Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ
Bosh sahifa > Kengash faoliyati > МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ


1-04-2016, 19:34. Muallif: deputat
    Навоий шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси, Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов бошқариб борди. Сессия кун тартибидаги биринчи масала, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар мавзуида Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари Асқар Ташназаровнинг маърузаси тингланди. Сессияга киритилган иккинчи масала, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси шаҳар Кенгаши депутатлар гуруҳи ташаббуси билан таълим муассасаларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ёшлар ўртасида диний экстремизм, ҳуқуқбузарлик, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш мақсадида мақсадли тарғибот ишларини олиб бориш мавзуида депутат Клара Турсунназарова маъруза қилди. Ҳар иккала масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Сессияда Кенгаш фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ortga qaytish