Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш
Bosh sahifa > Kengash faoliyati > Коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш

Коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш


13-07-2013, 15:51. Muallif: administrator

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р И

2013 йил, 6 июль

ЎзХДП депутатлар гуруҳи томонидан ўрганилган
"Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини
2012-2013 ўқув йилида "Авиация асбоблари ва электр
жихозларини таъмирлаш ва ўрнатиш буйича механик”
ва "Авиация техникасини йиғиш бўйича механик”
ихтисосликлари бўйича битирувчи ўқувчиларни иш билан
таъминлаш муаммолари” тўғрисида

 

           Ўзбекистон Республикаси Халқ Демократик партияси депутатлар гуруҳи томонидан "Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини 2012-2013 ўқув йилида"Авиация асбоблари ва электр жиҳозларини таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича механик” ва"Авиация техникасини йиғиш бўйича механик” ихтисосликлари бўйича битирувчи ўқувчиларни иш билан таъминлаш муаммолари тўғрисида”ги масала ўрганилган.
           Ўрганиш натижасида шу нарса маълум бўлдики, Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини 2012-2013 ўқув йилида "Авиация асбоблари ва электр жиҳозларини таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича механик” 64 нафар ва "Авиация техникасини йиғиш бўйича механик” 92 нафар ихтисосликлари бўйича жами 156 нафар ўқувчи битиради. Шулардан 51 нафари Навоий шахридан, 9 нафари Навбаҳор туманидан, 20 нафари Кармана туманидан, 33 нафари Хатирчи туманидан, 4 нафари Нурато туманидан, 15 нафари Қизилтепа туманидан, 23 нафари Самарқанд вилоятидан, 8 нафари Бухоро вилоятидан.

 

Мазкур коллежда тўлиғинча ўрганилмасдан юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича ўқитилиб келинган. Аксарият ҳолларда битирувчилар асосан турдош касблар бўйича амалиёт ўтаб, ишга жойлаштирилган.

           Бугунги кунгача мана ушбу битирувчиларни тўлиғинча иш билан таъминлаш юзасидан уч томонлама шартномалар имзоланмаган. Келгуси йилда ҳам ушбу йўналишлар бўйича битирувчиларни ишга жойлаштириш муаммо бўлиб қолмоқда.

 

Юқоридагиларга асосан халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши

Қ А Р О РҚ И Л А Д И :

 

             1.Ўзбекистон Халқ Демократик партияси депутатлар гуруҳи раҳбари Ф.Холмуродовнинг "Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини 2012-2013 ўқув йилида "Авиация асбоблари ва электр жиҳозларини таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича механик” ва"Авиация техникасини йиғиш бўйича механик” ихтисосликлари бўйича битирувчи ўқувчиларни иш билан таъминлаш муаммолари тўғрисида”ги масала юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

       2. "Навоийазот” ОАЖ (Н.Солиев) Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини битирувчилари билан асосан "Навоийазот” ОАЖ билан шартномалар имзолангани учун уларни турдош касбларга йўналтириб келаётгани эътиборга олиниб, шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Р.Элмуродов) бошқа ҳамкор ташкилотлар билан битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласига кўмаклашсин.

          3. Навоий аэропорти (Парк Бьен Ёол) ва Навоий ЭИЗ дирекцияси (И.Эрматов) номига мазкур коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашни сўраб шаҳар Кенгаши номидан мурожаат билан чиқилсин.

         4. Навоий шаҳар Кенгаши депутатлар гуруҳларига 2012-2013 йилда коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласига ҳар томонлама кўмаклашиш тавсия этилсин.

           5. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси (Ф.Холмуродов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                                Б.Жўраев


Ortga qaytish