JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot » ЗИММАМИЗДАГИ ҚАРЗ КЕЛАЖАККА ТАҲДИД СОЛМАСИН!

ЗИММАМИЗДАГИ ҚАРЗ КЕЛАЖАККА ТАҲДИД СОЛМАСИН!

03-01-2014 10:52 Deputat va matbuot, Yangiliklar
Табиати бетакрор,табиий бойликлари беҳисоб юртда яшаймиз.  Ватаннинг ҳар қарич тупроғини ардоқлаш ота-боболаримиздан бизга  қолган мерос.  Азим  дарёлару, минг йиллик дарахтлар, бепоён қир- адирлар ҳам авлодлардан-авлодларга безавол етиб келмоқда. Атроф-муҳитга қандай  муносабатда бўлсак, у ҳам бизга шундай муносабатда бўлишини яхши биламиз.
Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши ўнглаб бўлмас экологик фаолокатларга олиб келишини ҳаётнинг ўзи бир неча бор  исботлаган. Бинобарин, шу муқаддас замин, шу азиз Ватан барчамизники. Мусаффо осмонни, муқаддас заминни,  тириклик манбаи-оби ҳаётни келгуси авлодларга безавол қолдириш бизнинг зиммамиздаги қарз.
Президентимиз Ислом Каримов "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари  ва тараққиёт кафолатлари” асарларида мамлакатимиздаги экологик  вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилиб: "Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўзини-ўзи ўлимга маҳкум қилиш билан баробардир”,-дея таъкидлаганлар.
Ҳақиқатан ҳам, экологик вазият ва барқарорликнинг бузилиши, атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар аллақачон бир ҳудуд доирасидан, миллий ва минтақавий чегарадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумбашарий муаммосига айланган.
Инсоннинг табиатга  ҳар доим ҳам оқилона муносабатда бўлмаётганлиги ҳам ҳозирги кунда  атроф-муҳит муҳофазасига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бу эса инсониятга хавф туғдириши табиий. Бунинг олдини олиш учун авваламбор улғайиб келаётган ёш авлод қалбида эзгулик, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғуларини шакллантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ билимларни такомиллаштириш ва экологик маданиятни юксалтириш зарурдир.
Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ҳам бу борада  бир қатор   ижобий ишларни амалга оширмоқда. Умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежларида ўтказилаётган  учрашув ва  давра суҳбатларида   инсон тоза ҳаво билан  тириклиги, демак тириклигимиз атроф-муҳитни  нечоғлик асрашимизга боғлиқлиги таъкидланиб,  видеолавҳаларда табиатга тажовузнинг фожиали оқибатлари намойиш этилмоқда.
Экологик ҳолатни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб қилади.
Ўтган 2013 йил давомида инспекция ходимлари томонидан  Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган нинг режа жадвалига асосан 9  та корхона ва ташкилотларда, хусусий корхоналарда ва шаҳар худудидаги 43 та бюджет ташкилотларида назорат ишлари олиб борилди. Ўтказилган текширишларда  юз фоиз самарадорликка эришилди. Текширишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга  чиқиндиларни жойлаштириш, ташкилий масалалар, сув ресурслари муҳофазаси, атмосфера ҳавоси муҳофазаси, ер ресурслари муҳофазаси бўйича  талабномалар берилди.
Ўтказилган текширишлар натижасида 74  та мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан 11070355 сўм миқдорида жарималар белгиланди.
Тўғри, табиатнинг бебаҳо бойликларини, ноёб мўъжизаларини  жарималар билан қоплаб, ёки  қайтариб бўлмайди.  Шу боисдан ҳам уларни    авайлаб-асрашга эътибор қаратиш ниҳоятда муҳимдир. Жойларда ўтказилаётган тадбирларда Бош Қомусимизнинг Фуқароларнинг бурчлари деб номланган  ўн биринчи бобининг 50- моддасида белгиланган "Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.”
Шунингдек, Ўн иккинчи бобнинг 55-моддасида  баён этилган "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деган жумлалар такрор-такрор тилга олинмоқда.
Конституциямизнинг бундай  сабоқлари болаларнинг  ниҳол қалбларига жойланиши ижобий самаралар бериши тайин. Табиатга озор бермай камолга етаётган йигит-қизлар Ватанни асрашга, она сайёрамизни асрашга қодир бўлади.
Зеро,   атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш барчамизнинг Ватан ва юрт олдидаги қарзимиздир.  Табиатни асраш  борасидаги  ишларимиз билан ёш авлодга ибрат бўлмас эканмиз, зиммамиздаги бу қарз келажакка таҳдид солиши аниқ.
Алижон ЖАЛИЛОВ,
Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи,
шаҳар Кенгаши депутати

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!