JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati » Янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши

Янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши

13-07-2013 12:12 Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р И

2013 йил, 6 июль

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 168-сонли селектор мажлис баёни қаро-рини ижросини таъминлаш мақсадида "Янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилиш ва қўшимча чоралар-ни белгилаб олиш тўғрисида”ги ҳамда шаҳардаги барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи”ни муҳокама этиш ҳақида

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутатлари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Навоий шаҳар ҳудудида мавжуд мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежларни янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилиш ва қўшимча чораларни белгилаб олиш тўғрисидаги ва шаҳардаги барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи ўрганиб чиқдилар.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, шаҳар ҳудудидаги 34 та таълим муассасалари ва 18 та мактабларга ҳомийлик қилиш таклифини билдирган ташкилотлар Навоий шаҳар ҳокимининг 2013 йил 11 июндаги мажлис баёни қарори билан беркитилган. Ҳомий ва оталиқ ташкилотлар томонидан бу борада сезиларли ишлар олиб борилган. Лекин шундай бўлса-да, ҳали ечимини кутаётган айрим муаммолар борлиги ишнинг талаб даражасида эмаслигидан далолат беради.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

1. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 168-сонли селектор мажлис баёни қарорини ижросини таъминлаш мақсадида "Янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилиш ва қўшимча чораларни белгилаб олиш тўғрисидаги ва шаҳардаги барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи” тўғрисидаги масалани ўрганиш юзасидан тақдим этган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2.  Навоий шаҳар ҳудудида мавжуд мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларига;

-  янги ўқув йилига тайёргарликнинг боришини белгиланган муддатларда ниҳоясига етказиш.

3. Шаҳардаги мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллеж ва академик лицей раҳбарлари ҳамда ҳомийлик қилиш истагини билдирган ташкилотлар раҳбарлари ҳамкорликда таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 1 августига қадар якунлаш юзасидан барча чораларни кўрсинлар.

- қилинган ишлар юзасидан ҳар 5 кунда шаҳар ҳокими-Кенгаш раиси номига маълумот киритиб борсинлар.

4. Шаҳар молия бўлими (Б.Ҳамраев) томонидан бюджет маблағларидан мактабгача тарбия муассасалари ва умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун таъмирлашга қўшимча    500 млн.сўм миқдорида маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

5. Шаҳар ХТММТТЭБ томонидан доимий равишда МТМ ва умумтаълим мактабларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мониторинг олиб бориб, мавжуд эҳтиёжлар юзасидан тегишли таклифларини ўз вақтида тегишли ташкилотларга бериб борсинлар.

6. Навоий шаҳар ҳудудида мавжуд мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларига  ўзларига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини мунтазам равишда олиб борсинлар.

7. Шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди (О.Бердиев) кўп қаватли уйларнинг подъездларини таъмирлаш, кириш эшикларига кодли қулфлар ўрнатиш борасидаги ишларни амалга ошириш масаласини давом эттириш учун жамоатчилик комиссиясида кўриб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгиласин.

8. Барча маъсуллардан жорий йилнинг 1 сентябрига қадар шаҳардаги барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлашнинг барча зарур чораларини кўрсинлар.

9. Шаҳар Кенгаши депутатлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан мазкур ишларнинг боришини таҳлил этиш мақсадида доимий жамоатчилик назоратини олиб борсинлар.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Б.Муҳиддинов) ва саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси (Ф.Холмуродов) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                                                                  Б.Жўраев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!