Манзилимиз
Ёпиш
  • Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Амир Темур кўчаси, 4-уй
  • Почта индекси: 210100
  • Иш вақти: 09:00 - 18:00
  • Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 18:00
  • Тушлик вақти: 12:30 - 14:00
  • Алоқа рақами: (+99879) 223-92-92, факс: (0-436) 223-11-82
  • Ишонч телефони: (0-436) 223-00-00
  • Сайтни юритиш бўйича маъсул ходим: ...
  • E-mail: info@navoiy.uz

Компенсация ундирилди.

Navoiy shahri » Yangiliklar

Компенсация ундирилди.

 

Тадбиркорлик фаолияти олиб бориш мақсадида ажратилган ер "Навоийазот” АЖ тасарруфига ўтказилгандан кейин И.Орзиев судга даъво билан мурожаат қилган.

14.05.2019 йилдаги ФИБ Кармана туманлараро судининг қарорига кўра, даъвогарнинг "Навоийазот” АЖга нисбатан компенсация ундириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилиши муносабати билан даъвогар И.Орзиевга 174 265 268 сўм миқдорида компенсация тўлови ва 6 970 611 сўм миқдорида давлат божи учун тўлаган пуллари ва почта харажатлари учун 14 190 сўм ундирилиши тўғрисидаги ижро варақаси 08.06.2019 йилда МИБ Навоий шаҳар бўлимига кирим қилинган. Давлат ижрочисининг тезкор олиб борган ҳаракатлари натижасида 13.06.2019 йилда даъвогар И.Орзиев 181 250 069 сўм миқдоридаги пулларини қабул қилиб олди.

 

Ўзбошимча иссиқхоналар.

Navoiy shahri » Yangiliklar

Ўзбошимча   иссиқхоналар.

 

Жорий йилнинг беш ойи мобайнида Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган иссиқхоналарнинг табиий газдан қарздорлиги 1,5 млрд. Сўмдан ортиқни ташкил қилиб, уларнинг барчасига белгиланган тартибда қарздорликни бартараф қилиш тўғрисида талабномалар берилган.

Қарздорликни белгиланган беш кунлик муддатда бартараф қилмасдан фойдаланиб келаётган учта иссиқхоналарга нисбатан табиий газ тармоғидан узиш далолатномалар расмийлаштирилган ва иссиқхоналар табиий газ тармоғидан узиб қўйилган. Тармоқдан узилган бўлишларига қарамасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олишлари натижасида уларга нисбатан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Эътиборлиси шундаки, мазкур иссиқхоналарнинг биттасига нисбатан  март ойида маъмурий баённома тузилган бўлсада, орадан саккиз кун ўтиб табиий газ тармоғига яна ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланганлиги учун иккинчи марта маъмурий баённома тузилган. Натижада таъминотчи корхона манфаатларига жами 8 млн. 547 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Бундан келиб чиқадики, иссиқхоналар фаолиятига масъул бўлган шахсларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга ҳам, табиий бойлигимиз бўлган энергия ресурсларига ҳам юзаки муносабатда эканликлари намоён бўлмоқда.   

Энергия ресурслари истеъмолчиларининг, жумладан улгуржи ташкилотларнинг ҳам истеъмол маданияти ва табиий ресурсларга бўлган муносабатини юксалтириш ҳозирги куннинг Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари олдида турган асосий вазифаларидан биридир. Бу борада, яъни истеъмолчиларнинг истеъмол маданиятини оширишда МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари билан бирга ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тадбирлар ташкиллаштирилмоқда. 

Газ ўғирлаган оҳакчилар.

Navoiy shahri » Yangiliklar

Газ ўғирлаган оҳакчилар.

Оҳак ишлаб чиқариш мавсумий фаолият тури бўлиб, табиий газдан фойдаланиш учун таъминотчи корхоналар мавсум бўлмаган, яъни йилнинг куз-қиш ойларида табиий газ билан таъминлашни тўхтатиб туришади. Лекин Навоий шаҳар ҳудудида фаолият олиб борувчи тадбиркорларидан иккитаси белгиланган тартибни писанд қилмай, қорли-қировли кунларда аҳоли эҳтиёжи учун мўлжалланган табиий газдан ўғринча фойдаланиб, оҳак ишлаб чиқаришда давом этишган. Ўз чўнтагининг ғамида бўлган қўштирноқ ичидаги бу тадбиркорлар қилмишлари натижасида таъминотчи корхона манфаатларига "Фарзона Сервис” МЧЖ 14240000 сўм, "Навоий келажаги” МЧЖ эса 19571000 сўм миқдорида зарар етказишди. Ҳолат юзасидан ҳар иккала тадбиркорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МИБ Навоий шаҳар бўлими ходимларининг олиб борган тезкор тадбирлари натижасида етказилган зарарлар ундирилиши таъминланди.

Ўрганган кўнгил...

Navoiy shahri » Yangiliklar

Ўрганган кўнгил...

Навоий шаҳрида яшовчи Озод Одилов фойдаланган электр энергияси учун тўловларни амалга оширишни унчалик хушламйди, тўғрироғи умуман хоҳламайди. Бундай хулосага келинишига сабаб, унинг бир йилда икки маротаба Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигидир. 2018 йилнинг декабрь ойида қарздорлиги сабабли тармоқдан узилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилганлигига қарамай, белгиланган тартибда қайта улов учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жаримани тўламасдан, 2019 йилнинг февраль ойида яна электр энергияси тармоғига тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиши натижасида таъминотчи корхона манфаатларига 314 000 сўм миқдорида зарар етказган. "Ўрганган кўнгил”нинг бу қилмиши унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдордаги жарима қўлланилишига сабаб бўлди.

БЎЛИМЛАР