JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati » Халк депутатлари Навоий шахар Кенгашининг ХХХII-сессияси карори

Халк депутатлари Навоий шахар Кенгашининг ХХХII-сессияси карори

09-06-2014 14:31 Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati
Ўзбекистон Республикасининг "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хукукбузарликларнинг профилактикаси тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг  ижросини таъминлаш борасида шахарда 2014 йил давомида хокимлик хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси, шахар ИИБ, халк таълими, ўрта махсус, касб-хунар таълими хамда махалла фукаролар йигинлари билан хамкорликда хукукбузарлик ва жиноят содир килишга мойил вояга етмаганларни ўз вактида аниклаш ва профилактик хисобга олишдаги фаолиятлари янада кучайтирилди.
Хукукбузарлик содир этган вояга етмаганларнинг ота-оналари нисбатан  42 та маъмурий материаллар кўрилиб, тегишли чоралар кўлланилган. Эришилган ижобий ишлар билан бир каторда вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этиш кўрсаткичлари ошган, ёшларни иш билан таъминлаш муаммоси мутассадди ташкилотлар  эътиборидан четда колмокда.
Юкорида баён этилганларга асосан халк депутатлари Навоий шахар Кенгаши
К А Р О Р  К И Л А Д И:

1. Навоий шахар худудидаги олий, ўрта-махсус касб-хунар таълими ва ўрта таълим муассасаларида "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хукукбузарликларнинг профилактикаси тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг ижро этилиши бўйича шахар Кенгаши Конунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси Р.Арзиевнинг ахбороти маълумот учун кабул килинсин.
2. Навоий шахар хокимлиги  хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси томонидан вояга етмаганлар назоратсизлиги ва улар томонидан хукукбузарликлар содир  этилишини олдини олиш, уларнинг хукук ва конуний манфаатларини химоя килиш масалалари бўйича давлат органлари, фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари хамда жамоат бирлашма-ларининг фаолиятлари мувофиклаштирилиб борилсин.
3. Навоий шахар хокимлиги, шахар халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Д.Тухфатуллина, коллеж ва лицей директорлари, шахар бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази раҳбари А.Қўлдошевлар биргаликда таълим тизимини тугатган, ўкимасдан ва ишламасдан юрган ёшларни ишга жойлаштириш масаласига жиддий эътибор каратсинлар.
4. Шахар бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази (А.Қўлдошев) томонидан вояга етмаганларни квота асосида ишга жойлаштиришни алохида назоратга олинсин хамда ишга юборилган вояга етмаганлар ўз фаолиятини мехнат конунчиликларига риоя килган холда олиб борилаётганлигини хар чоракда жойига бориб ўрганилсин.
5. Шахар худудида хукукбузарлик содир этиб, ИИБ вояга етмаганлар орасида хукукбузарликларни олдини олиш гурухи нозирлари томонидан профилактик хисобга олинган вояга етмаганларни хар бири шахардаги мутасадди ташкилот рахбарларига бириктирилсин хамда уларни турмуш тарзини согломлаштириш борасида амалий ёрдам кўрсатилсин.
6. Шахар халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, коллеж ва лицейлар хамда махалла фукаролар йигинлари билан хамкорликда хукукбузарлик ва жиноят содир килишга мойил вояга етмаганларни ўз вактида аниклаш ва профилактик хисобга олишдаги фаолияти кучайтирилсин.
7. Шахар тиббиёт бирлашмаси (Н.Дуйсенов) томонидан вояга етмаганларга тиббий хизмат кўрсатиш янада кучайтирилсин хамда уларнинг тиббий кўриги тўлик  ташкил килинсин.
8. Тегишли мутассадди ташкилотлар томонидан шахарда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, гиёхвандлик, диний акидапарастлик  ёки турли хил зарарли окимлар, гурухлар таъсирига тушиб колишини олдини олиш максадида вояга етмаган ёшлар онгини, тафаккурини, саводхонлигини ошириш борасида маънавий ва маърифий ишларни янада кучайтирсинлар ва бу борада оммавий ахборот воситалари вилоят телевиденияси ва "Навоийпресс” газетасидан кенг фойдаланилсинлар.
9. Шахар Кенгаши депутатлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича масъуллар, хамкор ташкилотлар маъсуллари томонидан мазкур конунни ва шаҳар ҳокимининг вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорлари мазмун-моҳиятини доимий равишда аҳоли ўртасида тарғиб қилиб бориш ишларини давом эттириш тавсия этилсин.
10. Ушбу карорнинг бажарилишини назорат килиш шахар хокими ўринбосари А.Ташназаров ва шахар Кенгаши Конунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси Р.Арзиевлар зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раисиН.Ахатов

2014 йил, 5 июнь
Навоий шахри

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!