<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

24-09-2014 15:05 Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati  
ША&#1202;АР КЕНГАШИНИНГ &#1178;АРОРИ
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Тартибни тасдиқлаш тўғрисида
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, улар томонидан ҳудуд учун долзарб аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан таъсирчан депутатлик назорати ўрнатилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2014 йил 30 майдаги СКҚ-36-II-сонли ва халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2014 йил 5 августдаги “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда улар доимий комиссиялари қарор-ларининг маҳаллий давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Тартибни тасдиқлаш тўғрисида “ги ХХХI/217-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши
ҚАРОР    ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2014 йил 30 майдаги СКҚ-36-II-сонли ва халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2014 йил 5 августдаги “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда улар доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Тартибни тасдиқлаш тўғрисида “ги ХХХI/217-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Тартиб иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳи (И.Қаюмов, Р.Арзиев) аъзолари мазкур Тартиб ижро этилиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси С.Ашуров ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи Ш.Холбоевлар зиммасига юклатилсин.
                                      Шаҳар Кенгаши раиси                                                          Н.Ахатов
Халқ депутатлари шаҳар 
Кенгашининг 2014 йил 24 сентябрдаги
  қарорига илова
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича
Т А Р Т И Б 
I. Умумий қоидалар
1. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Тартиб “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли Қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг Намунавий регламенти, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиянинг 2014 йил 30 майдаги СКҚ-36-II-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда улар доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан нжро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Намунавий тартиби” ва халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2014 йил 5 августдаги ХХХI/217-сонли  қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда улар доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат хокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Тартиб”ига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Мазкур Тартиб халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссияларининг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шаҳар учун долзарб аҳамиятга эга бўлган бошқа масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини расмийлаштириш, ижрога қаратиш, шунингдек уларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.
3. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишда Кенгаш доимий комиссияларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорларини ўз вақтида ижрога қаратиш чорасини кўриш;
Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг тўлиқ ва самарали ижро этилишини таъминлаш;
жойлардаги аҳволни ўрганиш натижалари юзасидан шаҳарни янада барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
4. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг ижро этилиши устидан назорат Кенгашнинг тегишли доимий комиссиялари томонидан амалга оширилади.
II. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорларини расмийлаштириш ва ижрога қаратиш тартиби.
5. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорлари матни, қоида тариқасида, Microsoft Word редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:
варақнинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва пастки ҳошиялари 2 см дан;
“Times New Roman” шрифти ва Қарорнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 13, 13,5 ва 14 ўлчамли шрифт;
қаторлараро интервал - (множитель) 1,2;
қарор икки ёки ундан ортиқ варақдан иборат бўлса, иккинчи бетдан бошлаб рақамланади.
6. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарорларини расмийлаштиришнинг асосий талаби қарор реквизитларининг тўлиқлигидир.
Қарорда қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:
қарорнинг номи. У қисқа, аниқ баён этилиши ва қарорнинг мазмунини ўзида тўлиқ акс эттириши лозим;
қарор қабул қилинган жой, сана;
қарорнинг тартиб рақами. Ушбу тартиб рақами тегишли ҳокимлик аппаратининг Умумий бўлимидаги Кенгаш қарорларини рўйхатга олиш китобидан олинади.
Бунда чақириқ давридаги сессия ва чақириқ рақами Кенгаш Қарорининг тартиб рақами хисобланади. Масалан, 81/14-03, бунда 81 - қарорнинг тартиб рақами, 14 - сессия рақами, 03 - чақириқ рақами;
сессияда раислик қилувчининг лавозими, имзоси исмининг бош ҳарфи ва фамилияси. Одатда сессияда раислик халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раҳбари - ҳоким томонидан амалга оширилади ва имзоланади.
7. Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг қарор қилувчи қисми қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини баҳолаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари зиммасига юклатилган вазифалар, йўл-йўриқлар, топшириқлар, шунингдек 
нодавлат-нотижорат ташкилотларига тавсиялар;
Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорлари ижро этиш учун юбориладиган маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари номлари.
8. Кенгаш қарорларида, қоида тариқасида, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Кенгаш қарорларини ижро этиш натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида Кенгаш доимий комиссиясига ахборот такдим этиш муддатлари кўрсатилади.
9. Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг охирги бандида қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш учун масъул белгиланади. Қоида тариқасида, Кенгаш қарорлари ижро этилиши устидан назорат тегишли доимий комиссия зиммасига, доимий комиссия қарори ижро этилиши устидан назорат эса, доимий комиссия котиби ёки аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.
10. Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари карорлари имзолангандан сўнг икки кун ичида тегишли доимий комиссия томонидан қарорни тарқатиш варақаси тайёрланади.
Қарорни тарқатиш варақаси уни ижро этувчи мутасадди ташкилотларни ўз ичига олган рўйхат асосида мазкур ташкилотларга юбориш учун ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳига топширилади.
11. Ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи қарорнинг кўчирма нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида қарорни тарқатиш варақасида белгиланган тегишли мутасадди ижрочиларга ҳокимликнинг умумий бўлими орқали етказилишини ташкил этади.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ижрочи ташкилотлар вакилларига бевосита топширилиши мумкин. Бунда вакилнинг қарорнинг кўчирма нусхасини қабул килганлигини тасдиқловчи имзоси олиниши керак.
12. Кенгаш қарори маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий нашрларида, унинг электрон шакли эса, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий веб-сайтида эълон килинади.
III. Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари карорларининг ижро этилишини назорат килиш.
13. Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорлари махаллий давлат  ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши лозим.
14. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорларда белгиланган муддатда, агар қарорда муддат белгиланган бўлмаса бир ой муддатда қарорнинг ижро этилиши тўғрисида Кенгашнинг масъул доимий комиссиясига ахборот тақдим этади. Ахборотда қарорнинг қарор қисмидаги ҳар бир банди бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши зарур. 
15. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорда белгиланган муддатда, Кенгашнинг масъул доимий комиссиясига ахборот тақдим этмаса ёки тўлиқ ахборот тақдим этмаса, ижро муддати ўтгандан сўнг Кенгашнинг масъул доимий комиссияси 10 кун ичида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига қарор ижроси юзасидан ахборот ёки қўшимча ахборот тақдим этиш ҳақида эслатма хат юборади. Эслатма хат ушбу Тартибнинг 11-бандида белгиланган тартибда юборилади.
16. Кенгаш қарорининг ижроси юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан олинган ахборот Кенгашнинг масъул доимий комиссияси томонидан умумлаштирилиб, таҳлилий маълумотнома тайёрланади.
17. Кенгашнинг масъул доимий комиссияси томонидан Кенгаш қарори ижро этилиши ҳақидаги тайёрланган маълумотнома Кенгаш раҳбарига тақдим этилади.
18. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Кенгаш қарорининг ижро этилиши тўғрисида ахборот тақдим этилмаган ёки ахборот тўлиқ тақдим этилмаган ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Кенгаш қарори ижро этилмаган тақдирда Кенгашнинг масъул доимий комиссияси Кенгашда ушбу маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини тинглаш ҳақида таклифлар киритиши мумкин. Ушбу ахборотни тинглаш халқ депутатлари шаҳар Кенгаши регламентида белгиланган тартибда тайёрланади ва муҳокама қилинади.
19. Кенгаш раҳбари Кенгашнинг масъул доимий комиссияси маълумотномаси ёки таклифини кўриб чиқиб, Кенгаш қарорининг тўлиқ ижро қилинганлиги ва уни назоратдан олиш ҳақида ўз муносабатини билдиради ёки зарур ҳолларда, Кенгаш қарорининг ижро этилиши юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини Кенгаш сессиясида тинглаш тўғрисидаги масалани киритиш ҳақида топшириқ беради.
20. Кенгаш доимий комиссиялари қарорлари ижроси юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан олинган ахборот тегишли доимий комиссия аъзоси томонидан умумлаштирилиб, таҳлилий маълумотнома тайёрланади ва доимий комиссия раисига такдим этилади. 
Доимий комиссия раиси ушбу Тартибнинг 21, 22-бандларида белгиланган тарзда қарор ижросини таъминлаш чорасини кўради.
21. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Кенгашнинг масъул доимий комиссияси таклифига биноан Кенгаш раҳбари Кенгаш қарорини бажармаган мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади.
IV. Якунловчи коидалар.
22. Кенгаш қарорининг асл нусхаси Кенгашнинг ишлар номенклатурасида сақланади. Йил якунида эса ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи қарорни архивда сақлаш учун умумий бўлимга топширади.
23. Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан Кенгаш доимий комиссияларининг назоратни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини ташкилий, ахборот, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан амалга оширилади.
24. Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан Кенгаш доимий комиссияларининг назоратни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини таъминлашда ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи:
Кенгаш доимий комиссияларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
Кенгаш доимий комиссияларининг назорат фаолияти бўйича материалларни умумлаштириш ва таҳлил қилишига кўмаклашади;
Кенгаш сессиялари ва Кенгаш доимий комиссияларининг мажлисларини ёки ишчи гуруҳлар мажлисларини ўтказишни ташкил этади;
Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари қарорининг ижро этилишини ташкиллаштиришга масъулдир.


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



mavzuga doir o‘xshash maqolalar:

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!