JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Deputat minbari

Deputat minbariМУЛКДОРЛАР  ҚОНУН   ҲИМОЯСИДА

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун мамлакатимизда қулай иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган бўлиб, жамият аъзоларида мулкка, айниқса, хусусий мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик туйғуси шаклланиб бормоқда, мулкнинг қонун билан ҳимоя қилиниши ва кафолатланишига эришилмоқда.

Биргина тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан қабул қилинган қонун ва қарорлар, айрим қонун ва ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳам замон тараққиёт талабидан келиб чиқиб, қисқа давр ичида мазкур соҳада ижобий ҳуқуқий ўзгартиришлар қилинганлигини амалда исботлади.

Сўнгги йилларда "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, "Хусусий корхоналар тўғрисида”ги, "Тадбиркорлик субъектларини ҳуќуќий ҳимоя ќилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва ќўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Улар мазмун-моҳияти, аҳамияти жиҳатидан иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Маълумки, Президентимизнинг 2005 йил 14 июндаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўллаш жорий этилди. Бу ҳолат мамлакатимизда назорат қилувчи давлаторганлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан етарли асосларсиз таъсир чоралари ќўлланилишининг олдини олмоқда. Биз тадбиркорлар қонун ҳимоясида эканлигимиз учун ишимиз самарадорлиги ошмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янада ривожланишини рағбатлантиришни кучайтириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор фаолият юритишида унинг ролини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва ќонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2009 йил 11 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 1 июндан бошлаб,тадбиркорлик объектларининг архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиќиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қийматини амалдаги даражанинг 50 фоизи миқдоригача, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бож ҳақини-энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 баробаридан 2 баробари миқдоригача, тадбиркорлик субъектлари томонидан банкларда ҳисоб рақамларини очиш учун тўловларни –энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 баробаридан 0,5 баробари миқдоригача пасайтирилиши биз тадбиркорлар учун жуда катта имкониятлар эшигини очди.

Масъулияти чекланган жамиятимиз ҳам юқоридаги имтиёз ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда 2009 йилда "Камилла” меҳмонхонасини қуриб фойдаланишга топширган эди. Ўтган йиллар мобайнида Республикамиз ҳамда хориж ва ҳамдўстлик мамлакатларидан юртимизга ташриф буюрганфуқароларга кенг кўламдаги жаҳон андозаларига мос, маданиятли ва сифатли сервис хизмати кўрсатишга эришаямиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Навоий вилоятида 2011-2012 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш, туристик хизматлар экспортини ошириш мақсадида белгиланган манзилли чора-тадбирлар Дастури ижросида ҳамхусусий мулк эгаларига берилган имкониятлар ва имтиёзлар қўл келди.Deputat minbari

Сервис хизмати кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида "Камилла” меҳмонхонасининг иккинчи 50 ўринли янги биносини қуриш Республика манзилли дастурига киритилган эди. Дастур топшириқлари муддатидан олдинюртимиз мустақиллигининг 22 йиллик тўйига муносиб совға сифатида бажарилиб,меҳмонхона хўжалигини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, иккинчи мажмуа фойдаланишга топширилди. Янги бинодаимтиёзли кредит асосида катта ҳажмдаги қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Хоналар замон талабига, меҳмонлар дидига мос равишда жиҳозланди.Энг муҳими, 10 та янги иш ўрни яратилди. Меҳмонхонамиз конференц зал ҳамда спорт залига эга. Вебсайтимизда меҳмонхона тўғрисидаги ҳамма маълумотларнинг жойлаштирилганлиги меҳмонхона рейтингини янада оширмоқда.

Deputat minbariХусусий мулк эгаларига берилган имкониятлардан фойдаланиб, аҳолига сервисхизмати кўрсатиш кўламини янадакенгайтирамиз.

Фарҳод ЭРНАЗАРОВ, Халқ депутатлари Навоий

шаҳар Кенгаши депутати

Навоий шаҳридаги "Трайдинг сервис”
масъулият чекланган жамият раиси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!