JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Доимий комиссиялар фаолияти

Доимий комиссиялар фаолияти

Доимий комиссияларда

Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаоллигини оширайлик

Маълумки, мамлакатимизда кейинги йилларда олиб борилаётган янгиланиш ва демократлаштириш ислоҳотлари барча қатлам вакилларидан ушбу жараёнда бевосита иштирок этган ҳолда жамият ҳаётида амалга оширилаётган ишларда масъуллик ва фаолликни тақозо этмоқда. Айниқса, мамлакатимизда демократик қадриятларга мос равишда ҳуқуқий ва сиёсий соҳада ислоҳотларнинг такомиллашиб бориши ўлароқ, маҳаллий миқёсда ҳам давлат бошқаруви органларининг такомиллашуви ва ихтисослашувига, жамият бошқарувида маҳаллий вакиллик органлари роли ва фаоллигининг янада кучайиши учун зарурат ортиб бормоқда.

Мазкур жараёнда сиёсий партиялар, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бир қаторда давлат вакиллик органлари, хусусан депутатлар масъуллиги ва муносабатининг олиб борилаётган ислоҳотларга таянч бўла оладиган даражага кўтариш, улар фаолияти негизида жамоатчилик назоратини ошириш орқали халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш кераклиги бугунги куннинг зарур талабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Кейинги пайтларда гувоҳи бўлинаётганидек, мамлакатимиз олдида турган энг асосий катта мақсадлардан бири – минтақада хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, буни таъминлаш орқали ҳудуддаги мамлакатлар билан иқтисодий ва ижтимоий, зарур барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни олиб бориш ва янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини замон талабларига мослаштириш, жамият бошқарувида депутатлар иштирокини ошириш масаласида қатор ишларни амалга ошириш, аввало, маҳаллий депутатларга ўз ваколати ва таъсир доирасини мукаммал тарзда тушунтириш талаб этилади. Жамоатчилик назорати тўғрисида гап кетар экан, депутат жамоатчилик назорати субъекти эмас, балки вакиллик ҳокимияти субъекти эканлигига ҳам алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Яъни депутат учун аввало, давлат манфаатлари биринчи ўринда бўлиб, жамоатчилик назорати бўйича фикрлар ва муносабатни давлат ҳокимияти органи вакили сифатида кўриб чиқишга ҳақлидир. Депутат маҳаллий ижро ҳокимияти ва ўзидан қуйидаги вакиллик органлари фаолияти устидан фақатгина вакиллик назоратини амалга ошириши лозим.

Шунингдек, юртбошимиз томонидан Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида таъкидланганидек, депутатларнинг сайловчилар билан ишлаш кўникмалари, учрашувлар ўтказиш, ушбу жараёнда кўриладиган масалалар талабга жавоб бермаслиги ва бу борада депутатлар ёндошувини тубдан ўзгартириш, мавжуд ҳудудий ижтимоий-иқтисодий масалаларни кўриб чиқиш, ва бартараф этиш борасида ёндошувни тубдан ўзгартириш, депутат ишида шахсий ташаббускорлик ва масъулиятга асосланган назорат-таҳлил фаолиятини жонлантириш ва бу борадаги ишлар ҳолатини янада такомиллаштириш зарур ҳисобланади.

Бу каби масалаларга чуқур ёндошувни амалга ошириш, маҳаллий вакилликка депутатлар масъуллигини ошириш, депутатлик ва Кенгаш регламентига депутат фаолиятини мувофиқлаштириб борилишига эришиш мақсадида муҳим қадам сифатида Халқ депутатлари ҳудудий Кенгашлари таркибида янги "Регламент ва депутатлик одоби масалалари” доимий Комиссияси фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу комиссия фаолиятида аввало, маҳаллий вакиллик органлари таркибидаги тузилмалар, яъни доимий Комиссиялар, зарурат юзасидан тузиладиган Ишчи гуруҳлари ҳамда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари фаолияти ҳамда Регламентини маҳаллий вакиллик органлари Регламентлари билан мувофиқлаштириш, фуқаролар мурожаатларининг ўз вақтида изчил кўриб чиқилиши ва тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат тартибида мувофиқлаштириш, "Депутатлик мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талаблари асосида Кенгаш фаолиятини белгиланган регламентга мувофиқлаштириб бориш, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссиялари иш режаларини мувофиқлаштириб бориш, "Депутатлик мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари депутатлар томонидан бузилган ҳолатларда депутатга нисбатан тегишли тартибда чора қўлланилиши бўйича таклифлар киритиш, депутатлик даҳлсизлигидан маҳрум қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Регламенти доимий ва муваққат комиссиялари тўғрисидаги Низомни қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан билдирилган таклифларни ўрганиб чиқилишини ташкил этиш каби масалалар киритилган.

Шу билан биргаликда, Комиссия томонидан сессиялар оралиғида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларини сессияларда ва доимий Комиссиялар йиғилишларида иштирокларини доимий таҳлил қилиш ва Кенгаш раисига тақдимномалар киритиб бориш ўз иш режасида белгилаб қўйилган.Бу борада ўтган йилда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларини халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиялардаги иштироклари таҳлил қилиб борилиши билан бир қаторда депутатлар масъуллигини ошириш, фаолият самарадорлигини янада кенгайтириш учун депутатларнинг Кенгаш регламентига риоя этишларини назорат қилиш, шаҳар Кенгаши депутатларининг доимий Комиссиялари иш режаларини белгиланган муддатда бажарилишини комиссия йиғилишларида таҳлил қилиб бориш, шаҳар Кенгаши депутатларининг ўзлари сайланган ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишлари ва уларнинг қабуллари мониторингини олиб бориш, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда Кенгаш доимий Комиссияларига ташкилотлар ва фуқаролардан келиб тушган хат ва мурожаатларни ижросини таҳлил этиб бориш каби Кенгашнинг назорат-таҳлил фаолиятига доир долзарб вазифалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўтган ваќт давомида "Регламент ва депутатлик одоби масалалари” доимий Комиссияси аъзолари томонидан депутатларни Кенгаш сессияларидаги ва ўзи аъзо ҳисобланган халқ депутатлари Кенгаши доимий комиссия ва партия гуруҳи ишидаги иштироки, сайловчилар билан ўтказилган учрашувлари, фуқораларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасида қилинган ишлар, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, қилинган депутатлик сўровлари мониторинги олиб борилди.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши "Регламент ва депутатлик одоби” доимий комиссиясининг 2013 йил 27 декабрдаги йиғилишида доимий комиссияларнинг 2013 йилдаги иш режаларининг бажарилиши муҳокама қилинди.

Сайлов округларидаги фуқароларни депутатларга қилган мурожаатлари ижроси жойларда "Регламент ва депутатлик одоби” доимий комиссияси аъзолари томонидан ўрганилганда Т.Саматов, Р.Арзиев, Ш.Жамолов, К.Турсунназарова депутатларимизнинг ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан 2013 йил давомида оммавий ахборот воситаларига чиқишлари таҳлил қилинганда Р.Арзиев, Б.Муҳиддинов, Б.Жўраев, К.Турсунназарова ва Ф.Эрназаровлар каби депутатлар томонидан ҳар ойда оммавий ахборот воситаларига чиқишлар ќилиб келинаётган бўлса-да, айрим депутатларнинг бу борадаги фаолияти жуда суст ташкил этилган.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари И.Ќаюмов, Ю.Ғаниев, Ф.Холмуродов ўз сайлов округларидаги фуқаролар муаммоларини ечишга яқиндан кўмак бериш мақсадида 2013 йил давомида депутатлик сўровларини амалга ошириб келганлар.

Албатта, ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш жараёнида маҳаллий миқёсда вакиллик демократияси изчиллик билан амалга оширилиши, бу жараёнда депутат масъуллиги, фаоллиги ва муносабатини ошириш маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик тузилмалари ва партия депутатлик гуруҳлари фаолиятининг янада кенг имкониятлар билан фаолият олиб бориши келгусида ўз мевасини берибгина қолмасдан, жамиятда жамоатчилик фикрини юзага чиқариш орқали аҳоли фаровонлигига эришиш, энг асосийси кучли фуқаролик жамияти қурилишининг асосий мезонларидан бири бўлиб қолиши шубҳасиз.

Шаҳар Кенгаши регламент

ва депутатлик одоби комиссияси

раиси ўринбосари Б.Мардонов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!