JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Hokimiyat » Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ Депутатлари шаҳар Кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Навоий шаҳар

Кенгашининг қарори

Навоий шаҳрининг 2014 йилги маҳаллий

бюджети параметрлари тўғрисида

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг2014 йил давлат бюджети тўғрисида”ги СҚ-399-II-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”гиПҚ-2099-сонли қарорига асосан, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг 2013 йилда кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг XXVI сессиясидавилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимларининг қарори ва фармойишлари билан 2013 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгартиришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномалар тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2099-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг XXVI сессияси қарори билан тасдиқланган Навоий шаҳрининг 2014 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.

4. Навоий шаҳар ҳокими (Н.Ахатов) 2014 йил учун шаҳар маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмини, умумдавлат солиқлардан ҳисобланадиган меъёрларини ва айланма касса маблағларининг чегаравий миқдорини тасдиқласин.

5. Шаҳар хокимининг ўринбосари (А.Ташназаров), шаҳар молия бўлими (Б.Хамраев), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (А.Бозоров):

бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин,

солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятни ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар,

бюжет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатсинлар.

6. Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ҳисоботга кўра маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 44025.3 (қирқ турт милиард йигирма беш миллион уч юз) минг сўмга, харажат қисми 42682.3 (қирқ икки милиард олти юз саксон икки миллион уч юз) минг сўмга ижро этилгани, яъни даромадлар харажатлардан 1343.0 (бир милиард уч юз қирқ уч миллион) минг сўмга кўп тушганлиги тасдиқлансин.

7. Шаҳар молия бўлимига қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига асосан ўз ваколати доирасида маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.

8. Ушбу қарор расман эълон кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.

9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси Ф.Холмуродов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!