Bosh sahifa > Maqolalar > ЭКСПОРТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ТАДБИРКОРЛАРГА ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР
ЭКСПОРТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ТАДБИРКОРЛАРГА ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР7-08-2014, 17:48. Muallif: deputat |
![]() 2016 йил охиригача Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспортини амалга ошириш икки марта ошиши режалаштирилмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилган ҳудудларда уларнинг экспорт ҳажмларини акс эттириш механизмини такомиллаштириш ҳамда Республикамиз ҳудудларида жойлашган Давлат божхона қўмитаси постларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги йиғилиш баённомасига кўра мева-сабзавот маҳсулотларини улар етиштирилган ҳудуддаги божхона постларида расмийлаштиришнинг жорий этилиши божхона постларида иш юкламасини самарали тақсимлаш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни бартараф этиш ва божхона назоратини янада такомиллаштириш имкониятини яратади. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 ноябрдаги "2014 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида”ги 311-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирилган ҳудудда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш (авиатранспортда ташилганда бундан мустасно) амалиёти жорий этиш йўлга қўйилди ҳамда экспортни амалга оширувчи автотранспорт компаниялари экспортёр корхоналарга имтиёзли тарифлар асосида сифатли автотранспорт хизматларини кўрсатилиши йўлга қўйилиши режалаштирилди. Г.Азизова Ortga qaytish |