JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР

11-08-2014 10:13 Maqolalar, Yangiliklar
ОРАМИЗДАГИ ОДАМЛАР
Бугунги кунда ибратли оила бошлиғи, "Шуҳрат” медали  соҳиби, енгил атлетика спорт тури бўйича "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” Равил ака Хаитовда чуқур инсоний фазилатлар ва касбий фидоийлик хислатлари мужассам бўлиб, бугунги кунда унинг бу хислатлари 40 дан ортиқ шогирдлари учун ҳаёт мактаби бўлиб хизмат  қилмоқда.
Уни нафақат Навоийда, балки бутун республикада танишади, десам муболаға бўлмайди. Ёши олтмишни қаршилаган бу нуроний инсон, Навоий шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 4-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг енгил атлетика спорт турлари бўйича бош мураббийcи Хаитов Равиль Шукуровични ҳақиқатдан ҳам ҳамма танийди. Чунки у ўзининг узоқ йиллик ҳалол ва фидокорона меҳнати билан ёшлар ўртасида енгил атлетика спортини кенг тарғиб қилиб, иқтидорли ёшларни спортга жалб қилиш борасида тинмай меҳнат қилаётган жонкуяр ва заҳматкаш мураббийлардан биридир.
У фаолият кўрсатаётган спорт мактабида бугунги кунда 1152 нафар ёшларга 33 нафар мураббий машғулот ўтказиб келмоқда.
Унинг тарбиясини олган спортчи ёшлар бир неча йилдан буён вилоят, республика спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ва ўсмирлар очиқ чемпионати, шаҳарлараро кубогида 23 йилдан буён фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Унинг шогирдларидан А.Уразбаева, Ярмухаммедова, А.Равшанова, Ғ.Явқочевлар Марказий Осиё чемпиони ва спорт устаси бўлишса, А.Ўктамов, А.Хаитов, Н.Хаитов, Д.Нурлибековлар эса спорт усталигига номзод саналишади. 40 нафардан ортиқ шогирдлари 1-тоифали спортчи, 25 нафардан зиёди эса таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидир.
Ўтган йиллар давомида Равиль ака Республика ва Халқаро мусобақаларда, хусусан, Россия Федерацияси, Украина, Эстония, Белоруссия, Тожикистон, Туркманистон давлатларида спортнинг енгил атлетика тури бўйича иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган. У 25 та чемпионлик кубоги, 15 та медаль, 50 дан ортиқ диплом ва фахрий ёрлиқлар соҳиби бўлган. Унинг эришган ютуқлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида 100 га яқин мақолалар чоп этилган.
Р.Хаитов тажрибали мутахассис сифатида спортчиларни нафақат жисмоний чиниқтириш, балки уларнинг маънавий саводхонлигини оширишда ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. У ишдан бўш вақтларида фаолияти билан боғлиқ хотираларини қоозга туширади. Унинг республикада енгил атлетикани ривожлантириш йўлидаги фаолияти, шогирдлари, эришган ютуқлари ҳақидаги "Югуриш ҳаётим мазмунидир” номли 4 томдан иборат китоби Алишер Навоий номли нашриётда чоп этилган. Айни кунда ушбу китобнинг 5-томи ва шу китобларнинг умумлаштирилган мукаммал нусхаси нашрга тайёрланмоқда.
2011-2013 йилларда вилоят жамоаси таркибида унинг шогирдларидан 3 нафари Республика биринчилигида, 2 нафари "Универсиада” мусобақаларида, 4 нафари "Баркамол авлод” спорт ўйинларида 1-ўринни эгаллашгани ҳам бежизга эмас. Бу спортчи ёшлар Ўзбекистон терма жамоаси сафидан жой олиб, халқаро мусобақаларда ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда.
Соғлом авлодни жисмонан бақувват  қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, турли салбий йўлларга кириб қолишининг олдини олиш мақсадида Кармана туманидаги "Маданият” қишлоғидан бир қатор спортчиларни тарбиялашни ўз оталиғига олган. Уларнинг 6 нафари республика мусобақаларида вилоят шарафини ҳимоя этиб, Ўзбекистон Республикаси чемпионатида, Республика Кубогида, "Баркамол авлод” ва "Универсиада” мусобоқаларида спортнинг енгил атлетика тури бўйича фахрли ўринларни эгаллашмоқда.
Унинг иккала фарзанди ҳам отаси изидан бориб, спортнинг енгил атлетика тури бўйича республика чемпионлари ҳисобланишади.
Орамизда ана шундай соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб, болалар спортини ривожлантиришга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган Равиль ака Хаитов каби инсонлар қанча кўп бўлса, фарзандларимиз бўш вақтларини спортга бағишлаб, жамиятимизга ёт бўлган ҳар қандай ҳолатларга кириб кетмайдилар. "Мен,  ҳаётимнинг мазмуни спортсиз ўзимни тассавур қила олмайман, ўзим тарбиялаётган ёшларда ҳам спортга бўлган муносабатини янада ошишини истайман, чунки соғлом ёшлар келажак ворислари, келажагимиз яратувчилари  ҳисобланишади, югуриш эса ҳаётимнинг мазмунидир”- дейди мураббий.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!