JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Кун тартибида – долзарб масалалар

Кун тартибида – долзарб масалалар

05-06-2018 15:14 Hokimiyat, Yangiliklar
29 май куни Навоий шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ҳоким аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Навоий шаҳар ҳокими М. Базаров бошқариб борди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ- 2881-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, меҳнат интизомига қатъий риоя этиш бўйича Навоий шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги биринчи маса- ла юзасидан шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Илҳом Раҳматов маъруза қилди.
У ўз маърузасида Навоий шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берар экан, ташкилотда кадрлар қўнимсизлиги авж олганлигини, бу ерда кўп йиллик тажрибага эга мута- хассислар етишмаслигини танқидий таҳлил асосида келтириб ўтди. Шунингдек, маърузачи ўрганиш натижаларига яна тўхталиб, ушбу марказда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари ҳам кечиктирилаётганлигини ва бу одамларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлигини ҳам
таъкидлаб ўтди. Ҳоким соати йиғилишидаги иккинчи масала юзасидан Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари Иброҳим Қодиров сўзга чиқиб, шаҳарда ободонлаштириш бўйича амалга оширила- ётган ишлар аҳволи тўғрисида маъруза қилди. У шаҳарда ободонлаштириш ва тозалик кунлари ўтказилганлиги, вилоятмиз, хусусан, Навоий шаҳрида "Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали олдидан олиб борилган ободонлаштириш ишларининг натижаси, кўчаю хиёбонларни, корхоналар, кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахт ва буталарга шакл бериш ишлари қай даража да бажарилганлиги тўғрисида сўз юритди. Ўрганишлар натижасида шаҳарнинг айрим кўчаларидаги бино ва иншоотлар атрофида ободонлаштириш ишлари қониқарсиз даражада олиб борилганлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур масала юзасидан ҳам мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Шундан сўнг йиғилиш кун тартибига қўйилган учинчи масала, яъни Навоий шаҳар прокуратурасининг 2018 йил 30 апрелдаги "Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шартшароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги 10-18-сонли тақдимномаси муҳокамаси бўйича Навоий шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И. Раҳматов маъруза қилди. Бундан

ташқари, йиғилишда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилиши белгиланган "Ҳар бир болага меҳр-эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталик ва унинг доирасида турли масъул ташкилотларнинг бадиий-ўнгилочар ўйинлар, спорт мусобақаларига қизғин тайёргарлик жараёнлари хусусида ҳам сўз юритилди. Танқидий таҳлил, қизғин муҳокама асосида бўлиб ўтган йиғилишда барча кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, масъул мута- саддиларга топшириқлар берилди.
Ботир РЎЗИМАТОВ,
Навоий шаҳар ҳокимлиги
етакчи мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!