JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Шаҳар Кенгашининг қарори

10-08-2013 13:17 Kengash faoliyati, Navoiy shahri

"Ободтурмуш йили” давлат Дастури-

нинг 2013 йилнинг ўтган олти ойи

давомида Навоий шаҳрида бажарилиши

таҳлили тўғрисида

"Обод турмуш йили” шаҳар дастури шаҳар ҳокимининг 2013 йил 13 мартдаги Қ-49-сонли қарори билан тасдиқланган, 8 та бўлим, 100 банддан иборат.Дастурнинг бажарилиши бўйича шаҳар ҳокимлиги мониторинг гуруҳи тузилган, ҳар ойда мониторинг қилиниб, вилоятга натижаси ҳақида ахборот бериб келинмоқда.

2013 йилда дастур тадбирларини амалга ошириш учун жами харажатлар - 45492,7млрд. сўм қилиб белгиланган бўлиб, амалда 30701,2 млн сўмга бажарилган, бу режага нисбатан 67,4 фоиз демакдир.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 3782 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 4083 та янги иш ўринлари яратилган ёки режа 108,0 фоизга бажарилган. Оилавий, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик учун 2013 йил учун 1666,4 млн сўм режа белгиланган бўлиб, амалда 1 июн ҳолатида 833,9 млн сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида эса 447,1 млн сўм кредит маблағи ажратилган.
Шу билан бир қаторда дастурнинг айрим бандлари маъсуллар томонидан (52,53,64,72, 87,88) бажарилмай келинмоқда.

Шаҳар Кенгашининг ижтимоий маданий ривожлантириш доимий комиссияси иш режасида ушбу дастур доирасида ҳудуд учун муҳим масалалар қамраб олинган. Комиссияда йил бошидан буён 2 марта мониторинг гуруҳини ахбороти тингланган. Доимий комиссия аъзолари томонидан мазкур дастур қабул қилингандан кейин тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилиб, 20 га яқин учрашув ва суҳбатлар уюштирилган. Йил бошидан буён комиссия аъзолари 20 марта оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилишган. Юқоридагиларга асосан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2013 йил -"Ободтурмуш йили” давлат Дастурининг Навоий шаҳрида бажарилиши бўйича шаҳар ҳокимлигининг мониторинг гуруҳи раҳбари Азамат Сафаровнинг ва шаҳар Кенгашининг ижтимоий - маданий ривожлантириш(Ёшлар сиёсати ва соғлом авлоднитарбиялаш” доимий комиссияси раиси Б.Ф.Муҳиддиновларнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Навоий шаҳар ҳудудида Обод турмуш йили” шаҳар дастурининг 2013 йилнинг ўтган олти ойи давомида бажарилиши борасида корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан самарали даражада иш олиб борганликлари қайд этилсин.

3. Навоий шаҳар молия бўлими (Б.Ҳамроев) шаҳарнинг 17-кичик туманида иссиқлик таъминоти бўйича муҳандислик-коммуникация тармоқларини ва шу ҳудудда ичимлик суви ва канализация бўйича муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари учун маблағ ажратиш чораларини кўрсин ва ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини ўз назоратига олсин.

4. Шаҳар Кенгаши депутатлари "Обод турмуш йили” шаҳар дастурини ўзлари депутатликка сайланган ҳудудларда барча мавжуд субъектлар томонидан бажарилиши устидан жамоат тартибида назорат ўрнатсинлар.

5. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари-Хотин-қизлар қўмитаси (Б.Ҳамдамова), мазкур дастур бўйича мониторинг гуруҳи (А.Сафаров) ушбу дастурнинг 9 ойда бажарилиши юзасидан жорий йилнинг 5 октябригача шаҳар Кенгашига ёзма ахборот тақдим этсинлар.

6. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг ижтимоий маданий ривожланиш доимий комиссияси (Б.Муҳиддинов) зиммасига юклатилсин.

7. Қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

Кенгаш раиси                                                                   Б.Жўраев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!