Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
Bosh sahifa > Kengash faoliyati > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ


9-06-2016, 20:06. Muallif: deputat
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг ўн биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

  "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н: 

1. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси 2016 йил 28 июн куни соат 10.00 да Навоий шаҳрида чақирилсин.
2. Сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
2.1. "Навоий шаҳрида 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”нинг биринчи ярим йиллик ижроси тўғрисида.
2.2. Навоий шаҳрида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурини ижроси тўғрисида.
2.3. Бошқа масалалар.  

 Шаҳар ҳокими                                                Н.Ахатов 


Қ-350/06
09.06.2016


Ortga qaytish