Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2021 йилнинг якуний 38-сессияси бўлиб ўтди
Bosh sahifa > Deputatlar kengashi > Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2021 йилнинг якуний 38-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2021 йилнинг якуний 38-сессияси бўлиб ўтди


3-01-2022, 09:43. Muallif: deputat

Сессияда ишида дастлаб Навоий шаҳрининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.

Шунингдек "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 250-сон Қарорига асосан, Навоий шаҳрида "Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иқтисодий аҳволини яхшилаш, соғлигини тиклаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.

Шаҳарда ташкил этилган "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида махсус ҳисоб рақамида йиғилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган "Халқпарвар” комиссиясининг жорий йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

Навоий шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият ва шаҳар ҳокимлиги молия бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш чоралари тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, сессия ишида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.




Ortga qaytish