JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » ЁШ ИСТЕЪДОД ЁЛҚИНЛАРИ БЕЛЛАШДИ

ЁШ ИСТЕЪДОД ЁЛҚИНЛАРИ БЕЛЛАШДИ

03-10-2014 16:25 ---

Навоий маданият ва санъат коллежида “Камалак” юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалининг Навоий шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Ёш авлоднинг санъат ва гўзалликка бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида ўтказилган фестивалда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган иқтидорли болалар иштирок этди.

ЁШ ИСТЕЪДОД ЁЛҚИНЛАРИ БЕЛЛАШДИ

– Қалбида ижод завқи жўш ураётган, интилувчан бу ёшлар бир-биридан истеъдодли ва тиришқоқ, – дейди фестивалнинг наср ва назм йўналиши ҳакамлар ҳайъати аъзоси Мунира Худоёрова. – Улар ҳар бири болаларча теран нигоҳ билан ўз ҳиссиёт ва қарашларини ёзган шеър, ҳикоя ва эртакларида ифода этишган. Айниқса, Фахриёр Бахтиёров, Моҳинабону Тешаева, Умиджон Раҳмонов каби ўқувчилар ижодида бу жиҳатлар ёрқин акс этиб турибди. Қатнашчиларнинг ушбу йўналиш бўйича ижодий ишларини баҳолашда фикрни ифодалашдаги аниқликка, мавзунинг долзарблигига, миллий истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик туйғулари қай тарзда ёритилганлигига асосий эътиборни қаратдик.

Фестивалда қатнашчилар “А” гуруҳда классика-фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, “В” гуруҳда вокал-миллий ва академик ижро, эстрада, фольк­лор ҳамда хор гуруҳлари бўйича ўзаро куч синашди. Шунингдек, болалар “С” гуруҳда халқ чолғулари – плекторли, камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, “D” гуруҳда миллий, балл ҳамда замонавий рақслар, “Е” гуруҳида тасвирий ва амалий санъат, “F” гуруҳида наср ва назм йўналишлари бўйича ҳам ўз қобилиятларини намоён этишди.

– Мен амалий санъатнинг ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича қатнашаяпман, – дейди шаҳардаги 6-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Сухроб Сувонов. – Ясаган буюмларимда эртак қаҳрамонларининг, бугунги замонамиз одамларининг тасвирини ифодалаганман. Устозим Фахриддин Сагдуллаевдан ушбу санъатнинг турли нозик жиҳатларини ўрганиб боряпман. Мақсадим келгусида моҳир ҳайкалтарош бўлишдир.

Ёш истеъдод ёлқинларининг ҳар бир йўналиш бўйича намойиш этган чиқишлари ва ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришди. Тадбир якунида 38 нафар якка ҳолдаги иштирокчи ва 7 та жамоа ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Уларга диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!