JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

24-09-2014 14:58 Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati
ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш
Тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2142-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Девони масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-121-II-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши
ҚАРОР   ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2014 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Девони масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-121-II-сонли қарори қабул қилинганлиги инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш Тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Ш.Холбоев) ва “Навоийпресс” газетаси бош муҳаррири (Ф.Мирзаев) биргаликда мазкур қарорни шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти ва расмий нашрида эълон қилинишини таъминласин.
5. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясига ҳамда шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи Ш.Холбоев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси                                                        Н.Ахатов
2014 йил, 24 сентябрь
Навоий шаҳри
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2014 йил 24 сентябрдаги қарорига илова
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг
хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш
Т А Р Т И Б И
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларига хизмат сафарларига чиқиш Тартиби “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2142-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил
5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девони масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-121-II-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2142-сонли қарори билан тасдиқланган мансабдор шахслар рўйхатидан жой олган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланган халқ депутатлари Навоий вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши тегишли ҳужжатлар асосида шаҳар Кенгаши раисининг рухсати билан амалга оширилади.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати хорижий мамлакатларига чиқиши тўғрисида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси номига ариза тақдим этиши лозим.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси томонидан ариза кўриб чиқилиб, тегишли муносабат белгиси қўйилади ва халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясига ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига маълумот учун юборилади.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатининг хорижга чиқиш масаласи халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси томонидан маъқулланган тақдирда хизмат сафарига чиқишга рухсат берилади.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари хизмат сафари тугаганидан сўнг хизмат сафари натижалари тўғрисида 10 (ўн) кун мобайнида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раисига ҳисобот тақдим этиши лозим.
Ҳисобот шаҳар ҳокимлигининг иш юритиш бўлими томонидан рўйхатга олиниб, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раисига кўриб чиқиш учун киритилади. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли муносабат белгиси қўйилганидан сўнг халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясига ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига маълумот учун юборилади.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга чиқишига доир тегишли ҳужжатлар шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳида ҳамда умумий бўлимида сақланади.
Хизмат сафарига бораётган депутатдан хизмат сафарининг режа топшириғи, хизмат сафари натижалари бўйича ҳисобот тузиш тартиби, хизмат сафарига бораётган ва юборилаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан хизмат сафарининг мақсади ва вазифаларини самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, расмий ва норасмий хизмат сафари билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда мамлакат қонунчилигига ва умумэътироф этилган
юриш-туриш қоидаларига (этикетга) риоя этиши қатъий талаб этилади.
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиққан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари чиқишнинг асослилиги ва натижаси учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиққанда, давлат сирларини ошкор қилганликда, давлат сирларини ўз ичига олган ҳужжатларни ва буюмларни йўқотганликда айбдор бўлса қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!