JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Deputat bilan suhbat

Deputat bilan suhbatКУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ

Сайлов жараёни депутатларни халқ билан яқинроқ бўлишга, ўйлантираётган муаммолар ва камчиликларнинг ечимини топиб, бартараф қилишда янада фаол бўлишга ундайди. Бугунги кунда аҳоли орасида учраётган муаммоларни ўз ўрнида ва тезда ҳал этилишида, ўз олдида турган вазифаларга масъулият билан ёндашишда, қолаверса, юрт манфаати йўлида ёниб яшашда депутатларнинг ўрни қандай бўлмоқда? Ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга керакли ёрдам кўрсатишда депутат нималарга эътибор бериши керак?

Бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида Навоий шаҳар Кенгаши депутати Рустам Арзиев билан суҳбатда бўлдик.

– Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”, шунингдек, сиёсий партия дастурий ҳужжатларидан келиб чиқиб, депутатлик фаолиятингизни қандай ташкил этдингиз?

– Муҳтарам Юртбошимиз И.Каримов 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқларида бизнинг нафақат бугунги кунда, балки келгусида қилинажак ишларимизни белгилаб берган эдилар. Мен Навоий шаҳридаги "Турон” МФЙда яшовчи ёшлар, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида тизимли равишда давра суҳбатларида уларни қизиқтираётган саволларга атрофлича жавоб бериб, тегишли ташкилотлар ёрдамида ишга жойлаштириш чораларини кўраяпман. Шу билан бирга, ҳудудда вақтинча ишсиз юрган фуқаролар билан суҳбат ўтказиб, уларни касбий маҳоратини ўрганган ҳолда, иш билан таъминланишлари учун ўзимнинг тавсияларимни бериб келмоқдаман.

Ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратяпмиз. Шунингдек, сервис хизматини йўлга қўйиб, бу ерда мавжуд бўлган мактаб, коллеж, институт, тиббиёт бўлимлари жойлашган бинолар яқинларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус белгиларни ўрнатдик.

МФЙ ҳаётида 8 та комиссиянинг фаолияти жуда катта аҳамият касб этади. Унда ёшлар ва хотин-қизлар масаласи бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидаги маслаҳатчиларни қонун нормалари билан таништириш чоралари кўрилди.

– Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва маслаҳатчиларини сайлаш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шу хусусида тушунча берсангиз?

– "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририга асосан, илгариги МФЙ раиси номзодлари қўшилган талабларга қараганда бирмунча ўзгача бўлиб, сайловда икки ёки ундан ортиқ номзод кўрсатилади ва ўша ҳудудда доимий яшаётган шу халқнинг ўртасида таниқли, етарли даражада касбий маҳоратга, ҳаётий тажрибага, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган инсонларнинг номзодлари кўрсатилиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Бир вақтнинг ўзида номзодларни кўрсатишда халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари депутатларининг масъулияти янада оширилган, яъни кўрсатилаётган номзодларнинг чуқурроқ ўрганилиши, муқаддам нохуш ҳаракатлар содир этмаганлиги, авваламбор, судланмаган бўлиши, маълум бир тиббиёт муассасаларида рўйхатда турган ёки оғир касалликка учраган бўлмаслиги, хуллас, қонунда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

Сайланган раис МФЙ ишини жонлантириб, жадаллаштириши, қолаверса, комиссияларнинг фаолиятига катта эътибор бериши лозим. Яъни, у ўзининг фаолияти давомида маблағларни мақсадли, манзилли сарф қилинишини таъминлаши, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиши, уларнинг ҳол-аҳволидан хабар олиб туриши, шунингдек, бу борада кам таъминланган оилаларни ҳам назаридан четда қолдирмаслиги керак.

– Жорий йилнинг ноябрь-декабарь ойларида бўлиб ўтадиган сайловларда нималарга асосий эътибор қаратилмоқда?

– Бугунги кунда бошқа ҳудудларда бўлгани каби шаҳримизда ҳам сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, барча МФЙларида ишчи гуруҳлари тузилиб, белгиланган тартибда иш юритаяпти.

Асосий вазифамиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 28-29 март кунлари ўтказилган мажлисида кўрилган масалалар, қолаверса, "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қабул қилинган Қонун ҳақида фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришдир. Бу ҳужжатлар ҳар бир инсоннинг ҳаётига кўмаклашувчи улкан кучга эга бўлган қонунлар, десак муболаға бўлмайди. Чунки, фуқароларимиз ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган сайловларда ушбу қонуннинг норма ва бандларига таянган ҳолда, маҳалла фуқаролар йиғинининг раислари (оқсоқоли), маслаҳатчиларига муносиб, жонкуяр, фидокор, ҳурматга сазавор номзодларни танлаб, сайлашларига хизмат қилади.

Шунинг учун ҳам ҳар бир депутат бугунги кунда халқнинг ишончливакили сифатида ҳаракатдаги қонунларни мукаммал билиши, уларни ҳаётга татбиқ қилишда режа асосида ўзининг ҳудудида тарғибот-ташвиқот ишларини тўғри ташкиллаштириш билан бирга, ўзи ҳам халқ ўртасида ушбу ишларни бажаришда ўрнак бўлиши лозим.

М. МИНГБОЕВА суҳбатлашди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!