JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

27-сессия тўғрисида

23-09-2013 08:54 Hokimiyat, Kengash faoliyati, Yangiliklar

27-сессия тўғрисидаПРЕСС РЕЛИЗ

2013 йил 23 сентябрь куни халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг ХХVII-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни шаҳар Кенгаши раиси-шаҳар ҳокими Баҳодир Ибрагимович Жўраев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги масала юзасидан шаҳар Кенгаши раиси Б.Жўраевнинг маърузаси тингланди.

Депутатлар томонидан сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир тадбирлар режаси ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини юқори савияда, демократик руҳда ташкил этиш ва ўтказиш учун халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузурида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун Навоий шаҳар Кенгашининг "Қонунийлик, ҳуқуқ - тартибот ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясининг раиси Р.Арзиев бошчилигидаги кўмаклашувчи комиссия таркиби тасдиқланди.

Кун тартибидаги "Навоий шаҳар ҳудудида иқтисодиёт тармоқларини, аҳоли, уй-жой фонди ва ижтимоий объектларни 2013 -2014 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлаш аҳволи, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги: тажриба, амалиёт ва муаммолар тўғрисида”ги масала бўйича шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари А.Обиловни ҳисоботини эшитилди.

Сессиядашаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази раҳбари Р.Элмуродов "2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда "2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” тўғрисида ҳисобот берди.

Шунингдек, депутатлар "МТДП” депутатлар гуруҳи раҳбари У.Саноқуловнинг "Навоий шаҳрида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, унинг истиқболлари ва соҳада юзага келган муаммолар ечимини топиш чора-тадбирларитўғрисида”ги таклифини кўриб чиқдилар.

Сессия ишида вилоят ҳокими ўринбосари-вилоят хотин-қизлар Кенгаши раиси Анора Явқочдиевна Бобомуродова иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан шаҳар Кенгаши депутатлари С.Нурназаров, Ф.Холмуродов, Р.Арзиев ва бошқалар музокараларда иштирок этдилар.

Шунингдек, сессияда шаҳар Кенгаши фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.27-сессия тўғрисида
27-сессия тўғрисида27-сессия тўғрисида

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!