JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati » Халк депутатлари Навоий шахар Кенгашининг ХХХII-сессияси карори

Халк депутатлари Навоий шахар Кенгашининг ХХХII-сессияси карори

09-06-2014 14:14 Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati
Навоий шахрида хотин-кизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёш кизларни эрта турмушга бериш, уларни таълим муассасаларига жалб этилишига тўскинлик килиш каби салбий холатларнинг олдини олишга, касб-хунар коллежларини битирган кизларни тўлик иш билан таъминлашга оид масалалар юзасидан доимий комиссиясининг ва шахар хотин-кизлар кўмиталарининг ижтимоий шерикчилик асосидаги фаолиятлари бўйича бир канча ишлар амалга оширилиб келинмокда.
Бугунги кунда шахарда 134 мингдан ортик ахолининг 70032 нафари хотин-кизларни ташкил этади. Шундан 6300 нафари саноат корхоналарида,    917 нафари тиббиёт сохасида, 3400 нафари таълим сохасида, 10 мингдан ортиги ишлаб чикариш, 189 нафари тадбиркорлик ва 119 нафари эса хунармандчилик билан шугулланиб келишмокда. Ижтимоий шерикчилик асосида шахар хотин-кизлар кўмитаси, "Махалла” хайрия жамоат фонди, "Камолот” ЁИХ, ўзини -ўзи бошкариш органлари билан хамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилиб, шу асосда шахарда жуда кўп ижобий ишлар амалга оширилиб келинмокда.
Шахримиз бўйича хотин-кизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида шахар хотин-кизлар кўмитаси, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш зарур. Кизларни эрта турмушга бериш холатларига умуман чек кўйиш,               12 йиллик мажбурий таълимга ота-оналар томонидан тўскинлик ва эътиборсизлик килиш холатлари юзасидан тегишли мутасаддилар хамкорлигида чоралар кўриб бориш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминланиши бўйича ижтимоий шерикчилик асосида ишларни ташкил этиш зарур.

Юкорида баён этилганларга асосан халк депутатлари Навоий шахар Кенгаши
КАРОР КИЛАДИ:

1. Хотин-кизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёш кизларни эрта турмушга бериш, уларни таълим муассасаларига жалб этилишига тўскинлик килиш каби салбий холатларнинг олдини олишга, касб-хунар коллежларини битирган кизларни тўлик иш билан таъминлашга оид масалалар юзасидан доимий комиссиясининг ва шахар хотин-кизлар кўмиталарининг ижтимоий шерикчилик асосидаги фаолиятлари юзасидан доимий комиссия раиси Мухиддинов Баҳодир Фахриддиновичнинг ахбороти маълумот учун кабул килинсин.
2. Шахар хокимлиги ташкилий-назорат гурухи, шахар хотин-кизлар кўмитаси, сиёсий партиялар рахбарлари хотин-кизларни давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кучайтириш мақсадида уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимини ошириш, хотин-қизларни сиёсий жараёнларга кенгроқ жалб этиш;
- шахар хотин-қизлар қўмитаси ва уларнинг жойлардаги бошлангич ташкилотлари, сиёсий партияларнинг «Аёллар қаноти» фаолиятини янада жонлантириб, уларнинг кенг омма орасига кириб боришини таъминлаш;
- хотин-кизлар ижтимоий фаолигини ошириш тўгрисидаги масалаларни мунтазам равишда шахар Кенгаши сессияси ва доимий комиссияларида мухокама этиб бориш, муаммоли масалалар юзасидан шахар Кенгашига таклифлар такдим этиб бориш;
Жойларда хотин-кизларга муносиб маиший шарт-шароитларни яратиш, эхтиёжманд оилаларнинг ижтимоий химоясини янада кучайтириш, аёлларнинг уй-рўзгор юмушларини енгиллаштириш учун зарур кўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
- мактабгача таълим муассасаларида шароитлар ва таълим-тарбия сифатини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
- тадбиркорлик билан шугулланаётган аёлларни хар томонлама кўллаб-кувватлаш, улар томонидан янги иш ўринлари яратиш бўйича олиб борилаётган фаолиятни рагбатлантириб бориш;
3. Навоий шаҳар "Махалла” хайрия жамоат фонди, "Камолот” ёшлар ижтимоий харакати шаҳар Кенгаши, фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари билан хамкорликда оилавий спортни янада оммалаштириш, хотин-кизларни жисмоний тарбия ва спортга фаол жалб этиш максадида мавжуд спорт иншоотлари базасида оилавий спорт  ўйинларини ўтказиш борасидаги хамкорликни янада кучайтириш.
- махаллаларда ўтказилаётган сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий-иқтисодий, маънавий-маърифий йўналишлардаги тадбирлар самарадорлигини кескин ошириш;
- уйда ўтирган хотин-қизларнинг фаолиятини жонлантириш, бандлигини таъминлаш, уларни фаол аёллар давлат дастурлари ижросини таъминлашга кенг жалб этиш;
- қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, шунингдек, ёшлар тарбияси билан боғлиқ бўлган хамкорликдаги анжуманлар, форумлар, семинарлар, учрашувлар, кўрик-танловлар, кўргазмалар ва спорт тадбирларини ўтказиш миқдори ва сифатига алоҳида эътибор бериш;
-хотин-қизларни ижтимоий муҳофазалаш, хусусан, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш борасидаги ишларни таҳлил қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
- касб-хунар коллежларини битирган кизларни тўлик иш билан таъминлашга оид масалалар юзасидан доимий комиссиянинг ва шахар хотин-кизлар кўмиталарининг ижтимоий шерикчилик асосидаги фаолиятларини янада кучайтириб борсинлар.
4. Шахар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари (ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари) доимий комиссияси  хотин-кизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёш кизларни эрта турмушга бериш, уларни таълим муассасаларига жалб этилишига тўскинлик килиш каби салбий холатларнинг олдини олишга, касб-хунар коллежларини битирган кизларни тўлик иш билан таъминлашга оид масалалар юзасидан шахар хотин-кизлар кўмитаси билан ижтимоий шерикчилик асосидаги фаолиятларини олиб бориб  хотин-кизлар ижтимоий фаоллигини ошириш тўгрисидаги масалаларни мунтазам равишда шахар Кенгаши сессияси ва доимий комиссияларида мухокама этиб бориш, хотин-кизлар кўмитаси томонидан муаммоли масалалар юзасидан шахар Кенгашига таклифлар такдим этиб борсинлар.

5. Ушбу карорнинг ижросини назорат килиш шахар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари (ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари) доимий комиссияси раиси Б.Мухиддиновга ва шахар хокимининг ўринбосари-хотин-кизлар кўмитаси раиси Б.Хамдамова зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу карор шахар хокимлигининг вебсайтида ва "Навоийпресс” газетасида эълон килинсин.

Шахар Кенгаши раисиН.Ахатов

2014 йил, 5 июнь
Навоий шахри

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!