JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Навоийлик тадбиркорлар

Навоийлик тадбиркорлар

20-09-2013 20:49 Hokimiyat, Yangiliklar, Navoiy shahri

Навоийлик тадбиркорлар"КАМОЛОТ – ТАРАҚҚИЁТ” ТОБОРА ЮКСАЛМОҚДА

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай ишбилармонлик муҳити ва турли имтиёзлар яратиб бериш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Тадбиркорларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор самараси ўлароқ, кўплаб юртдошларимиз рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, янги иш ўринларини яратиш борасида ибрат кўрсатишаётир. Буни биргина шаҳримиздаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Камолот – тараққиёт” хусусий корхонаси мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Бугун вилоятимизда оилавий бизнесни турмуш фаровонлиги манбаи, деб билаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарли ҳолдир. Ёш бўлишига қарамасдан, ота касбини давом эттириш ва вилоятимиз аҳолиси дастурхонини сифатли ва хуштаъм маҳсулотлар билан тўлдиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Акмал Иргашев Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиялари институтини тамомлагач, 2007 йилда ушбу корхонани ташкил этиб, 8 нафар иш ўрнини яратди. У "2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан, 2009 йилда Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ”да ўтказилган "Аgrominitex – 2009” ярмаркасида иштирок этиб, Германия давлатининг "Wachtel CmbH& CO” компанияси билан 51 минг евро миқдорида шарт­нома имзолади. Мазкур давлатдан олиб келинган, бир кунда 3,5-4 тонна унни қайта ишлаш қувватига эга технологиялар асосида иш бошлаган корхонада ҳозирда 50 турга яқин нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Энг қувонарлиси, бу маҳсулотлар аҳолига манзур бўлаётир.

– Юртимизда тадбиркорларга кенг имконият ва шарт-шароитлар яратилгани биз учун айни муддао бўлди, – дейди корхона раҳбари Анвар Иргашев. – Ўғлим Акмалжоннинг саъй-ҳаракати билан фаолиятимиз янада кенгайди. 2011 йилда Хитой давлатидан янги ускуналар олиб келиб ўрнатдик. Натижада ўтган йилда 396,3 тонна қолипланган маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулот сотиш эса 327316,3 миллион сўмни ташкил этган бўлса, бу йил унинг миқдорини янада кўпайтиришни режалаштирганмиз.

Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг асосий қисми маҳаллий бозорлар, шунингдек, корхонага қарашли бешта савдо шохобчаларида сотилмоқда. Бугунги кунда 40 нафарга яқин маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан банд бўлган мазкур корхона ишчиларининг аксарияти коллеж битирувчилари.

– Шу йил Навбаҳор туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ушбу корхонага ишга қабул қилиндим, – дейди Шуҳрат Нуриллаев. – Бу ерда иш тажрибамни орттириб, келажакда ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман.

Олинган даромадлар, асосан, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга сарфланмоқда.

– Олти йилдан бери ушбу корхонада ишлайман. Бу ерда ишчилар учун барча шароитлар етарли. Ювиниш, кийиниш, дам олиш хоналари ҳам мавжуд. Ишчилар икки маҳал бепул иссиқ овқат билан таъминланган, – дейди Мавжуда Рўзимуродова.

Корхона тадбиркорликка оид барча кўргазма ва анжуманларда ўз маҳсулотлари билан фаол иштирок этиб келмоқда. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги самарали фаолияти учун Акмал Иргашев 2011 йил Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фахрий ёрлиғи ҳамда "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг анъанавий танлови ҳисобланган "Ташаббус – 2011” ва "Ташаббус – 2012” да йилнинг энг яхши тадбиркори сифатида фахрли ўринларни қўлга киритди.

Фарзандининг бундай улкан ютуқларидан фахрланган Анвар Иргашев ҳамда Мавлуда Ҳасановалар, бугун нафақада бўлсалар-да, корхона фаолиятини кенгайтириш ва юксалтиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Ўз меҳнати ортидан эл аро обрў-эътибор топаётган бу ишбилармон оила шаҳардаги "Меъмор” маҳалласида истиқомат қилаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда ўз саховатларини аямай келаяпти. Келажакда ишлаб чиқариш қувватини янада ошириб, янги иш ўринларини яратиш ва маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш улар кўзлаган асосий мақсаддир.Навоийлик тадбиркорлар

Нигина МАТРАСУЛОВА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!