JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot » ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИ – ДЕМОКРАТИЯ ОМИЛИ

ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИ – ДЕМОКРАТИЯ ОМИЛИ

18-09-2014 14:44 Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot
ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИ – ДЕМОКРАТИЯ ОМИЛИ
Сиёсий партия тушунчаси:
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг қарашлари манфаатлари ва мақсадлари муштараклиги асосида тузилган. Давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродаси рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вақиллари орқали давлат ва жамоат ишларини ирода этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.
Сиёсий партияларга аъзолик: Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир пайтнинг ўзида фақат битта сиёсий партияга аъзо бўлиши мумкин.
Партияга мансублигига кўра фуқаронинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш, худди шунингдек, унга имтиёзлар ёки устунликлар бериш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасида қўйидаги партиялар иш юритади:
1) Ҳалқ демократик партияси.
2) Миллий тикланиш партияси.
3) Адолат-социал демократик партияси.
4) Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси.
Сиёсий партиялар қўйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш;
Сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш;
Қонунда белгилаб  қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш;
Партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар. Конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан битимлар тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартномавий муносабатлари ўтказиш;
Ўзбекистон ҳалқ демократик партиясига 1991 йил 1 ноябрда партиявий Таъсис қурултойида асос солинди. Ўзбекистон халқ демократик партияси Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий қўллаб қувватлашга ва ҳимояга муҳтож фуқаролари манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Энг аввал булар иқтидодиётда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли, ижтимоий  қўллаб қувватлашга эҳтиёж сезадиган ва ишга жойлашишда қийинчиликларга учраб келаётган одамлардир:
Ўзбекистон ХДП маҳаллий ва бошланғич ташкилотлари мамлакатимиз, шунингдек 171 та туман ва 29 та шаҳар ташкилотлари мавжуд. Партия аъзоларини бевосита бирлаштирадиган 10659 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатади.
Матбуот органи «Ўзбекистон овози» газетаси.
Ўзбекистон «Миллий Тикланиш» демократик партияси 2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш демократик партияси ва Ўзбекистон «фидокорлар» миллий демократик партиясининг бирлашиш қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташкил топди.
Партиянинг ўз олдига қўйган мақсади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашни ўсиши, миллий ғурур, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратиш;
Ўз сафида юрт ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ижодий салоҳиятини  Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг ҳалқаро обрў эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
Ёшларни ўз ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, ҳалқнинг қадриятларини, анъана, урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек уни маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.
Партия миллий урф одам ва қадриятларини асрашни мақсад қилган ҳамда бундан кейинги маънавий – маърифий янгиланиш ва ривожланиш ҳалқимизнинг бугунги куни ва тақдирида муҳим ўрин эгаллашига ишонган инсонларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.
Ҳозирги вақтда партиянинг 3307 та бошланғич партия ташкилолари фаолият юритмоқда.
Партиянинг матбуот нашри: «Миллий тикланиш» Ижтимоий-сиёсий газетаси.
Ўзбекистон «Адолат» Социал-демократик партияси 1995 йил февралда партиянинг биринчи таъсис қурултойида ташкил топди.
Ўзбекистон «Адолат» Социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари;
Кучли ижтимоий - ҳуқуқий давлат барпо этиш;
Адолатли фуқаролик жамиятини яратиш;
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ривожланишига таъсир қилиш;
Жамиятда ижтимоий адолат принципларини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш.
Матбуот органи «Адолат» ижтимоий – сиёсий газетаси.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган таъсис қурултойида ташкил топган.
ЎзЛиДеПнинг ўз олдига қўйган мақсадлари:
Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар асослаб бериш, жамиятнинг ушбу табақаси манфаатларини ҳимоялаш баробарида унинг эртанги кунини таъминлаш;
Партиянинг куч ва имкониятларини бошқа сиёсий партия ва ҳарақатлар билан ҳамкорликда мамлакатнинг миллий манфаатлари тараққиётининг стратегик истиқболларига жавоб берадиган бозор иқтисодиётига жавоб берадиган бозор иқтисодиётига асосланган демократия, Ҳуқуқий давлат қуриш фуқаролик институтларининг ривожига кенг йўл очиб бериш ва  демократик қадриятларни ҳалқимиз,  аввало, ёшларимиз онги ва ҳаётига сингдиришга қаратилган ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш;
Партиянинг давлат бошқаруви, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларини амалга оширишда иштирокини таъминлаш. Давлатнинг ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий тараққиёти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Ўзбекистон халқининг обрўсини ошириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикнир сақлаш, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишларида фаол қатнашиш, Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат ўз элим, ўз юртим жон Ўзбекистоним дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб  ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш, шу билан бирга, барча миллат ва эллатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик,  бутун хуружларга қарши изчил кураш олиб бориш.
Қўйидагилар  сиёсий партияларга аъзло бўла олмайдилар:
Судьялар;
Прокурор ва прокуратура терговчилари;
Ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари;
Ҳарбий хизматчилар,
Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Сиёсий партияларга аъзолик якка тартибда қайд этилади.
Сиёсий партия фракцияси Олий мажлис фракциялари сиёсий партиялар ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан кўрсатилган ва уларнинг мансублигига қараб уюшган депутатлар бирлашмасидир. Улар тегишли вакиллик органлари  ва сиёсий партиялар манфаатини кўзлайди, масалаларни муҳокама этишда иштирок  этиб умумий фикрга эришишга ҳаракат қилади.
Сиёсий партия фракцияси Олий Мажлис кенгаши таркибига кирган Партия аъзолари партиянинг жамиятдаги таъсири сезиларли бўлиши учун сиёсий тизимда раҳбарлик ўринларини эгаллашлари лозим. Демак ҳокимиятга интилиш партиянинг асосий белгисидир.
Навоий шаҳар Кенгаши депутати
Р.Арзиев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!