JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Депутат минбари

26-09-2013 09:11 Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot

Депутат минбариЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИНГФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИДАГИ ЎРНИ

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг бир гуруҳ аъзолари томонидан киритилган "Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида таклиф этилган, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган.Унда экологик назоратга олиниши лозим бўлган объектлар, экологик назоратни амалга оширувчи субъектлар кўрсатиб ўтилган.

Қонун лойиҳаси умумий қоидалар, экологик назорат соҳасини тартибга солиш ва бошқариш, экологик назоратни амалга ошириш, якунловчи қоидалар тўғрисидаги 4 та боб ва 34 та моддадан ташкил топган. 1 - бобда 8 та модда, 2 - бобда 7 та модда 3 - бобда 14 та модда, 4 - бобда 5 та модда мавжуд. Шунингдек, Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролар йиғинларининг ваколатлари аниқ белгиланган ҳолда, экологик назорат соҳасини тартибга солиш ва бошқариш механизмлари батафсил ва чуқур ёритиб берилган. Қонун лойиҳасининг 6 – моддасида Экологик назорат турлари қуйидагилардан иборатлиги кўрсатилган: давлат экологик назорати, идоравий экологик назорат, ишлаб чиқариш экологик назорати, жамоатчилик назорати. Қонун лойиҳасининг Асосий тушунчалар ҳақидаги 3-моддасида Э к о л о г и к назоратга – табиатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга, табиатнимуҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигиниоширишга ва экологик назорат субъектларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва такрор кўпайтириш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишида иштирок этишларига қаратилган чоралар тизими деб, таъриф берилган. Айниқса, "Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги ваколатлари тўғрисидаги 13- моддаси ҳамда Фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик экологик назорати соҳасидаги ҳуқуқлари тўғрисидаги 26-моддасида ҳар икки жамоат ташкилотининг ваколатлари ва ҳуқуқлари доираси шундай қисқа ва мукаммал баён этилганки, белгиланган ва амалга оширилишидаги яхлит масалалар мутаносиблиги ва мувофиқлиги кишини бефарқ қолдирмайди. Бунда, тегишли ҳудудда артроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан жамоатчилик экологик назоратни, ҳамда ушбу масалалар бўйича ўз қарорлари ижроси назоратини амалга оширилиши таъкидланган. Шунингдек, Қонун лойиҳасида жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш масалалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган. Айни пайтда, жамоатчилик экологик назорати соҳасида фуқаролик жамияти институти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, жамоатчи инспекторлар институтини шакллантириш, экологик назорат жамоатчи инспекторининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш мазкур қонун лойиҳаси билан киритилаётган энг муҳим янгиликдир.

Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳуқуқи Ўзбекистон экологик ҳаракатнинг услубий кўмаги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилмоқда. Қонун лойиҳаси бевосита шаҳар ва туман ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби ўзбек халқимизнинг асрий анъаналари ва қадриятлари билан ҳам чамбарчас боғланиб кетишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Мустақилигининг 22йиллик улуғ байрами арафасида ўтказилаётган умумхалқ ҳашарлари, турли сиёсий ва маданий тадбирлар ва депутатлик учрашувлари асносида вилоятимиздаги барча ўзиниўзи бошқариш органлари ҳудудларидаистиқомат қилаётган аҳоли қатламлари ўртасида, шу жумладан, Навоий шаҳридаги 30 та, Кармана туманидаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида тарғибот-ташвиқот қилинса, ҳар бир фуқаронинг ўзи яшаб турган маҳалласи, кўча ва мавзесининг экологик тозалиги ва фаунаси учун масъуллик ва жавобгарлик даражаси янада ошиши аниқ.Депутат минбари

Фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик экологик назорати – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юридик шахс ва фуқаронинг фаолият жараёнларида аниқланган ҳуқуқбузарлик, ҳамда ҳуқуқбузарликни бартараф этиш чораси кўрилмаётгани тўғрисида хабарнома йўллаш, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Фуқаролик жамияти институтининг экологик назоратини амалга ошириш масалалари бўйича мурожаати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозимлиги қайд этиб ўтилган.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу қонуннинг қабул қилиниши табиат мусаффолигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, тежаш ва сақлаш соҳасида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишининг ҳуқуқий механизмларини яратади. Қонуннинг жамиятимиз ҳаётига тадбиқ этилиши табиатни муҳофаза қилиш борасида аҳолининг экологик, ҳуқуқий онги ва фаоллиги, фуқаролик жамиятининг илмий доиралар ва давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигинингузвий таъминланишига хизмат қилади.

Санжар ВАФОЕВ,

Халқ депутатлари Навоий шаҳар

Кенгаши депутати

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!