<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati » Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

                                                            Халқ Депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарори




"2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш

 

ва аҳоли бандлигинини таъминлаш дастури”-

нинг ижроси ҳамда "2014 йилда янги иш

ўринларини яратиш прогноз параметрлари

Дастури тўғрисида”



          Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий  муҳофаза қилиш маркази томонидан тақдим этилаётган "2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигинини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда "2014 йилда янги иш ўринларини яратиш прогноз параметрлари Дастури” юзасидан марказ раҳбари Р.Элмуродовнинг маърузасида 2014 йилда 7579 та янги иш ўринларини ташкил этиш эвазига ишсизлик даражаси 3.9 фоиздан 3.5 фоизга тушишига эришилади. Яратиладиган янги иш ўринларининг 55.8 фоизи ёки 4236 таси кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Юқоридагиларга асосан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Р.Элмуродовнинг 2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигинини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда "2014 йилда янги иш ўринларини яратиш прогноз параметрлари Дастури тўғрисида”ги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳарнинг "2014 йилда янги иш ўринларини яратиш прогноз параметрлари дастури” 1- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар ҳокимлиги ва унинг тегишли бўлимлари шаҳарда янги лойиҳалар асосида замонавий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини жадал ривожлантиришни таъминлаш, пудрат, қурилиш, таъмирлаш ва қайта таъмирлаш, транспорт ва коммуникация қурилишини жадал ривожлантириш ҳисобига ишлар ҳажмини кенгайтириш;

- касаначилик, оилавий тадбиркорликнинг барча шаклларини, ҳунар-мандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада кучайтиришга эътибор қаратсинлар.

4. Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Ташназаров, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда шаҳарда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, яъни   ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш орқали иш билан банд бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, қамоқ жазосини ўтаб қайтганлар учун алоҳида барпо этиладиган квоталанган иш жойларини заҳиралаш бўйича шаҳар ҳокимининг қарорига асосан иш жойларини барпо этиш чораларини кўрсинлар.

5. Шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларига ва депутатларига:

 - мазкур дастурни бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориб, депутатлик назоратини ўрнатиш;

 - доимий комиссия мажлисларида ушбу дастурни бажарилиши бўйича маъсулларнинг ахборотларини эшитиб, муҳокама қилиб бориш маъсулияти юклатилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлашни назорат қилиш шаҳар Кенгаш ҳузуридаги Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари (К.Нурмуродов) ва "Ижтимоий-маданий ривожлантириш  (Ёшлар  сиёсати ва  соғлом  авлодни тарбиялаш” доимий комиссиялари (Б.Муҳиддинов) зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                  Кенгаш раиси                                                                                Б.Жўраев



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!