JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Maqolalar » Конституция ва Амир Темур омили

Конституция ва Амир Темур омили

03-11-2014 14:14 Deputatlar kengashi » Maqolalar

Асосий қомусимиз – Ўзбекистон Конституциясида миллий қадриятлар мавзуси ҳам алоҳида эътиборга олинган. Тарихда буюк ота-боболаримиз томонидан тўпланган беназир тажрибалар бугунги ислоҳотлар тизимини мустаҳкамлашда бизга манба ролини бажаради.

Конституциянинг «Муқаддима» қисмидаги «Ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибасига таяниш» тамойили амалиётда тўла-тўкис ўз ифодасини топиб бормоқда, зеро бизнинг мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларда миллий асослар устунлик қилади.

Бугун Ўзбекистоннинг жаҳон демократик ҳуқуқий тизимлари орасида «ўзбек модели» номига эга бўлиши ҳам унинг ҳеч кимдан андоза олмасдан, халқаро ҳуқуқнинг энг мақбул жиҳатларини қабул қилиш билан бирга ўтган авлодлар меросига таяниши билан изоҳланади. Мустақил Ўзбекистон том маънода аждодлар давлатчилик тарихининг меросхўри ва давомчисидир.

Амир Темур даврида яратилган бебаҳо мерос — «Темур тузуклари» ҳам ўша даврнинг ўзига хос Конституцияси эди.

«Темур тузуклари» ва ўша даврнинг бошқа манбаларида қолдирилган Амир Темур давлатининг марказий ва маҳаллий бошқарув тизими соҳасидаги мероси ҳам бугунги давлат бошқарув соҳасидаги ислоҳотларни мустаҳкамлашда бизга манба вазифасини ўтайди. Унда марказий ва маҳаллий бошқарув органлари тузилиши, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирига бўйсунадиган ва бўйсунмайдиган идоралар, уларнинг сиёсатда мувофиқлаштирилиши, давлат, жамият ва шахс манфаатлари уйғунлигининг таъминланиши,  уларнинг ечимлари масалалари ҳам бугунги кунда муҳим меросдир.

Биргина давлат бошқарув тизимига эътибор қаратсак, Амир Темур давридаги «девон», «вазир», «ҳоким», «ғазначи» каби мансаб ва унвонлар бугунги давлати бошқарув тизимида алоҳида институтлар сифатида шакллантирилган.  Шунингдек, мамлакатнинг вилоят ва туманларга бўлиниши ҳам тарихнинг қайта тикланганидан далолатдир. Бугунги Олий Мажлис  «Қурултой» сиёсий институтининг тараққий этган ва ривожланган шаклидир.

Бугунги иқтисодий бошқарув тизимида ҳам Амир Темур иқтисодий сиёсатининг асослари мавжуд. Масалан солиқ тизимида янги тадбиркор субьектлардан уч йилгача солиқ олмаслик тамойили ҳам Амир Темур меросининг тикланаётганига далилдир.  Том маънода Амир Темурнинг давлат бошқарув ғоялари Конституция тимсолида бутун жамиятда қайта тирилмоқда.

«Тузуклар» мисолида хулоса қилсак, бу сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий манба халқларни адолат, юксак маънавият ва қонунийлик туғи остида бирлаштирган, бунёдкорлик, юрт тинчлиги ва фаровонлиги ғоялари устувор бўлган. Унда худди бугунги кун каби обод турмуш концепцияси мавжуд бўлган.

Мамлакатда иқтисодиёт, сиёсат, маънавият, хусусан илм-фан, санъат ва меъморчиликка катта эътибор берилган. Жамиятни илм ва билимлар орқали бошқаришга ўтилган. Олимлар ҳокимларга маслаҳатчи қилиб тайинланган.

Тарихдан маълумки, кучли тараққиётлаар кучли давлат тузилмалари яратилган ҳудудларда рўй берган ва бу ақл бовар қилмас ўзгаришлар тарихда «цивилизация» («тамаддун»), «Ренессанс» («Уйғониш») номларини олган. Айнан сиёсий тизим ва жараёнларнинг бағрида жамиятда давлат ва халқ фаровонлиги таъминланган, барча соҳалар бирдек ривожланган. Сиёсий ҳокимиятнинг янгича усулда ташкиллаштирилиши ва амалиёти, сиёсий тизимнинг тежамкорлиги, тезкорлиги ва миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар устуворлиги халқаро миқёсда бу давлатнинг обрўсини оширган.

«Темур тузуклари» ўрта асрлар тизимидаги шарқона демократия тамойилларини ўзида акс эттиради, у тажрибалар ила сайқалланган шоҳ асардир. Унда наинки сиёсатни юритиш, тараққиёт калити, балки комил инсон ғояси мавжуд. Амир Темурнинг шахсан намуна бўлиб ўз даврида янги замонни бошлаб берди. У ҳақиқатан  ўз даврининг янги инсони эди.

У Евроосиё ҳукмдори сифатида биринчи марта халқларнинг ягона маконда яшаши мумкин эканлигини исбот этди, интеграция саҳифасини очди.

Амир Темур даврида ҳам миллатлараро муносабатлар давлат тарафидан мувофиқлаштирилган. Амир Темур салтанати ўз ҳудидида 27 давлатни бирлаштирган бўлиб, у ҳақиқий мультикултурал тузилма эди.

Маълумотларга кўра, Амир Темур салтанати таркибида Европа маданиятига дахлдор ҳудудлар ҳам бўлган. Константинополь (ҳозирги Истамбул), Пера ва бошқа ҳудудлар ҳам унга божу хирожлар тўлаб турган.  Амир Темурнинг маъмурлари у ерларнинг ҳам бошқарув ишлари билан шуғулланган. Бу эса ўза даврда Евроосиё, Шимолий Африка ҳудудларидаги ҳукмронликда ҳам халқаро ва миллатлараро муносабатлаарни қонун йўли билан тартибга солинганидан далолат беради.

Амир Темур салтанатида ижтимоий сиёсат давлат бошқарувнинг муҳим йўналиши ҳисобланган.

Салтанатида биринчи марта пенсия таъминоти ва маошлар тизимлаштирилади. Амир Темурнинг «фақиру мискин,  бирон касб қилишга ожиз шол-кўрларга  нафақа  белгиласинлар»,[1] -деб кўрсатма берганлиги юқоридаги фикрларимизни тасдиқлайди.

Тарихчи Шарафиддин Али Яздий Соҳибқирон Амир Темурнинг бир фармойиши ҳақида шундай маьлумот беради: «… ҳар вилоятдаким, фақиру  мискин  ва  дарвишу  мустаҳиқ бўлса йиғиштуруб, йиллик озуқа ва тўн  ва кунгалак  танабон ва кафш ва этук ва фута ва дастор берсунлар ва қишлиқ ва ёзлиқ тўнлар берсунлар». [2]

Унинг бу буйруғи мамлакатнинг ҳамма ерида бажарилади ва маьлумотларга кўра,  «барча  вилоятларнинг акобиру ашрофлари ва раойо ва фақиру мискинлари анинг  давлатидин хуррам ва  хушҳол бўлуб дуо била айтур эдилар ».[3]

Соҳибқирон Амир Темур нафақат камбағал оилаларни балки зиёли, илм-маърифатли олиму уламолар, давлат амалдорларини, уларнинг аҳли оиласини ҳам  ҳам ижтимоий рағбатлантирган.

Уларнинг тирикчиликларини бемалол ўтказишлари учун суюрғол тарзида ерлар инъом  этилган, бу эса  уларнинг зиммасидаги  вазифаларни  кучайтиришга хизмат қилган.  Уларга кундалик ва  ойлик маошлар ҳам берилган. [4]

Шунингдек  бу даврда  сипоҳийлар, уларнинг оилавий таъминот масалалари давлат сиёсатида муҳим ўрин тутган. Улар мамлакат куч-қудрати тимсоли деб тушунилган. Навкар ва амирларининг бирор хизмати тақдирланмасдан қолдирилмаган. Соҳибқирон «сипоҳий  давлат хизматида экан, боқий ҳаётларини фоний дунё нақди учун аямаганликларининг ўзи ҳам инъомга  ва моддий таъминотга лойиқлигини билдиради», дея уларнинг ўта мураккаб вва шарафли вазифаларини алоҳида таъкидлаган. [5]

Конституция ва Амир Темур омили

Мамлакатда турли тоифа ва табақаларга мансуб оилаларнинг аҳволидан кунма-кун огоҳ бўлишган.

Халқнинг тўқлиги давлат фаровонлигига ва унинг куч-қудратли бўлишига катта таъсир кўрсатган.

Ҳатто бу даврда оилаларни ижтимоий ҳимоя қилувчи молия тизими ҳам мавжуд эди. «Сармояси қўлдан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайта тиклаб  олиши учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин»,[6] -  дейилади «Тузуклар»да. Демак савдо аҳли хонадонини қўллаб-қувватлаш учун ҳам бу даврда катта имтиёзлар яратилган.

Бундай рағбат ва ижтимоий ҳимоя нафақат савдогарларга балки,  миллати, элатидан қатъий  назар деҳқон, ҳунарманд ва бошқа касб эгаларига, барча оилаларга ҳам тегишли эди. Агарда қайси зироаткорнинг ерни экишга маблағи бўлмаса уларга турли асбоб ва  керакли нарсалар берилган. Бу ҳақда «Тузуклар»да  шундай маьлумотлар бор: «Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик қилишга қурби етмай қолган бўлса, унга экин-тикин учун зарур уруғ ва асбоб берилсин».[7] Бу эса деҳқонлар оиласида катта иқтисодий ўсишлар бўлиши учун катта замин бўлиб хизмат қилган.

Давлат ҳатто иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолган оилаларнинг  уй-жой қурилиш ишларига кўмак берган,  агарда фуқародан бирининг уй иморати  бузилиб,  тузатишга қурби етмаса, керакли ускуналар ва ёрдам берилган. [8]

Бундан кўринадики, Амир Темур давлатида давлат хазинасидан оилалар учун пул ва натура сифатида ашёлар ажратилиб, турли рағбат ва кўмаклар кўрсатилган.

Умуман олганда, Амир Темур ҳам ўз даврида манбаси халқ бўлган сиёсий тузилмани яратган, унда давлат, жамият, шахс муносабатлари аввалги ўринга кўтарилган,  том маънода шарқона тараққиёт мактаби яратилган.  Бугунги ислоҳотларда бу манба бизга асос вазифасини ўтайди. Умуман олганда, Конституциянинг яратилишида ҳам Амир Темур мероси муҳим асослардан бўлиб хизмат қилган, бугунги Конституцция ва ислоҳотларнинг ҳаётбахшлигида ҳам Амир Темурнинг юксак ўрни бор.

ZiyoNETдан олинди

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!