JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Maqolalar » МАҲСУЛОТ ҚАНДАЙ ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ?

МАҲСУЛОТ ҚАНДАЙ ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ?

14-08-2014 18:32 Deputatlar kengashi » Maqolalar
Тадбиркорларга ёрдам
Бугун тадбиркорлик билан шуғулланиб, унинг сир-асрорларини тўла ўзлаштириб олиш учун, четга маҳсулот сотиш учун биринчи навбатда нималарга эътибор бериш керак?
Экспорт – бу сотиш мақсадида чет элга товар ва хизматларни олиб чиқишдир.
Тадбиркор ўз маҳсулотини экспорт қилишга киришар экан, бир қатор саволларга дуч келиши табиий. Қуйида тадбиркорларнинг экспортни амалга оширишда қилиши керак бўлган ишлар ҳақида билиб оласиз. Бу ердан келтирилган 12-та муҳим қадам орқали Сиз ўз маҳсулот ва хизматларингиз экспортини амалга оширишни бошлашингиз мумкин.
1-ҚАДАМ. Маҳсулот рекламаси ва маркетинг тадқиқотлари.
Агар харидор маҳсулотингиз тўғрисида маълумотга эга бўлмаса, ўзи келиб маҳсулотингизни сўрашини кутиб ўтирманг. Маҳсулотингизни афзал томонларини яққол кўрсатиб берувчи қадоқ (товар белгиси) ишлаб чиқинг. Сиз қўшни мамлакатлар бозорларини ўрганинг, чет эл веб-сайтарини кузатиш орқали хориждаги шунга ўхшаш товарлар юзасидан маркетинг тадқиқотини ўтказинг.
2-ҚАДАМ. Чет эллик харидорлар билан музокаралар олиб бориш.
Харидор маҳсулотингизга эътибор бериб, қизиқа бошлаши билан Сиз,
- маҳсулот бўйича (техник ва бошқа кўрсаткичлар);
- нархлари бўйича;
- фирма (корхона) ва маҳсулотингизга тегишли бўлган ҳужжатлар бўйича;
-  маҳсулотнинг ТИФ ТНдаги коди бўйича;
- маҳсулотни олиб чиқиш шартлари ва муддати бўйича;
- тўлов шартлари ва муддатлари бўйича;
- экспорт шартномаларининг мазмуни бўйича музокаралар олиб боришингиз лозим.
3- ҚАДАМ. Экспорт шартномасини имзолаш.
Харидор маҳсулотингизни сотиб олишга розилик билдиргач, экспорт шартномасини тузиш лозим. Тижорат банкида хорижий валютада (АҚШ доллари, евро ва б) ҳсобрақами очиш учун ариза топшириш керак.
4- ҚАДАМ. Шартномани банкда рўйхатдан ўтказиш.
Қонунчиликка мувофиқ, экспорт шартномалари экспорт қилувчи-корхона валюта ҳисобварағи рўйхатдан ўтказилиши лозим. Экспорт шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун Сиздан:
- ариза;
- шартноманинг асли ва нусхаси талаб этилади.
5- ҚАДАМ. Шартномани божхона постидан рўйхатдан ўтказиш.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тузилган экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш божхона постларида маҳсулотларни божхонада расмийлаштириш жараёнида амалга оширилади.
6- ҚАДАМ. Тўловни қабул қилиш.
Маҳсулотга тўлов қабул қилиш учун Сиз чет эллик харидорга тўловнома (инвойс) йўллашингиз лозим. Харидорнинг имкониятларига қараб, тўловнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
- 100 % олдиндан тўлов (тавсия этилади);
- аккредитив;
- муддати узайтирилган тўлов (суғурта полиси орқали);
- консигнация (бунда маҳсулот, ишлаб чиқарувчининг чет элдаги савдо уйига, олдиндан тўлов қабул қилмасдан юборилади).
7- ҚАДАМ. Экпорт қилинаётган маҳсулотни сертификатлаштириш.
Сиз маҳсулотни божхонада расмийлаштиришингиз, шунингдек харидор уни чет элда тўсиқсиз божхонада расмийлаштириши учун қуйидаги ишларни амалга оширишингиз лозим:
Маҳсулот келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат (СТ-1 шакл ёки А шакл). Ариза топширилади, тариф бўйича тўлов амалга оширилади ва 1 иш куни давомида сертификат расмийлаштирилади. Сертификат "Ўзэкспертиза” ОАЖ томонидан маҳсулотнинг бутун шартнома ҳажмига ёки тўловномага биноан маҳсулотнинг юкланадиган қисмига берилади.
8- ҚАДАМ. Транспортда ташиш (логистика).
Маҳсулотингизни жўнатиш учун, харидор билан келишилган ҳолда транспортнинг
-автотранспорт (автомашина, фура, рефрежиратор)
-темир йўл контейнер
-темир йўл вагон
-авифтранспорт (самалёт) турларидан фойдаланишингиз мумкин.
9- ҚАДАМ. Маҳсулотни юклаш.
Маҳсулотни оптимал равишда юклаш учун траспорт ҳажми ва ўлчамларини ўрганиб чиқиш лозим. Маҳсулотни ўз вақтида ва тўғри юклаш жуда муҳим.
10 – ҚАДАМ. Маҳсулотни декларация қилиш.
Божхона расмийлаштируви учун барча юк ортиш ҳужжатларини божхона брокери (декларант) тайёрлайди, бунинг учун у билан шартнома тузиш керак. Маҳсулот юклаб бўлингандан кейин декларантга ҳужжатлар тақдим этилади.
11 –ҚАДАМ. Божхона расмийлаштируви.
Барча ҳужжатлар тайёр бўлгач, декларант божхона назоратчисига ҳужжатларни тақдим этади.
12 – ҚАДАМ. Маҳсулотни жўнатиш ва шартномани ваколатли банкда ҳисобдан чиқариш.
Юк ташиш учун юк хати олингач, белгиланган нуқтагача юкни етказиб бериш учун маҳсулотга илова ҳужжатларнинг асли ёки нусхасини транспорт компаниясига топшириш керак.
Ваколатли банк шартнома асл нусхасининг ҳар бир саҳифасига "Ҳисобдан чиқарилди” муҳрини қўяди ва уни Сизга қайтаради.

Шу тариқа, Сиз ўз маҳсулотингиз экспортини муваффақиятли ташкил эта оласиз.

Г.Азизова

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!