JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati » Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарори

«Фуқаролар йиғинлари раислари

(оқсоқоллари) ва уларнинг

маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8,10,11 - моддаларига мувофиқ, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари ваколат муддати 2013 йил ноябрь-декабрь ойларида тугаши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрдаги  КҚ- 90-II- қарорининг ҳамда вилоят Кенгашининг 2013 йил 20 сентябрдаги XXIII-сессияси қарорини ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрдаги КҚ- 90-II- қарори ва вилоят Кенгашининг шу мазмундаги 20 сентябрдаги XXIII-сессияси қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

- ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ маъқулланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш концепцияси” ва фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчиларисайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси ва 2-иловага мувофиқ тасдиқланган фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси таркиби сўзсиз бажариш учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мазкур қарори асосида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши 2013 йил ноябрь-декабрь ойларида ҳудуд бўйича фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этилиши ҳамда ўтказишни таъминласин.

3. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг  фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир тадбирлар режаси  тасдиқлансин. (1- илова)Ilova-1.doc [149,5 Kb]

4. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини юқори савияда, демократик руҳда ташкил этиш ва ўтказиш учун халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузурида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссия тузилсин (бундан буён матнда Кенгаш комиссияси деб юритилади) ва унинг таркиби  2-иловага ва комиссия аъзоларининг ўзини-ўзи бошқариш органларига беркитилиши бўйича рўйхати-3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши томонидан Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан  боғлиқ масалалар юзасидан навбатдан ташқари сессия ўтказилганлиги ва сессияда сайловни ўтказувчи кўмаклашувчи комиссия тузилиб таркиби тасдиқлангани ва тадбирлар режаси белгиланганлиги ҳақидаги барча маълумотларни 2013 йил 25 сентябргача вилоят Кенгашининг комиссиясига тақдим этсин.

6. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳлар фаолияти мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;

- Шаҳар ҳокимлигига фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

- халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларига ўз сайлов округларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этишда фаол иштирок этиш;

- оммавий ахборот воситаларига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Шаҳар Кенгаши комиссияси 2013 йилнинг 25 декабргача фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги  ахборотни умумлаштирсин ва вилоят Кенгаши комиссиясига сайлов натижалари ҳақидаги маълумотларни жорий йилнинг 27 декабригача  тақдим этсин.

8. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари О.Боқиевга

мазкур қарорасосида бўлажак сайловни уюшқоқлик билан ўтказишга, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузуридаги фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)  ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ва сайлов тўғрисидаги ахборотни умумлаштириб, сайлов якуни ҳақида 2014 йилнинг 10 январига қадар халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига ахборот тақдим этсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Кенгаш раиси                                                                                Б.Жўраев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!