JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati » Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарори

Навоий   шаҳар   ҳудудида  иқтисодиёт   тармоқларини,
аҳоли, уй-жой фонди ва ижтимоий объектларни 2013 -2014
йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш
аҳволи, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ўзини
ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги: тажриба, амалиёт
ва муаммолар бўйича шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари
А.Обиловнинг ҳисоботи тўғрисида

Навоий шаҳар ҳудудида иқтисодиёт тармоқларини, аҳоли, уй-жой фонди ва ижтимоий объектларни 2013 -2014 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш борасида тизимли иш олиб борилмоқда. Бугунги кунгача шаҳарда мукаммал таъмирлаш бўйича 1,6 кмўрнига 1.7 кмиссиқлик тармоқлари таъмирланиб, режа 106,0 фоиз га бажарилган, бундан ташқари 0,4 км сув тармоқлари ва 70,5 км электр тармоқлари ҳамда 7 дона трансформаторлар подстанцияларида 100 фоиз мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Жорий таъмирлаш бўйича ҳам режалар 100 фоизга бажарилишига эришилди.

Мазкур масала юзасидан жорий йилнинг 17 сентябрь куни вилоят телевиденияси билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ўтказилиб, фуқароларнинг 100 дан ортиқ саволларига жавоб берилиб, шу асосда тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда шаҳар ҳудудида жами 563 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, ушбу кўп қаватли уйларнинг 79 тасига мавжуд 19 та ширкатлар томонидан коммунал хизмат кўрсатилмоқда.

Ширкатлар томонидан кўп қаватли уйда мавжуд яроқсиз ҳолга келиб қолган қувурларни алмаштириш, бинонинг том қисмини таъмирлаш ишларини бажариш учун кўп холларда НКМК тегишли хизмати томонидан етказиб берилган иссиқ ва совуқ сув ҳамда канализация хизматлари учун тўлаб берилиши лозим бўлган маблағларни эса ширкатлар техник харажатлар (таъмирлаш ишлари)га сарфлаб юборилмоқда. Ширкатларга етказиб берилган иссиқ ва совуқ сув ҳамда канализация хизматлари учун жами дебитор ва кредитор қарздорлик ошиб кетмоқда.

2013 йилнинг 12 ва 19 август кунларида Республиканинг 28 та шаҳарларида мавжуд кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарув компанияларини фаолиятини янада яхшилаш, дебитор қарздорлигини камайтириш бўйича ўтказилган селектор йиғилиши асосида ширкатлар шаҳар ҳокими қарори билан банкларга беркитилди. Шу асосда банклар томонидан ширкатларни молиявий томондан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Ширкатлар қонун талаблари асосида ўзини ўзи бошқариш борасидаги ишлар етарли даражада  олиб борилмаяпти, уларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳам талаб даражасида деб эмас.

Юқоридагиларга асосан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Навоий шаҳар ҳудудида иқтисодиёт тармоқларини, аҳоли, уй-жой фонди ва ижтимоий объектларни 2013 -2014 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш аҳволи, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги: тажриба, амалиёт ва муаммолар юзасидан шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари А.Обиловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. НКМК ДК  уй-жой коммунал бошқармасига қарашли кўп қаватли уй-жойларнинг кириш йўлакларини ва кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмини жорий таъмирлаш ҳамда ички кўчаларни таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 10 октябрига қадар якунлаш чораларини кўрсинлар.

3. Шаҳар ҳокимининг қарорига биноан ўз розиликлари билан мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига ҳомий этиб белгиланган айрим оталиқ ташкилотлари мутасаддиларидан иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказиш чораларини кўриш сўралсин.

4. Шаҳардаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг мазкур Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ширкатларнинг намунавий Устави талаблари асосида ширкатлар уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйдаги турар-жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкидан фойдаланилишини таъминлашда етарли даражада иш олиб бормаётганликлари қайд этилсин.

5. Ширкат раҳбарларига Қонунда кўзда тутилганидек, ўз ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишда, кўп квартирали уйларда яшовчиларнинг уй-жой фондида яшаш қоидаларига риоя этиши масалалари ҳамда биргаликда ҳал этишни талаб қиладиган бошқа масалаларда шаҳар ҳокимлиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда иш олиб боришлари тавсия этилсин.

6. Шаҳар уй-жой мулкдорлар ширкати уюшмаси раиси Ҳ.Бобоевга:

- жорий йилнинг 31 декабрига қадар мазкур Қонун талаблари даражасида ишни ташкил этиш мақсадида барча ширкатлар бўйича маълумотлар базасини яратиш, уларда ишловчи кадрлар қатламини мустаҳкамлаш, уй-жой мулкдорлар (ширкат) аъзолари билан белгиланган тартибда улар фаолиятини қайта кўриб чиқиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш ва натижаси ҳақида доимий комиссияга 2014 йил 5 январгача ёзма ахборот тақдим этиш;

- ширкатлар ўз Уставлари талаблари асосида фаолиятларини такомиллаштириш, кўрсатиладиган хизматлар турларини кўпайтириб бориб, сифатли хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйишларига эришиш;

- ширкатларни мутахассис ва малакали кадрлар билан тўлдириб бориш;

- ширкат раҳбарлари, уларнинг мутахассисларини ҳамда аҳоли (ширкат аъзолари) яъни мулкдорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида семинар-тренинглар уюштириш, ширкатлар ўртасида намунали уй-жой мулкдорлар ширкати кўрик-танловларини ташкиллаштиришни йўлга қўйиш тавсия этилсин.

- аҳоли (ширкат аъзолари) яъни мулкдорларнинг ўзлари яшаб турган уй-жойларини сақлаш, атрофини ободонлаштириш борасида масъул эканликлари алоҳида қайд этилсин.

6. Шаҳардаги уй-жой мулкдорлар ширкатларига беркитилган банк раҳбарларидан ширкатларга қарашли уй-жойни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида уларга кредит олиш, қўшимча даромад манбаини яратиш, уларни моддий техник базасини яхшилаш, аҳолига техник хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва уни сифатни ошириш мақсадида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишлари сўралсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси (Ф.Холмуродов) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                                                                Б.Жўраев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!