Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Инсон манфаатлари йўлида
Bosh sahifa > Deputatlar kengashi, Deputat va matbuot > Инсон манфаатлари йўлида

Инсон манфаатлари йўлида


6-01-2017, 14:51. Muallif: deputat
Юртимизда инсон манфаати, унинг бахту саодати олий неъмат сифатида қадр топмоқда. Айниқса, халқ ва Ҳукумат ўртасида муайян яқинликнинг вужудга келгани, фуқаролар ўзининг муаммо ва таклифлари бўйича тўғридан-тўғри Юртбошимизга мурожаат этиш имконига эга бўлгани ҳуқуқий, демократик давлатда яшаётганимизнинг ёрқин намунасидир.
Президентимиз Ш. Мирзиёев "Қонун ус­тувор­ли­ги ва инсон манфаатларини таъ­мин­лаш — юрт тараққиёти ва халқ фаро­вон­­лигининг гарови" ном­ли маърузасида таъ­кидлаганидек, "Бугун ҳаётимизнинг ўзи Конституциямизда ифодасини топган энг асосий мақсад — инсон манфаат­лари­ни ҳар томонлама таъминлаш масаласини дол­зарб вазифа қилиб қўймоқда. Инсон ман­фаат­­лари­ни таъминлаш учун эса ав­вало одамлар би­лан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду таш­­­вишлари, орзу-ният­лари, ҳаётий муаммо ва эҳ­тиёжларини яхши билиш керак. Яқинда бўлиб ўтган сайлов­олди учрашув­лари­да мен бир нар­сага амин бўл­дим. Биз ке­йинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичи­га ки­риб, очиқ ва самимий гаплашиш, дар­ди­ни эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди".Юртбошимизнинг куюнчаклик билан айт­ган ушбу сўзлари раҳбарлар билан бир қа­торда биз, де­путатларни ҳам огоҳликка ча­қиради. Сайлов­чи­лар билан самимий му­лоқот олиб боришга, уларнинг муаммо­лари­ни ўрганиш, тегишли идо­раларга сў­ров­номалар кири­тиш, масалаларни халқ фойдасига ҳал этиш­ни талаб этади. Шу­нинг­­дек, давлатимиз раҳ­бари маърузасида уқтирганидек, 2017 йилдан бошлаб барча да­ражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар ор­ганлари раҳбарларининг аҳо­­ли олдида ҳи­со­бот бериш тизимининг жо­рий этилиши, ҳар бир ту­ман ва шаҳарда "Халқ қабулхона­лари"ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўр­сатишини таъминлаш зарур­лиги, юртимизда янги бир давр бошлан­га­нини, бу халқ манфаати ва эртаси учун хиз­мат қилишини кўрсатиб ту­риб­ди. Бундай қабулхоналар сиёсий пар­тиялар, жумладан, Ўзбекистон Либерал-демократик пар­тияси тизимида фаолият кўрсатиши, партия фаол­лари, депутат­лар­ни жамиятга, ҳаётга бўлган қарашини туб­дан ўзгартириши, шубҳасиз. Раҳ­намомиз то­монидан илгари сурилган ҳар бир так­лиф, мақсад ва вазифалар биз де­пу­тат­ларнинг иш фаолиятимизни белгилаб олиш­­да дасту­рил­амал бўлиб хизмат қила­ди. Аҳоли ҳаётидаги муам­мо ва масала­лар­­ни ҳал этишда елкадош бў­лишга ча­қиради. Зеро, қўлни қўлга бериб, чина­кам меҳнат олиб борилган ерда тинчлик ва фа­ро­вонлик, бахту саодат ҳукм суриши ҳа­қиқатдир. Ке­лаётган "Халқ билан мулоқот ва инсон ман­фаатлари йили" ҳам аҳоли ман­фаатларига хиз­­мат қилишига шубҳа йўқ.Амир АЗИМОВ,халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати.


Ortga qaytish