Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Сайлов – менинг конституциявий ҳуқуқим
Bosh sahifa > Saylov-2014 > Сайлов – менинг конституциявий ҳуқуқим

Сайлов – менинг конституциявий ҳуқуқим


28-11-2014, 16:13. Muallif: deputat

Сайлов – менинг конституциявий ҳуқуқим

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот марказида 25 ноябрь куни айнан шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати масъуллари ва фаоллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари С.Артиқова тадбирни очар экан, фуқароларни, шу жумладан ёшларни, сиёсий жараёндаги фаол иштироки демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришда муҳим омил эканлигини таъкидлади. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дустурини татбиқ этиш доирасида ёшларни сайлов кампаниясида фаол иштирок этиши, уларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича барча зарур шарт-шароитлар яратилгани қайд этилди.

 

Тадбир давомида сўнгги йилларда сайлов қонунчилигига қиритилган ҳамда Ўзбекистон сайлов тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштиришга, бутун сайлов жараёнининг очиқлиги ва ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган маърузалар тингланди.

 

Бундай янгиликларни республика ёшлари орасида кенг тарғиб қилишда “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати муҳим ўрин тутаётганлиги ҳақида сўз борди. Ёшлар ижтимоий ҳаракати мамлакатимиз вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – давлат равнақи ва жамият фаровонлигининг кафолати” лойихасини амалга оширмоқда. Унинг доирасида ҳаракат фаоллари “тенгқур-тенгқурга” тамойили асосида жойларда ёш сайловчиларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари, семинар ва суҳбатлар ўтказиб келмоқда.

 

“Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда. “Юрагингдан овоз бер!”, “Сенинг овозинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, “Биринчи марта овоз бераман!”, “Фуқаролик позициянгни намоён эт” мавзуларида видероликлар, баннер ва буклетлар тайрланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси каналлари, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг нодавлат теле- ва радиостанциялари орқали ёш сайловчиларни сайлов қонунчилиги нормалари ва сайлов амалиётидан хабардор қилишга, уларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий роликлар трансляция қилинмоқда.

 

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди.

 

2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича

Республика матбуот маркази                                                                            http://elections.uzдан олинди


Ortga qaytish