JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Шаҳар Кенгаши Қарорига илова

13-07-2013 13:58 Deputatlar kengashi » Kengash faoliyati

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси

қонунларини рўёбга чиқариш бўйича ҳудудий тадбирлар режаси

т/р

Тадбир номи

Ижро этиш муддати

Маъсул ижрочилар

1. Қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда бевосита ижрочиларга кенг миқёсда етказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1.

Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларига, йиғин ходимларига қабул қилинган қонунларни тушунтириш, фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш ҳамда қабул қилинган қонунларни аҳолига етказиш юзасидан ишларни амалга ошириш

2013 йил

июль

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, вилоят Адлия бошқармаси, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши ҳамкорликда

2.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳлар аъзолари учун қабул қилинган қонунлар талабларини тушунтириш юзасидан ҳудуд бўйича семинар ташкил этиш

2013 йил

сентябрь- октябрь

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Адлия бошқармаси, "Камолот” ЁИҲ шаҳар бўлими ҳамкорликда

3.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар аъзолари учун қабул қилинган қонунлар талабаларини тушунтириш бўйича ҳудудий семинар ташкил этиш ва ўтказиш

2013 йил 3-июл сентябрь-октябрь

Шаҳар Кенгашининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Кенгашнинг Қонунийлик, ҳуқуқ - тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси, Шаҳар "Маҳалла” фонди, вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бошқармаси

4.

Қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш бўйича шаҳар ҳудудидаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда туркум телекўрсатув, эшиттириш ва мақолалар тайёрлаш

2013 йил 3-июл июнь-декабрь

Шаҳар Кенгашининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Шаҳар "Маҳалла” фонди, "Навоийпресс” газетаси ва "Фазо” ННТ

5.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича қўлланмалар тайёрлаш ва уларни жойларга етказиш

2013 йил, сентябрь

Шаҳар ҳокимлиги, Шаҳар Кенгашининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Шаҳар "Маҳалла” фонди, "Навоийпресс” газетаси

6.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами ва амалий қўлланмаларни (савол-жавобларни) шаҳар комиссиясига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказиш

2013 йил

сентябрь-октябрь

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳат-чилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, вилоят Адлия бошқар-маси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими билан ҳамкорликда

II. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини самарали ташкил этишда уларга кўмаклашиш

7.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, тафтиш комиссиясини шакллантиришга кўмаклашиш

Сайловдан сўнг бир ой давомида

Шаҳар ҳокимлиги, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда

8.

Юқоридан тавсия этилган услубий қўлланма асосида шаҳарда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш

2013 йил

июль

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бошқармаси, шаҳар "Маҳалла” жамоат фонди

9.

Тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби бўйича услубий қўлланмаларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказишни таъминлаш

2013 йил июль- август

ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими билан ҳамкорликда

10.

Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тузиладиган Маслаҳат марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби бўйича давра суҳбатлари ташкил этиш

2013 йил июль-август

Шаҳар савдо саноат палатаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази

11.

Фуқаролар йиғинлари томонидан маълумотномалар, фуқароларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни бериш тартиби, шунингдек, уларнинг намунавий шакллари бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни тушунтириш юзасидан давра суҳбатлари ўтказиш

2013 йил июль-август

шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази, Адлия бошқармаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ҳамкорликда

12

Ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз кекса фуқароларга фуқаролар йиғини томонидан патронаж ёрдамини кўрсатишга кўмаклашиш бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсияларни амалда қўллаш

2013 йил доимий

шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими

13

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ёш авлодни тарбиялаш масалалари бўйича фаолияти ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби, "Оила–маҳалла–таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини амалга ошириш бўйича услубий қўлланмаларни тегишли тартибда таълим муассасалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказиш

2013 йил

июль-август

Шаҳар ХТМФМТТЭБ, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар бўлими, шаҳар Прокуратураси ҳамкорликда

14

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар чоракда фуқаролар йиғини фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан ташкилотлар, ижро этувчи органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш тартиби бўйича услубий қўлланмаларни белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказиш ва зарур тавсиялар бериш

2013 йил

июль-август

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, Адлия бошқармаси ҳамкорликда

III. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг навбатдаги сайловига (2013 йил ноябрь-декабрь) тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий-чора-тадбирлар

15

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузурида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш

2013 йил сентябрь

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари, Адлия бошқармаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида

16

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш, сайловни ўтказиш бўйича дастурий тадбирларни тайёрлаш, уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

2013 йил сентябрь

Халқ депутатлри шаҳар Кенгаши, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, "Навоий пресс” газетаси таҳририяти, "Фазо” ННТ

17

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам бериш бўйича шаҳар комиссияларини тузишга кўмаклашиш

2013 йил

сентябрь

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари, шаҳар ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда

18

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини сифатли ва ўз вақтида ўтказилишини ташкил этиш масалалари бўйича Олий Мажлиси Сенати Кенгаши комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар комиссияларининг қўшма мажлисларини белгиланган тартибда ташкил этиш ҳамда ўтказиш қўшма мажлисда қатнашиш

2013 йил

сентябрь–октябрь
(жадвал асосида)

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, шаҳар ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда

19

Шаҳар Кенгашининг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан биргаликда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жойлардаги фаолиятини қабул қилинган қонунлар талабларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш бўйича тизимли, доимий фаолиятини амалга оширишга оид чора-тадбирларни рўёбга чиқариш

2013 йил

июнь–декабрь

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, шаҳар Кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда

20

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан яқиндан ҳамкорликни таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш

2013 йил

Август-декабрь

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорликда

Изоҳ:Мазкур тадбирлар режаси асосида, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тегишли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, навбатдан ташқари сессияларида тасдиқланади, тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича ахборотни маъсул депутатлар ҳар ойнинг 2-санасига қадар шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!