Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида Қарор
Bosh sahifa > Kengash faoliyati > Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида Қарор

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида Қарор


13-07-2013, 13:19. Muallif: administrator

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р И

2013 йил, 6 июль

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг
2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли "Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва "Фуқаролар йиғини
раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчи-лари сайлови тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш юзасидан
чора-тадбирлари ҳақида”ги ва шу мазмундаги вилоят Кенгашининг
2013 йил 28 июндаги ХХII/168-сонли сессия қарори ижросини
таъминлаш тўғрисида

              Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли қарорининг ҳамда вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 июндаги ХХII/168-сонли сессия қарорини ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

 

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш юзасидан чора-тадбирлари ҳақида”ги ва шу мазмундаги вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 июндаги ХХII/168-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ушбу қарорини 1, 2-иловаларга мувофиқ маъқулланган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича тадбирлар режаси;

- "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман ва шаҳар Кенгашларига тавсиялари сўзсиз бажариш учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш юзасидан чора-тадбирлари ҳақида”ги ва шу юзасидан вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 июндаги ХХII/168-сонли қарорлари тавсиялари асосида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича ҳудудий тадбирлар режаситасдиқлансин. (1-илова)

4. Тавсияларга амал қилиш ва ҳудуд бўйича тадбирлар режасини тизимли, ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш бўйича маъсул шаҳар Кенгаши депутатлари рўйхати тасдиқлансин. (2-илова)

5. Ушбу қарор ижро учун барча депутатлар ва маъсуллар эътиборига етказилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Навоий шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси Р.Арзиев зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

                                                                   Кенгаш раиси                                                                              Б.Жўраев


Ortga qaytish