JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Navoiy shahar hokimi B.Jo'rayev bilan suhbat

Navoiy shahar hokimi B.Jo'rayev bilan suhbatАҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

Кўп қаватли уй-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа объект­ларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича Навоий шаҳрида бажарилган ишлар хусусида шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраев билан суҳбатда бўлдик.

– Суҳбатимиз аввалида Навоий шаҳрида жорий йилда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида газетхонларимизга қисқача ахборот бериб ўтсангиз.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги "Республика иқтисодиёт тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, 21 банддан иборат чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тегишли корхона ва ташкилотларга етказилди.

Ушбу қарор асносида 1,6 км.иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 1,7 км. таъмирланди, бундан ташқари, 0,4 км. сув, 70,5 км. электр тармоқлари ҳамда 7 дона трансформатор подстанцияларини мукаммал таъмирлаш ишлари 100 фоизга бажарилди.

Иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 2 та қозонни таъмирлаш режага киритилган бўлиб, ҳозирда 1 та "НИЭС” ОАЖга ҳамда 1 та "Матонат” ХУЖМШга қарашли қозон жорий таъмирланди. Тиббиёт бирлашмасига тегишли 1 та қозонхонани таъмирлаш ишлари ҳам ниҳоясига етказилди. Шунингдек, 34,7 км.иссиқлик тармоқлари, 140 дона ГТП, 21 дона трансформатор пунктларини текшириш, 5 та мактаб, 12 та мактабгача таълим муассасаси, 0,6 км. сув, 80,7 км. электр тармоқлари таъмирланди. Мактаблардаги 570 м. ойна алмаштирилди, 4 та шифохона, 1 та меҳрибонлик уйи қишки мавсумга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди.

Ҳозирга қадар бир километр иссиқлик тармоқларини изоляциялаш 80 фоизга, 143 тонна техник туз жамғариш 71,3 фоизга бажарилиб, шаҳримиздаги 48 та кўп қаватли уй-жой фондининг 29 таси жорий таъмирланди. 2866 тонна кўмир жамғариш (966 т. халқ хўжалиги учун, 1900 т. "Қишлоқ қурилиш инвест” ғишт заводлари учун) ишлари график асосида тегишли тартибда олиб борилмоқда.

– Шаҳримиздаги ижтимоий соҳа объектлари бугунги кунда мавсумга қай даражада тайёр? Режада белгиланган барча таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажаришга эришилдими?

– Шаҳар ҳудудида ХТМФМТТЭБга қарашли 55 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, Умид қўрғонида жойлашган 3-сонли, Тинчлик қўрғонида жойлашган 9-сонли мактаб, 17-МТМ ҳамда 3-БЎСМ бинолари алоҳида қозонлар билан иситилса, қолган 51 та муассаса марказлашган иссиқлик тармоғига уланган.

Ҳудуддаги ҳар бир ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида нуқсон далолатномалари тузилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳар бир объект бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.

Тузилган нуқсон далолатномларига асосан, 55 та таълим муассасасини таъмирлаш учун 1 523,2 миллион сўм маблағ талаб этилиши аниқланди. Шундан маҳаллий бюджет ҳисобидан 15 та таълим муассасасига 780,3 миллион сўм маблағ шаҳар молия бўлими, қолган қисми ҳомийлар ва оталиқ ташкилотлар томонидан молиялаштирилди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни сифатли ҳамда белгиланган режа асосида олиб борилиши тўлиқ назоратга олинган бўлиб, жорий йилнинг 1 сентябрига қадар шаҳардаги мавжуд барча объектлар куз-қиш даврига шай ҳолатга келтирилди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш профилактика муассасаларини ҳам куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида нуқсон далолатномаларига асосан, ҳар бир объект бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. 2-сонли оилавий поликлиникани куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 17 миллион сўм маблағ ажратилди.

Кўп тармоқли шаҳар марказий ҳамда оилавий поликлиникаларида ички пардозлаш ҳамда жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Жумладан, Тинчлик қўрғонидаги ҚВП, 2-сонли оилавий поликлиниканинг қозонхоналари ва улардаги иситиш қозонлари, 3-сонли оилавий поликлиниканинг ертўла қисмида жойлашган иссиқлик тарқатувчи элеватор хонасида таъмирлаш ишлари тугатилди. 40 метр совуқ сув, 27 метр иссиқлик қувури алмаштирилди ҳамда канализация қувурлари тўлиқ назоратдан ўтказилди.

– Шаҳримиздаги кўп қаватли уйларнинг кўпчилигига НКМК уй-жой коммунал бошқармаси хизмат кўрсатади. Бу борада муаммолар йўқми?

– Навоий шаҳрида 30 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 454 та кўп қаватли уй-жой, 11 та ётоқхонага НКМК ДК УЖКБ, 79 та кўп қаватли уй-жойларга 16 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, 9 та ётоқхона ва МХХга қарашли 3 та кўп қаватли турар-жойга шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси, 2 та кўп қаватли турар-жой ва 2 та ётоқхонага "Қизилқумцемент” ОАЖ хизмат кўрсатса, Тинчлик қўрғонидаги 3 та ётоқхонага эса "Матонат” ХУЖМШ хизмат кўрсатади.

Шаҳарда мавжуд 563 та кўп қаватли уйларнинг 550 таси марказлашган иссиқлик тизими билан, 4 та 2 қаватли уй индивидуал иситиш тизимида, 2 та 5 қаватли ва 7 та 2 қаватли уй локал қозонхонадан иситилади.

Турар-жой биноларининг санитар ва ёнғин хафсизлиги ҳолатини яхшилаш бўйича ҳозирги кунда шаҳар ДСНЭМ ва Ёнғин хавфсизлик бўлими билан биргаликда ишлар ташкил қилиниб, уй-жойлар ертўлалари ва томларига чиқиш чордоқларининг ёпилишини таъминлаш ишлари олиб борилди ҳамда жамоатчилик гуруҳи томонидан далолатномалар тузилди.

Уй-жой фондини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида бугунги кунгача ХУЖМШлар томонидан барча кўп қаватли уйларда иссиқлик тизимларини босим остида синаш (промывка-продувка) ишлари якунланган.

ХУЖМШлар томонидан ДСНЭМ билан шартномалар тўлиқ тузилган бўлиб, ҳозирги кунда ертўла ва кириш йўлакларини дезинсекция-дератизация тадбирлари якунланди ва барча ертўлалар бугунги кунда қуруқ, тоза ҳолатда сақланмоқда.

НКМК ДК УЖКБга қарашли кўп қаватли уй-жой фондини мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида бугунги кунгача барча кўп қаватли уйларда иссиқлик тизимларини босим остида синаш, ертўла ва кириш йўлакларини дезинсекция-дератизация ишлари якунланган. НКМК ДК УЖКБга қарашли кўп қаватли уй-жойларнинг 731 та квартираси том қисмини жорий таъмирлаш режага киритилган бўлиб, бугунги кунга келиб 619 тасининг том қисми, 36,9 км. иссиқлик тизимининг 28,85 километри таъмирланди. 562 дона элеватор узелларининг ишлаш сифати тўлиқ назоратдан ўтказилди.

Ҳозирги кунда ҳам барча ХУЖМШлар ва НКМК ДК УЖКБ томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1 ноябрга қадар турар жойларнинг барида таъмирлаш ишларини яунлаб, куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтириш режалаштирилган.

– Телевидение орқали шаҳримиз аҳолиси билан бўлган тўғридан-тўғри мулоқот чоғида баъзи бир уй эгалари томонидан уйларнинг том ва ертўла қисмини таъмирлашда муаммолар борлиги, аҳолининг шикоят ва буюрт­малари жавобсиз қолаётганлиги ҳақида сўз юритилган эди. Бу каби муаммолар қай йўсинда ечилмоқда?

– Маълумки, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Навоий вилоят телерадиокомпанияси ҳамда 10 октябрь куни "Фазо” телевидениеси студияларида тўғридан тўғри эфир орқали шаҳар аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу мулоқотни ўтказишдан мақсад аҳоли томонидан тушадиган муаммолар, мурожаатларни аниқлаб, зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда бартараф этишдан иборат эди. "Очиқ мулоқот” давомида аҳоли томонидан 200 дан ортиқ саволлар берилди. Ушбу муаммоларнинг барчасини бартараф этиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан назорат режа ишлаб чиқилди ва тегишли корхона, ташкилотлар бириктирилди.

Худди шунингдек, 4 та сектор раҳбарлари томонидан 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини ўрганиш юзасидан жами 31 та учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувлар натижасида аҳоли томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласида 69 та муаммо кўтарилган эди. Уларнинг барчаси бартараф этилди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, уларга октябрь ойининг охиригача ҳар бир кўп қаватли турар-жой ва ижтимоий соҳа объектларини инвентаризациядан ўтказиб, 2013-2014 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисида шаҳар ҳокимига кунлик ахборот киритиб бориш вазифаси юклатилган. Ушбу масалада доимий равишда кенгайтирилган танқидий йиғилишлар ўтказиб борилмоқда.

Navoiy shahar hokimi B.Jo'rayev bilan suhbat

– 17-кичик туман ҳудудидаги янги қурилган уйларнинг иситиш тармоғи ва электр таъминотида ҳам муаммолар бор эди. Улар бартараф этилдими?

– Навоий шаҳар 17-кичик туманда иссиқлик таъминоти, ичимлик суви ва канализация бўйича муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари режалаштирилган.Қурилган ва қурилиш ишлари олиб борилаётган объект­ларга муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказишда "Темур Малик”, "10-ҚМБ”, "Шарқ жило меъмори”, "Ҳамро ораста”, "Пардоз капитал таъмир сервис”, "Навоий иншоот қурилиш”, "4-Навоий таъмирлаш қурилиш-пайвандлаш бошқармаси”, "Асл улуғ Зайниддин” МЧЖлар, "Муқаддас амира” ХФ ҳамда ушбу ҳудуддаги тегишли тадбиркорлар, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказилиб, унда муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш масаласи бўйича топшириқлар бериб борилмоқда. Қурилиш ташкилотлари томонидан ҳомийлик асосида янги қурилаётган уйларга муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш бўйича қурилиш ишларининг тегишли қисми бажариляпти.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларининг асосий қисмини қуриш, "Обод турмуш йили” шаҳар дастурига асосан, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш мақсадида молиялаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

– Шаҳримизнинг вокзал ҳудудида қиш мавсумида электр таъминотида кўплаб узилишлар юз беради. Ушбу ҳолат бу йил ҳам давом этадими ёки унинг ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиландими?

– Шаҳарда, жумладан, вокзал ҳудуди, Гулистон массивларида куз-қиш мавсумида табиий газ ва электр энергиясининг берилган лимитдан ошиши сабабли республика бўйича юқори идорадан фондга тушириш мақсадида чеклаш (ограничение) берилади. Ҳозирда шаҳардаги кўп қаватли уйлар ва аҳоли хонадонларига табиий газ ва электр энергияси бир маромда етказиб берилмоқда. Шунингдек, аҳоли томонидан истеъмол қилинган табиий газ ва электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилса, чекланишлар камаяди.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

Маърифат ШАРИПОВА суҳбатлашди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!