Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > XALQ DEPUTATLARI NAVOIY SHAHAR KENGASHINING QARORI
Bosh sahifa > Deputatlar kengashi > XALQ DEPUTATLARI NAVOIY SHAHAR KENGASHINING QARORI

XALQ DEPUTATLARI NAVOIY SHAHAR KENGASHINING QARORI


19-06-2013, 11:46. Muallif: administrator
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари
Навоий шаҳар Кенгашининг
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзиёев раислигида Вазирлар Маҳкамасида 2013 йил 31 май куни ўтказилган селектор йиғилишининг 168-сонли баённомасига асосан, Навоий шаҳар ҳудудидаги таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси ўринбосари Ф.Холмуродовнинг маърузаси тўғрисида

Бугунги кунда Навоий шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ва таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш учун давлат бюджетидан 737 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиб, қурувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага асосан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, таълим муассасаларини ҳомийлик асосида таъмирлаб бериш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилиб, нуқсон далолатномалари тузилган. Унга кўра, ҳомийлик асосида таъмирлаб бериш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаб бериш учун 763 млн. сўм миқдорида маблағ ажратишлари кўзда тутилган. Бу борада қурилиш истагини билдирган ҳомий оталиқ ташкилотлар томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма учинчи сессияси Навоий шаҳар ҳудудидаги таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси ўринбосари Ф.Холмуродовнинг маърузасини тинглаб, уни муҳокама этиб

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзиёев раислигида Вазирлар Маҳкамасида 2013 йил 31 май куни ўтказилган селектор йиғилишининг 168-сонли баённомасига асосан, Навоий шаҳар ҳудудидаги таълим муассасаларини янги 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси ўринбосари Ф.Холмуродовнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўрганиш натижасида шаҳардаги таълим муассасаларини 2013/2014 ўқув йилига тайёрлаш ва куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи юзасидан олиб борилган ишлар қониқарли эканлиги қайд этилсин, айниқса НКМК ДК, "Навоийавтотеххизмат” АЖ ва "Трайдинг-сервис” хусусий фирмаларининг хайру-саховат ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатишдаги ишлари диққатга сазоворлиги алоҳида эътироф этилсин.
3. Навоий шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари оталиқ ташкилоти раҳбарларининг берган таклифларига асосан коллеж ва академик лицейларда ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларида коммуникация тизимларини, ертўла ва том қисмларини таъмирлаш бўйича олиб бораётган ишларини жадаллаштириш ҳамда 2013 йилнинг 1 август санасигача тўлиқ тугатиш тавсия этилсин.
4. Барча таълим муассасаси раҳбарларига:
- бир ҳафта муддат ичида 2013/2014 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин ҳамда тасдиқлансин;
- амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар беш кунликда шаҳар ҳокимлигига маълумотлар тақдим этиб борилсин.
5. Навоий шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари (Минглиев)га:
- шаҳар ҳудудидаги барча ижтимоий соҳа объектларида уларни куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича штаб йиғилишларини ташкил этиш;
- ҳар беш кунликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бориш;
- таъмирлаш ишларини 2013 йил 1 август санасигача тугатиш чораларини кўрсин ва жамоатчилик комиссиясига топшириш таъминлансин.
6. Шаҳар молия бўлими (Ҳамраев), таълим муассасаларига таъмирлаш ва қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни ўз вақтида сарфланишини қаттиқ назоратга олсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, ахборот-технология, коммуникация ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
8. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Боқиев), мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини қаттиқ назоратга олсин.

Сессия раиси Б.Жўраев

Ortga qaytish