<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>

Депутат ва ҳаёт

11-04-2014 18:57 Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot  

Депутат ва ҳаёт

Мақсад ва ниятларимиз муштарак

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама этилган масалалардан бири бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини кўриб чиқилиб, маъқулланди. Ялпи мажлисда ушбу Дастур асосан жонажон юртимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини, меҳнат бозорининг ҳозирги ва келгусидаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига, аҳоли бандлиги, тегишли мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш соҳасидаги давлат сиёсатининг принципларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

Дастурга асосан, янги йирик саноат объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш ва кенгайтириш, кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, хизматлар ва сервис соҳасининг ривожланишини янада рағбатлантириш, касаначиликни кучайтириб бориш ва бошқалар ҳисобига жорий йилда 983,6 мингта иш ўрни ташкил этилади. Дастурдаги эътиборли жиҳатлардан бири бу касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг қарийб 500 минг нафар битирувчисини ишга жойлаштириш режалаштирилаяпти.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 30 сессиясида ҳам "2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилиб, муҳокама этилди.

Биргина Навоий шаҳрида янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш, Кичик корхона лар ва микро фирма ларни ташкил қилиш ва ривожлантириш, Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 7500 дан ортиқ иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Бу кўрсаткич вилоят миқёсида эса 41 мингдан кўпроқни ташкил этади.

Биргина касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш эвазига 757 та иш ўрни яратилади. Бунинг натижасида ишлаш истагини билдирган аёллар, ногиронлар ва ёшлар нафақат меҳнат даромадларига эга бўладилар, шу билан биргамазкур турдаги фаолият туфайли улар жамиятимизнинг фаол аъзосига айланадилар.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг сессия ва доимий комиссия мажлисларида доимий равишда мазкур масала кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилиб борилмоқда.

Шаҳар Кенгашининг 2014 йил 26 февралда бўлиб ўтган ХХХI-сессиясида Навоий шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлашда асосий таянч ҳисобланган тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига асоссиз аралашув ҳамда текшириш ҳолатларига йўл қўймаслик масаласи тўѓрисида шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиѓи А.А. Бозоровнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йил бошига Навоий шаҳар ДСИдан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар жами 1 888 тани (жами рўйхатдан ўтган 3620 та) ташкил этиб, шундан 59,7 фоизи (751 та) кичик бизнес субъектлари, 15 фоизи (189 та) фермер хужликлари, 8.4 фоизи (106 та) бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, 0,6 фоизи (8 та) банклар, 1,6 фоизи (20 та) давлат корхоналари, 1,3 фоизи (18 та) қўшма корхоналар, 0,4 фоизи (5 та) акционерлик жамиятлари, 5 фоизи (64 та) бошқа корхоналарни ташкил этади.

Хусусан, ўтган 2013 йилда 163 та кичик бизнес субьектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, 480 дан зиёд янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Кичик бизнес субъектларига ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, замон талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини, статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шаклларини қисқартириш, уларни тақдим этиш механизмини такомиллаштириш ҳисобига мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, бизнес субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва шундай субъектларнинг янада эркин фаолият юритишларини таъминлашда Муҳтарам Президентимизнинг 2012йил 16июлдаги 4453-сонли Фармонлари қабул қилинди.

Ушбу Фармон билан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган 11турдаги солиқ ҳисоботлари ва бошқа маълумотлар бирлаштирилиб, 5тага туширилиши ҳамда қўшимча фойда солиғидан ташқари, барча солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ойма-ой солиқ ҳисоботини тақдим этиш бекор қилинишини белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, 2014 йилнинг охирига қадар барча тадбиркорлик субъектлари статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда тадбиркорларга ҳисоботларни тақдим этиш усулини танлаш ҳуқуқи берилиб, офисидан чиқмаган ҳолда ҳисоботларини электрон кўринишда юбориш (тақдим этиш) имкониятлари яратилди. Бугунги кунда шаҳримизда фаолият кўрсатаётган микрофирма ва кичик корхоналарнинг 1144таси ёки 91,0фоизи ҳисоботларини электрон кўринишда тақдим этиб келмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес субъектларига ва тадбиркорлик субъектларига яратилаётган кенг миқёсдаги имкониятлар республикамиз ялпи ички махсулоти миқдорини оширишга ўз ҳиссасини қўшибгина қолмай, аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлида янги иш ўринлари яратишҳамда аҳоли ижтимоий ҳимоясини янада ошириш ва мустаҳкамлашга, хизмат қилади.

Навоий шаҳар Кенгаши депутати В.Файзиев

 

 



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!