Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ХХХIV-СЕССИЯСИ ҚАРОРИ
Bosh sahifa > Deputatlar kengashi > НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ХХХIV-СЕССИЯСИ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ХХХIV-СЕССИЯСИ ҚАРОРИ


17-12-2014, 14:39. Muallif: deputat

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг ХХХIV

“2015 йилда шаҳарда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги “Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори ижросини таъминлаш ва шаҳарда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши 

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. “2015 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури” (кейинги ўринларда “Дастур”) 1-иловага, Дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи комиссия аъзолари:

ҳар ойда 2015 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширсин; 

дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;

янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникация тармоқларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш топширилсин.

3. Шаҳар Иқтисодиёт бўлими (А.Жумаев)га Дастур ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиб, 2015 йилда шаҳарда яратилган янги иш ўринлари таҳлилий натижаларини шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб бориш топширилсин.

4. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров)га тегишли ташкилот ва корхоналар билан биргаликда: 

ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритиш ҳамда назоратга олиш;

янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Ташназаров), шаҳар Иқтисодиёт бўлими (А.Жумаев), шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси (Б.Жўрақулов), Савдо-Саноат палатаси шаҳар бўлими (Ш.Насриддинов), тижорат банк раҳбарлари билан биргаликда хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

6. Шаҳар давлат Солиқ инспекцияси (Ғ.Бўронов) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама 

қўллаб-қувватласин. 

7. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Қўлдошев), шаҳар Иқтисодиёт бўлими (Жумаев) билан биргаликда 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳар ойлик тизимли мониторингини амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни шаҳар ҳокимлигига ҳар ойда (ҳисобот ойи якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар) киритиб борсин.

8. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Холбоев), шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Қўлдошев) билан биргаликда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши йиғилишларида 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури параметрларининг бажарилиши, манзилли дастурга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб борсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги ХХХ/215-сонли қарори 2015 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарор расман эълон кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияси раислари, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ташназаров ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори А.Қўлдошев зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                    Н.Ахатов

 

Навоий шаҳри

12.12.2014 йил

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 

2014 йил “12” декабрдаги XXХIV- сессияси 

257 -сонли қарорига 1-илова

 

2015 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш 

ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури

 

Йўналишлар

Жами

шу жумладан ҳудудлар бўйича

Навоий шаҳар

"Тинчлик" қўрғони

"Умид" қўрғони

"Вокзал" ҳудуди

1.

  Жами Дастур бўйича

7585

6499

188

298

600

 

шу жумладан :

 

 

 

 

 

2.

Мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари, жами

3002

2596

88

100

218

 

                                               Улардан:

 

 

 

 

 

2.1.

саноатда

2434

2108

51

86

189

2.2.

хизмат кўрсатишда

336

292

12

9

23

2.3.

қишлоқ хўжалигида (шу жумладан) чорвачилик,паррандачилик, боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик, сабзавотчилик, ипакчилик, узумчиликда)

30

0

25

5

0

2.4.

ишламасдан турган корхоналарни фаолиятини тиклаш

202

196

0

0

6

3.

Бундан ташқари

4583

3903

100

198

382

 

                          қуйидагилар ҳисобига :

 

 

 

 

 

3.1.

тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлари

2915

2534

64

91

226

3.2.

якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш

1062

890

27

60

85

3.3.

уй меҳнатини ташкил қилиш

606

479

9

47

71

3.4.

деҳқон ва фермер хўжаликлари

0

0

0

0

0

 

 

                                              Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 

2014 йил “12 ” декабрдаги XXХIV- сессияси

                                                                   257 -сонли қарорига 2-илова

   

“2015 йилда шаҳарда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури” ижроси ва назоратини 

амалга ошириш бўйича

 

 ИШЧИ КОМИССИЯ ТАРКИБИ

 

1. Н.Ахатов- Навоий шаҳар ҳокими, Ишчи гуруҳи раиси

 

2. А.Ташназаров- Шаҳар ҳокими ўринбосари, ишчи комиссия ‎раиси ўринбосари

 

Комиссия аъзолари таркиби

 

3. Б.Хамдамова- Шаҳар ҳокими ўринбосари,  шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

4. А.Жумаев- Шаҳар Иқтисодиёт бўлими бошлиғи

 

5. А.Қўлдошев- Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини   ижтимоий   муҳофаза қилиш маркази директори

 

6. А.Хусанов -Шаҳар Молия бўлими бошлиғи

 

7. И.Туйчиев- Шаҳар Статистика бўлими бошлиғи ‎

 

8. Ф.Идиева- Навоий информатика ва электроника саноати касб-ҳунар коллежи директори

 

9. Ш.Насриддинов- Савдо‎-саноат палатаси шаҳар бўлими раиси

 

10. Н.Раззоқов- Шаҳар “Маҳалла” хайрия  жамоат фонди раиси в.б.

 

11. М.Нуриллаев- Шаҳар “Камолот” ЁИҲ раиси 

12. Ғ.Бўронов - Шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи в.в.б

13. О.Турдиниёзов - Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини     ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ўринбосари,  комиссия котиби

 

Изоҳ: Ишчи комиссия аъзоларининг лавозими ўзгарган тақдирда ўрнига тайинланган раҳбар ишчи комиссия аъзоси ҳисобланади.

 


Ortga qaytish