JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot » ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ФАЙЗ-БАРАКА БЎЛАДИ

ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ФАЙЗ-БАРАКА БЎЛАДИ

13-08-2014 16:05 Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot
ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ФАЙЗ-БАРАКА БЎЛАДИ

Навоий шаҳар Кенгаши депутати,
шаҳар фахрий фуқароси
С.Ашуров

ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ФАЙЗ-БАРАКА БЎЛАДИ
Мен 2004 йилдан буён иккинчи марта Навоий шаҳар Кенгашига депутат этиб сайланганман. Округ ҳудудига «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 10 та кўча киради, уларда бугунги кунда 6300 нафар аҳоли 1510 дан ортиқ оилада истиқомат қилади. Маҳалламизнинг муаммолари анчагина. Кўпроқ бу маҳаллада яшовчиларни йўл масаласи қийнарди. «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида маҳалла ҳудудидаги Гулистон-3 массивида 600 метр ва Боғишамол кўчасида 676 метр йўл мукаммал таъмирланишига эришилди. Айни кунда бюджет ҳисобидан вокзал ҳудудидаги «Истиқлол», «ҳаёт» ва «Гулистон» маҳаллалари учун 14 километр узунликдаги сув қувурлари тортилмоқда. Маҳаллада 3 та нонвойхона, 3 та ошхона, 8 та савдо дўконлари, 1 та сартарошхона аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Маҳаллада касаначилик ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари яратилиб, 25 нафар маҳалладаги кам таъминланган оилалар иш билан таъминланган бўлса, кейинги 3 йилда 80 дан ортиқ маҳалладаги ишсиз фуқаролар шаҳардаги корхоналарга ишга жойлаштирилди. Маҳалла фаоллари ва ҳомийлар ёрдамида маҳалла гузари ҳашар йўли билан қурилиб, унинг атрофидаги ташландиқ ер обод қилиниб, 5 мингта мевали дарахтлар экилиб, янги боғбарпо этдик.
Депутат сифатида сайловчиларимиз билан доимий учрашиб, уларнинг талаб ва истакларини ўрганиб бораман. Сайловчилар билан ҳамнафас бўлиш масъулияти доимо мени зиммамга катта маъсулият юклайди. Энди бу талабларга беш-олти кишининг шахсий талаби деб эмас, балки уларга ижтимоий аҳамиятга эга бўлган топшириқ, деб қарайман. Чунки бу талабларнинг бажарилиши уйлайманки, шаҳримиз, маҳалламиз равнақига ҳисса қўшади. Шунинг учун ҳам биз депутатларга қонун зиммамиздаги талабларни бажаришда барча идоралар, корхоналар ва ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради.
Депутатлик бурчимиз эса биздан ташкилотчи, ташаббускор, дадил ва қатъиятли бўлишимизни талаб қилади.
Ўз депутатлик сўровларим ва мурожаатларим орқали маҳалладошларимнинг муаммоли масалаларини ижобий ҳал этилишига кўмаклашиб келмоқдаман. Маҳалламизда фаоллар билан биргаликда тўй ва маъракаларни ихчам ва камхарж қилиб ўтказишга, кўча ва хонадонларни обод ва тоза бўлишига эришдик.
Маҳалламизда байрам ва бошқа катта тадбирлар олдидан биргаликда ҳашарлар уюштириб, ободончилик ишларини бажаргач, ҳудуддаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар хонадонларига бориб, уларни ҳолидан хабар олиш анъанага айланиб қолган.
Депутатлик фаолиятимда Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун изчил олиб борилаётган ислоҳотларни кузатиб, дунёнинг қайси бир чеккаларида урушлар, очарчилик, «эбола» касали офатлари давом этаётган бир пайтда мустақиллик шарофати билан юртимиз тинч ва обод, халқимиз тўқ, барчамизни ишлашимиз, яшашимиз учун  шароитлар етарли, айниқса ёшларимизга яратилаётган имкониятларни чеки йўқлигига шукроналик келтираман.
Бугун биз бировлар учун меҳнат қилмаймиз, бизнинг барча ҳақ-ҳуқуқларимиз қонун билан кафолатланган. Шу сабаб турмушимиз кундан-кунга фаровонлашиб, шаҳару - қишлоқларимиз қисқа фурсатда ободонлашиб бормоқда. 20 йил олдинги Навоий шаҳри билан бугунги Навоийни таққослаб бўлмайди, чунки ҳар бир жабҳада улкан ўзгариш ва бунёдкорлик намуналарини кўриш мумкин.
ҳар биримизни ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган мустақиллигимиз 23 йиллиги арафасида депутатлик фаолиятимни таҳлил қилиб, сарҳисоб этарканман, кўнглимда ифтихор ва ғурур туйғуларини туйдим. Чунки ишончли вакил сифатида халқ ичида юриш, истиқлол туфайли бошланган улуғ ишларга камарбаста бўлиш нафақат куч-ғайрат, балки катта масъулият ҳам юклайди.Барчамизга мустақилликнинг фараҳбахш тўйи муборак бўлсин!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!