4.5. Мурожаатларни кўриб чиқиш тугагунга қадар назорат карточкалари ижро муддатларига биноан масъул шахсда сақланади, у ижрочиларга ижро муддатлари яқинлашаётгани ҳақида эслатишга, карточкаларда ҳаракат, ижро ва назоратдан олинишни қайд этишга мажбур.
Масъул шахс шикоятлар, аризалар муддатида кўриб чиқилишини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилиши юзасидан ижрочиларни ёзма ёки оғзаки огоҳлантиради.
Ҳужжатнинг муддатда бажарилмаганлиги ҳақидаги маълумот, унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда, масъул шахс томонидан ҳокимга ёки унинг ўринбосарига ёзма равишда берилади ва мурожаатлар бўйича якуний хужжатлар аризачининг иш материалларига қўшиб қўйилади. 
4.6. Мурожаатлар кўриб чиқилгандан сўнг, масъул шахс назоратидан олинади.
               
5. ЖИЛДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА САҚЛАШ
          5.1. Фуқароларнинг кўриб чиқилган мурожаатлари масъул шахсга қайтарилиши                 шарт, қайсики у номенклатурага мувофиқ юритилган жилдларни шакллантириш учун текширувлар натижалари ҳақидаги барча қўшимча материаллар, маълумотномалар билан хатлар бўйича иш юритишни амалга оширади.
           5.2. Жилдларни шакллантириш ва сақлаш масъул шахс томонидан амалга оширилади. Фуқароларнинг назоратга олинмаган мурожаатлари номенклатура иш жилдларига тикилади.
           5.3. Назоратга олинган ва ижрочилар томонидан кўриб  чиқилган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар рақамланиб, назорат йиғма жилдга алоҳида жамланади, унинг такрорий ва дубликат нусхалари ҳам ушбу йиғма жилдга йиғиб борилади. Назорат йиғма жилдида мавжуд хужжатлар рўйхати тузилиб, масъул шахснинг имзоси қўйилади. Назорат йиғма жилднинг юзи 1-иловада белгиланган шаклда бўлади.
            5.4. Фуқароларнинг номенклатура ва назорат йиғма жилдлари 3 йил давомида сақланади.
            5.5. Фуқаролар мурожаатларининг белгиланган сақлаш муддати тугагандан сўнг, белгиланган тартибда йўқ қилинади.
6. ШАХСИЙ ҚАБУЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
6.1. Ҳокимлик томонидан фуқаролар ва бошқа фуқаролар қабул қилинишини иш                          юритувчи масъул котиб ташкиллаштиради.
6.2. Фуқароларни шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, жойлардаги тузилмавий бўлинмаларда бўлинма раҳбарлари қабул қиладилар. Қабул қилиш кунлари ва соатлари ҳақида тегишли жадваллар раҳбарлари иш жойи эшигига ёки белгиланган жойларга осиб қўйилиши шарт.
6.3. Раҳбарият фуқароларни қабул қилганда, уларнинг ёзма ёки оғзаки мурожаатлари келувчиларни қайд қилиш карточкасига қайд этилади ва автоматлаштирилган бошқарув тизимига киритилади.
6.4. Фуқаролар корхона раҳбарияти тасарруфига кирмайдиган масалалар билан мурожаат қилганда, шахсий қабул пайтида уларга у ёки бу масалалар бўйича қаерга мурожаат қилишлари кераклиги тушунтирилади.
6.5. Шаҳар ҳокими қабулига ёзишни масъул шахс амалга оширади, уларнинг ўринбосарлари қабулига ёзишни уларнинг котиблари ёки жойлардаги шу иш учун махсус тайинлаган шахслар олиб боришади.
6.6. Масъул шахс қабул тугагандан сўнг, қабул қилинганлар фуқароларни қайд қилиш карточкаси (2-иловада белгиланган) ва автоматлаштирилган бошқарув тизимига шахсий қабулда бўлган фуқаро ҳақида тўлиқ маълумотларни: фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, иш жойи, яшаш манзили, телефони, масаланинг батафсил мазмун-моҳияти, раҳбарнинг қарори, ижро учун хужжат кимга берилганлигини киритади. Ёзма мурожаат ва мавжуд бўлган қўшимча хужжатлар ижрочи ходимга берилади.
6.7. Шахсий қабул қилиш пайтида келиб тушган фуқаролар мурожаатларини назорат қилишни қабул учун тайинланган масъул шахс олиб боради.
6.8. Шахсий қабулда бўлган фуқаро ёзма мурожаат тақдим этмаса, уларнинг оғзаки мурожаати қабул қилинганлиги ҳақида маълумотнома тузилади ва аризачи томонидан имзоланади ҳамда мазкур Йўриқнома асосида кўриб чиқилади.
6.9. Ҳоким ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда ҳокимлик мутахассисларининг шахсий масалалар бўйича жойлардаги қабули шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган қабул жадвали асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6.10. Ўз тузилмавий ташкилотига эга бўлган бўлинма раҳбарларининг жойлардаги шахсий масалалар бўйича қабули, бўлинма раҳбарларининг ўзлари тасдиқлаган қабул жадвали асосида амалга оширилади.
6.11. Ҳоким ва ўринбосарларининг шахсий масалалар бўйича қабули тўғрисидаги ҳисоботлар масъул шахс томонидан йилнинг ҳар чорагида вилоят ҳокимлигига тақдим этиб борилади.
7. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
      
7.1. Ушбу йўриқнома Навоий шаҳар ҳокимлигининг барча бўлинмаларида амал қилади. Барча корхона ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли Қарорига асосан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома ҳамда мазкур йўриқнома асосида ҳар бир бўлинма ўзининг мурожаатлар билан ишлаш тартибини белгилайди.
7.2. Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида келиб чиқадиган айрим йўриқномада назарда тутилмаган ҳолатлар, мурожаат турлари хизмат вазифасига қараб ҳоким ўринбосалари томонидан мувофиқлаштирилади.
7.3. Фуқароларнинг шахсий қабулини ташкил этиш ва амалга ошириш, мурожаатларни белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқиш ва ҳал қилишга масъулиятсизлик билан ёндашган масъул ходимлар интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин. 
7.4. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари Қонуннинг 
22-моддасига мувофиқ, ҳар ярим йил якуни бўйича умумлаштириб борилади ва шаҳар ҳокимлигининг фуқаролар мурожаатлари бўйича хизматига тақдим этилади ва якунига кўра шаҳар ҳокимига аниқ таклифлар киритилади.


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!