JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

28-04-2015 12:36 ---
Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 9 апрелдаги "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - 1941-1945 йилларда Улуғ Ватан уруши ва меҳнат фронти қатнашчиларини тақдирлаш тўғрисида”ги Қ-56-сонли қарори тўғрисида
Улуғ Ватан уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари тақдирланишини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил                        19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги ПФ-4704-сонли ва 2015 йил 6 мартдаги "1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-4708-сонли Фармонларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 81-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 9 апрелдаги Қ-56-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:"Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик кўкрак нишонини топшириш тартиби тўғрисидаги;1941-1945 йилларда Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти тўлаб бериш тартиби тўғрисидаги Низомлар тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар Мудофаа ишлари ва Ички ишлар бўлимлари 2015 йил 15 апрелдан 25 апрелга қадар:Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тантанали равишда "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей кўкрак нишонларининг топширилишини;Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шаҳар бўлинмаси, шаҳар Почта алоқа тармоғи бўлими билан биргаликда 1941-1945 йилларда Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофотларини ўрнатилган тартибда тўлаб берилишини таъминласин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Навоий шаҳар ҳокими                                                Н.Ахатов

2015 йил 10 апрел
Қ-183/04

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!