XALQ DEPUTATLARI NAVOIY SHAHAR KENGASHINING QARORI
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Навоий шаҳар Кенгашининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзиёев раислигида Вазирлар Маҳкамасида 2013 йил 31 май куни ўтказилган селектор йиғилишининг 168-сонли баённомасига асосан, Навоий шаҳар ҳудудидаги таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси ўринбосари Ф.Холмуродовнинг маърузаси тўғрисида
Бугунги кунда Навоий шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ва таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш учун давлат бюджетидан 737 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиб, қурувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага асосан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, таълим муассасаларини ҳомийлик асосида таъмирлаб бериш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилиб, нуқсон далолатномалари тузилган. Унга кўра, ҳомийлик асосида таъмирлаб бериш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаб бериш учун 763 млн. сўм миқдорида маблағ ажратишлари кўзда тутилган. Бу борада қурилиш истагини билдирган ҳомий оталиқ ташкилотлар томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси Навоий шаҳар ҳудудидаги таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси ўринбосари Ф.Холмуродовнинг маърузасини тинглаб, уни муҳокама этиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзиёев раислигида Вазирлар Маҳкамасида 2013 йил 31 май куни ўтказилган селектор йиғилишининг 168-сонли баённомасига асосан, Навоий шаҳар ҳудудидаги таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси ўринбосари Ф.Холмуродовнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўрганиш натижасида шаҳардаги таълим муассасаларини 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан олиб борилган ишлар қониқарли эканлиги қайд этилсин, айниқса НКМК ДК, "Навоийавтотеххизмат” АЖ ва "Трайдинг-сервис” хусусий фирмаларининг хайру-саховат ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатишдаги ишлари диққатга сазоворлиги алоҳида эътироф этилсин.
3. Навоий шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари оталиқ ташкилоти раҳбарларининг берган таклифларига асосан коллеж ва академик лицейларда ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларида коммуникация тизимларини, ертўла ва том қисмларини таъмирлаш бўйича олиб бораётган ишларини жадаллаштириш ҳамда 2013 йилнинг 1 август санасигача тўлиқ тугатиш тавсия этилсин.
4. Барча таълим муассасаси раҳбарларига:
- бир ҳафта муддат ичида 2013/2014 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин ҳамда тасдиқлансин;
- амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар беш кунликда шаҳар ҳокимлигига маълумотлар тақдим этиб борилсин.
5. Навоий шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари (Минглиев)га:
- шаҳар ҳудудидаги барча ижтимоий соҳа объектларида уларни куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича штаб йиғилишларини ташкил этиш;
- ҳар беш кунликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бориш;
- таъмирлаш ишларини 2013 йил 1 август санасигача тугатиш чораларини кўрсин ва жамоатчилик комиссиясига топшириш таъминлансин.
6. Шаҳар молия бўлими (Ҳамраев), таълим муассасаларига таъмирлаш ва қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни ўз вақтида сарфланишини қаттиқ назоратга олсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
8. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Боқиев), мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини қаттиқ назоратга олсин.
Сессия раиси Б.Жўраев
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Deputat blogi bulimlari
Deputatlar Kengashi
-
АСАТОВ ШОВДИР СИДИҚОВИЧ 28-"Кимёгар" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
БАБАЖАНОВ КАРИМЖОН АТАКУЛОВИЧ. 24-"Мустақиллик" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖУРАЕВ АЗИМ САИТОВИЧ 30-"Хончарбоғ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ПИРНАЗАРОВ АХРОР БОЛИЕВИЧ 3-"Янгиариқ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АБДУРАХМОНОВ ТОХИР ШАВКАТОВИЧ 27-"Чинор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАҲМАТОВ ИЛҲОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ 4-"Гулистон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
БАЗАРОВ МУҲИДДИН МУРТАЗАЕВИЧ 5-"Бинокор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ҲАМРАЕВА МАҲФУЗА ИСЛОМОВНА 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
НУННАЗАРОВ АМРИДДИН ҚУВОНДИҚОВИЧ 25-"Ишонч” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ДУЙСЕНОВ НАЛИБЕК ЮСУПОВИЧ 17-"Умид” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АМОНОВ ХУСЕН ФАЙЗИЕВИЧ 23-"Турон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АЛЬМУХАМЕДОВ РУСЛАН РЕНАТОВИЧ 21-"Олтин-водий” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АМИНОВ НУРИДДИН НАВРЎЗОВИЧ 18-"Баҳор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ҲАЙИТОВ РУСТАМ БУРХОНОВИЧ 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати. 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон АСДП
-
ЕРНАЗАРОВ ОВОД НИЗАМОВИЧ 18 "БАХОР" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖЎРАЕВ ЖАМШИД КОМИЛОВИЧ 11-"Янгиобод” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
АЗИМОВ АМИР АБРАЛОВИЧ 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги
-
КАДИРОВ ЧАРИБОЙ РУЗИБОЁВИЧ 7-"Бунёдкор" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЖАББОРОВА МАРҲАБО САТТОРОВНА 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини
-
УЛУҒБЕРДИЕВ НУРБЕК РУЗИЕВИЧ 14-"Меъмор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАХМОНОВ БАХТИЁР РАЖАБОВИЧ 19-"Хумо” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
РАДЖАБОВ ИЛХОМЖОН БОЛТАЕВИЧ 26-"Ватан” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1968 йил 12 апрелда Самарқанд
-
ТУРСУННАЗАРОВА КЛАРА ҒАЙБУЛЛАЕВНА 12-"Лочин” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1962 йил 28 сентябрда Навоий
-
ЖАМОЛОВ ШАВҚИТДИН ШАМСИЕВИЧ 16-"Орзу” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1964 йил 29 январда Навоий вилояти Навоий туманида
-
МИРЗАЕВ АЛИШЕР УМРЗОҚОВИЧ 6-"ЖАНУБИЙ" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенагиши депутати 1967 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган, миллати
-
ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК ЛУҚМОНОВИЧ 9-"ҒАЛАБА" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
НАЗАРОВ ҒОЛИБЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ 8- "ЎЗБЕКИСТОН" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1980 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган,
-
ҚУРБОНОВ ФАРХОД АБСАЛОМОВИЧ 29- "ТИНЧЛИК" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
КАРИМОВА РАЪНО МАЛИКОВНА 22-"ГУЛЗОР” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЯВКАЧОВ ТОЛИБЖОН АБДИМАЖИТОВИЧ 15-"Мурувват” сайлов округидан
Davlat organi saytlari
- O‘zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul