<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>

НЭИИЗ

19-09-2013 11:41 Hokimiyat, Yangiliklar  

[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Эркин иқтисодий зоналар. Эркин савдо зоналари ва божхона иттифоқлари]

[ТСЗ:

1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]

НАВОИЙ ЭРКИН ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ҲУДУДИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ бўйича ҚЎЛЛАНИЛАНИЛАДИГАН имтиёзлар ТЎҒРИСИДА

 

Вилоятда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрда ПФ-4059-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга кўра "Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши — замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгиланди.

"Навоий” эркин иқтисодий-индустриал зонаси (ЭИИЗ)ни ташкил қилиш концепциясидан ва танланган устуворликлардан келиб чиққан ҳолда, "Навоий” эркин иқтисодий-индустриал зонаси (ЭИИЗ)да қуйидаги тармоқлар ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилади:

- Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

- Телекоммуникация асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш;

- Машинасозлик, ўлчагич асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш;

- Дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш;

- Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш;

- Пластик ва полимер буюмларни ишлаб чиқариш.

 

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилган:

-  [ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар;

2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш;

3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;

4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.03 Ер солиғи бўйича имтиёзлар;

5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.03.00 Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи]

3 миллион евродан 10 миллион еврогача — 7 йилга;

- 10 миллион евродан 30 миллион еврогача — 10 йилга. Кейинги 5 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланади;

- 30 миллион евродан ортиқ бўлганда — 15 йилга. Кейинги 10 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланади.

[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]

ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун муддатга экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.

Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирилади, бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктирилиши мумкин.

Қайд этилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ЭИИЗ ҳудудига олиб кирилган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сотилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга тўлиқ ҳажмда ундирилади.

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар]

"Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилади:

улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни ЭИИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва хизматларнинг ҳақини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш;

экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]

 

"Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигининг солиқ тўловчилар аҳволини ёмонлаштирувчи ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин, акциз солиғига тортиладиган товарларнинг солиққа тортилишини тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно.



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!