JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot » Экологик назоратни кучайтирайлик

Экологик назоратни кучайтирайлик

03-10-2014 08:41 Deputatlar kengashi » Deputat va matbuot
Шавкат Холназаров,
Навоий шаҳар Кенгаши депутати
Экологик назоратни кучайтирайлик
Табиат ва инсоннинг, атроф-муҳитнинг мутаносиблиги токи ҳаёт ва тириклик бор экан, асосий масалалардан бири бўлиб қолаверади. Бугунги кунда соғлом фикрлайдиган кишиларни ташвишга солаётган қатор экологик муаммолар барчамизни уйлашга мажбур этади.
Давлатимиз раҳбарининг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш тизимидаги роли ва ўрнини аниқ белгилашга йўналтирилган «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кенг жамоатчиликнинг узоқ муҳокамасидан кейин Олий Мажлис Сенатининг 12 декабрдаги ялпи мажлисида тасдиқланиб, 2013 йилнинг 29 декабрида Президентимиз томонидан имзоланди.
Мазкур Қонунни ишлаб чиқиш жараёнида Германия, Франция, буюк Британия, АКШ, Россия, Польша, Венгрия, Словакия, Чехия каби давлатлар ҳамда Марказий ва Шарқий Европадаги бошқа мамлакатларнинг ҳамда Осиёнинг бир қатор ривожланган давлатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни, ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини қонуний тартибга солиш тажрибаси ўрганилди.
Бу ҳужжатда биринчи марта амалиётга жамоатчилик экологик назорати киритилган бўлиб, бунда фуқаролик жамиятлари институтлари ва фуқаролар жамоатчилик экологик назоратининг субъектлари сифатида белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуни норма ва талабларини рўёбга чиқариш самарадорлиги, фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, жамоат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимида ва экологик муаммоларни ҳал этиш жараёнида иштирок этишларига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
Ҳудудимизни фарзандларимизга ёшликдан она-табиатни севиш ва уни асраш, сувни беҳудага нобуд қилмаслик, Бош Қомусимизда жамиятнинг иқтисодий негизлари сифатида Сувнинг давлат муҳофазасида эканлигини ёзиб қўйилганини уларга ҳар доим тўғри тушунтириб бориш бизнинг бурчимиз бўлиши керак.
Ўзига хос  табиат мўъжизаларига эга бўлган жонажон юртимизнинг  табиатини келажак авлодларга ўзгаришларсиз ва бекаму-кўст асраб етказиш мақсадида биз маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкор ташкилотлар билан табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва давлат дастурлари ижросини таъминлашга, атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштиришга жамоатчиликни янада кенгрок жалб этиш мақсадида амалий тадбирларни ташкил этишимиз зарур.Биз халқ ишониб сайлаган депутатлар барчани зумрад шаҳримиз Навоийни ҳар бир қарич ерини экологик муаммолардан асрашга,уни кўз-қорачиғидек асрашга даъват этамиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!