Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Доимий комиссияларда давра сухбати
Bosh sahifa > Doimiy komissiyalar > Доимий комиссияларда давра сухбати

Доимий комиссияларда давра сухбати


29-04-2013, 04:24. Muallif: administrator

Истеъдодли ва иқтидорли ёшлар келажагимиз.

 

 

    Навоий шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг «Ижтимоий-маданий ривожлантириш  (Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” доимий комиссияси билан шаҳар «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида «Истеъдодли ва иќтидорли ёшларни билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида мазкур доимий комиссияси аъзолари, комиссия ҳузуридаги ёшлар билан ишлаш экспертлар гуруҳи, шаҳар «Камолот” ЁИҲ фаоллари, истеъдоли ва иқтидорли ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Доимий комиссия раиси Б.Муҳиддинов тадбирни очар экан, ушбу тадбир асосан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари таркибидаги «Ижтимоий-маданий ривожланиш (ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш) масалалари доимий комиссиялари” фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 21 ноябрдаги 11-07/781-сонли топшириғи ижросини таъминлаш юзасидан Навоий шаҳар Кенгашининг томонидан белгиланган чора тадбирлар асосида ташкил этилди, дея таъкидлади.
Шунингдек кун тартибидаги масала юзасидан доимий комиссия аъзолари Г.Рахматова, К.Турсунназарова ва У.Саноќуловлар, шаҳар «Камолот”ёшлар ижтимоий ҳаракатининг етакчилари: М.Нуруллаев, З.Сатторова, З.Пўлатов, Л.Қаюмов, М.Рахимов, М.Кенжаева, Ш.Собиров Т.Муродова, Д.Хусанова каби иқтидорли ёшлар  сўз олиб, улар ўзлари ўқишда, ишда эришаётган ютуқлари, яратилган шарт-шароитлар ва муаммолар тўғрисида очиқ мулоќот ќилдилар. Давра суҳбати сўнгида «Камолот” етакчилари шаҳарда "Ёшлар боғи” ёки "Ёшлар хиёбони” ташкил этиш тўғрисидаги таклиф билан чиқдилар.
Давра суҳбати қизғин баҳс ва мунозаралар, савол-жавоблар асосида ўтди.


Навоий шаҳар Кенгаши депутати

Г.Рахматова


 


Ortga qaytish