Bosh sahifa > Kengash faoliyati, Deputat va matbuot > ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ29-01-2016, 18:52. Muallif: deputat |
Жорий йил 25 январь куни Навоий маданият ва санъат коллежининг
мажлислар залида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги еттинчи
сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида депутатлар, шаҳардаги корхона, ташкилот ва
муассасалар, идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок
этди. Сессияда Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовнинг 2015
йилда Навоий шаҳри ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб
масалалари юзасидан ҳисоботи эшитилиб, муҳокама қилинди. Музокараларда халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик
партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ
демократик партияси ҳамда Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси
депутатлик гуруҳлари раҳбарлари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан
ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди. Сессияда Навоий вилояти ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлиси
Сенати аъзоси Эркинжон Турдимов қатнашиб, сўзга чиқди ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда
шаҳар Кенгаши депутутлари зиммасидаги долзарб ва масъулиятли вазифалар хусусида
атрофлича тўхталиб ўтди. Ortga qaytish |