JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati » Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарори

"Навоий шаҳрида миллий ҳунармандчиликни

ривожлантириш, унинг истиқболлари ва соҳада

юзага келган муаммолар ечимини топиш

чора-тадбирлари тўғрисида”шаҳар Кенгаши

МТДП депутатлар гуруҳининг таклифи тўғрисида

Навоий шаҳар Кенгаши "Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлар гуруҳи томонидан "Навоий шаҳрида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, унинг истиқболлари ва соҳада юзага келган муаммолар ечимини топиш чора-тадбирлари  тўғрисида” билдирилган таклифларга асосан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Навоий шаҳар Кенгаши "Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлар гуруҳи раҳбари У.Саноқуловнинг "Навоий шаҳрида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, унинг истиқболлари ва соҳада юзага келган муаммолар ечимини топиш чора-тадбирлари тўғрисида” билдирилган таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Билдирилган таклифлар асосида шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Ҳамдамова раислигида, шаҳар "Маҳалла” хайрия жамғармаси раиси О.Бердиев раис ўринбосарлигида ва мутасадди маъсулларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳи тузиб, "HUNARMAND”уюшмаси Навоий шаҳар бўлими  тегишли корхона ва ташкилотлар, банк муассасалари 2013 йилнинг охирги чораги ва 2014 йил учун ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар назорат -режасини ишлаб чиқсинлар.

3. Навоий шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт, статистика бўлими, савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими, халк депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши барча доимий комиссиялари ва фуқаролар йиғини раисларига ҳудудларда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторингини доимий равишда таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни ечишда ҳамкорликни йўлга қўйиш, ва бу борада аниқланган муаммо ва ечимлари бўйича ҳар чорак якунида Навоий шаҳар Кенгашига ўз таклифларини билдириб борсинлар.

4. Навоий шаҳар ҳокимлиги "HUNARMAND”уюшмаси Навоий шаҳар бўлими ҳамкорликда миллий ҳунармандчилик ва ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашсинлар.

5. Шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими "Обод турмуш йили”Давлат дастури доирасида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш, миллий ҳунармандчиликнинг барча турларини оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни имтиёзли кредитлаш, қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни билан шаҳар Кенгашига маълумотлар тақдим этиб борсин.

6. Навоий шаҳар Кенгаши МТДП депутатлар гуруҳи томонидан "HUNARMAND”уюшмаси Навоий шаҳар бўлими раҳбари С.Қ.Юлдашованинг чорак якуни билан ҳунарманд ва касаначиларни-"HUNARMAND”уюшмасига жалб қилиш борасидаги ишлар юзасидан ахборотини тинглаб бориш;

- уюшма аъзолари ўртасида "устоз шогирд” анъаналари асосида ёшларни уста–ҳунармандларга бириктириш, ички бозорда ўз савдосини йўлга қўйишлари учун шарт-шароитлар яратиш, ҳунармандларга тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка доир қонунлар мазмун моҳиятини кенг тушунтириш маъсулияти юклатилсин.

7. Навоий шаҳар ҳокимлигидан "HUNARMAND” уюшмаси Навоий шаҳар бўлими учун барча қулайликларга эга бўлган алоҳида жой ажратиш ва ишлаш учун зарур оргтехника, жиҳозларлар билан масаласини амалий ёрдам бериш сўралсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар Кенгашининг "Ижтимоий-маданий ривожлантириш (Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” доимий комиссиясиялари зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                                                   Б.Жўраев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!