JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Депутат ва ҳаёт

VII- Инновацион гоялар, технологиялар ва лойихалар республика ярмаркасининг Навоий вилояти худудий кўргазмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 436-сонли ќарори ижросини таъминлаш бўйича хар йили анъанага айланиб қолган "Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 январдаги "V ва VI Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркалари доирасида тузилган шартномаларни бажарилиши ҳамда VII инновацион ярмаркасига тайёргарликнинг бориши тўғрисида” ги 25-сонли мажлис баёни ҳамда вилоят ҳокимининг 2014 йил 5 мартдаги 18-Ф-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 20 мартида вилоятда биринчи марта "Ёшлар саройида "VII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси”нинг ҳудудий кўргазмаси ўтказилди.

Бу тадбирнинг асосий мақсади ишлаб чиқариш корхоналарининг мавжуд муаммоларининг ечимини топишга кўмаклашиш, республикадаги ва вилоятдаги етакчи олим ва мутахассислар томонидан яратилган ва яратилаётган инновацион ишланмаларини амалиётга татбиқ этишни тезлаштириш ва кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиш, фермерларга ҳар томонлама ишни ташкил этишга илмий ёндашиш асосларини шакллантириш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни янада кенгайтириш ҳамда илмий- тадқиқотлар ва ишланмаларни устувор йўналишларини белгилаш ва ривожлантиришдан иборат.

Ҳудудий ярмаркада вилоятдаги Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси, "Навоийазот” очиқ акционерлик жамияти, "Электрокимёзаводи” ќўшма корхонаси, "Ќизилкумцемент” очиқ акционерлик жамияти корхоналари вакиллари вавилоятдаги йирик фермерлар ҳамдавилоятдаги олий таълим муассасалари – Навоий давлат кончилик институти ва Навоий давлат педагогика институти олимлари ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг "Умумий ва ноорганик моддалар кимёси”, "Ўсимлик моддалари кимёси институти”, "Иншоотларнинг механик ва сейсмик барқарорлиги институти”, "Ядро физикаси институти”, "Полимерлар физикаси ва кимёси институти”,шу билан бир қаторда республиканинг бошқа олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети. Ўзбекистон миллий университети, Тошкент кимё технология институти, Тошкент фармацевтика институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент енгил саноат ва тўқимачилик институти, Самарканд архитектура ва курилиш институти ва бошқа олий таълим муассасаларидан вакиллар иштирок этиб, 200 дан ортиқ лойиҳалар ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари намойиш этилди.

Ҳудудий ярмарка кўргазмалари намойишидан сўнг олимлар ва ишлаб чиқрувчилар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонасининг "Ишлаб чиқариш ва инновация” бўлимининг етакчи мутахассиси Р.И.Усмонов ва "Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти "Инновация ва техник ривожлантириш” бошқармасининг бошлиѓи ўринбосари, техника фанлари доктори Х.Ш.Бахроновлар корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнларидаги мавжуд муаммолар тўғрисида ярмарка иштирокчиларига маълумотлар бердилар. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг "Умумий ва ноорганик моддалар кимёси институти” лаборатория мудири, техника фанлари доктори, профессор Ш.Н.Намозов Қизилқум фосфорит комбинатидаги бугунги кунда ишлатилмаётган фосфор (V) оксиди миқдори кам баллансдан ташқарида 5 миллион тоннадан ортиқ бўлган фосфоритларни ишлатиш ва бундан самарали фосфорли ўғитлар тайёрлаш мумкинлиги ҳамда бу борада институтда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда республикада юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Фанлар Академиясининг алоҳида ўрни бор. Фанлар Академиясининг "Умумий ва ноорганик моддалар кимёси институти” директори, техника фанлари доктори, профессор Б.С.Зокиров бу борада институтда мавжуд шарт-шароитлар тўѓрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида Вазирлар Маҳкамасиҳузуридаги "Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” ижро аппарати раҳбари О.Р.Парпиев иштирок этиб, вилоятда V ва VI Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркалари доирасида тузилган шартномаларни бугунги кунда бажарилишҳолатиҳамда VII инновацион ярмаркасига тайёргарликнинг бориши тўғрисида ва қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида ярмарка иштирокчиларига маълумот берди.

Ярмаркада шартномалар тузиш учун республикамиз ва вилоятимизнинг етук олимларитомонидан тегишли ташкилотлар билан 40 дан ортиқкелишув баённомалари тузилди.

Ўтказилган тадбир республикада хусусан Навоий вилоятида фанни ва ишлаб чиқаришни янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишига ишончим комил.

Халқ депуталари Навоий шаҳар

Кенгашининг депутати,

кимё фанлари доктори , профессор Б.Ф. Мухиддинов

Депутат ва ҳаёт

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!