JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

AHOLIGA YANA BIR IMKONIYAT

19-06-2013 12:37 Deputatlar kengashi » Maqolalar
АҲОЛИГА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ
Президентимизнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида "Навоий” ЭИИЗ ва "Ангрен” махсус индустриал-иқтисодий зоналари бугунги кунда юртимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини модернизация қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда алоҳида ўрин эгаллаётгани ҳақида айтилган эди.
Бу борадаги лойиҳаларни жадал давом эттириш ва "Жиззах” махсус индустриал зонасини ташкил этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Бундай иқтисодий зона Жиззах вилоятига юқори технологиялар ҳамда инвестицияларни жалб этиш, вилоят ва унга чегарадош бўлган ҳудудлар саноати ҳамда экспорт салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилаётгани мақсадга мувофиқдир. Президент Ислом Каримовнинг 2011 йилда Хитой Халқ Республикасига амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича хитойлик ҳамкорлар билан юқори саноат технологиялари паркини ташкил қилиш ишлари бошланган эди. Ташриф доирасида 25 та ҳужжат имзоланиб, умумий қиймати 5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган бир нечта инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
2008 йилда "Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилганидан буён бу ерда 12 та корхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2012 йилда улар томонидан қарийб 80 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Аккумулятор симлари, автомобиль газ баллонлари, мобиль ва стационар телефонлар, полиэтилен ва поливинилхлорид қувурлар, модемлар ҳамда интернет учун қўшимча мосламалар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этишга доир яна еттита лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда "Ангрен” махсус индустриал зонаси ҳудудида қиймати 186 миллион АҚШ долларига тенг 8 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Булар қаторида зарурат ва эҳтиёж юқори бўлган турли тайёр маҳсулотларни ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш, шунингдек, янги шакар заводини қуриш, тайёр чарм буюмлар ишлаб чиқарадиган мажмуаларни барпо этиш алоҳида ўрин тутади. Мазкур ҳудудда умумий қиймати 245 миллион АҚШ долларига тенг яна 22 та лойиҳани амалга ошириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Эндиликда бу тажриба Жиззахда ҳам амалга оширилиши вилоятда мавжуд бой хомашё ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини беради. Ҳудуддаги ин­вестицион муҳитнинг тубдан ўзгариши юксак технологияли ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этади.
"Жиззах” махсус индустриал зонасининг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва у кейинчалик узайтирилиши ҳам мумкин. Ушбу вақт мобайнида индустриал зона ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари татбиқ этилган. "Жиззах” махсус индустриал зонаси қатнашчилари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида "Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.
Демак, ташкил этилган махсус индустриал зона минтақадаги аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг турмуш фаровонлигини оширишдаги янги имкониятлардан биридир.

Б.МУҲИДДИНОВ,
халқ депутатлари Навоий шаҳар
Кенгаши депутати, кимё фанлари
доктори, профессор.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!